улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истаганлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига
ёрдам берганлар. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар», (Ҳашр, 8-оят) деган
инсонлармиз. Сизларга маълумки, эй, Ансор, Аллоҳ таоло сизларга, биз билан бирга бўлишни
буюраркан: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва ростгўй бўлган зотлар билан
бирга бўлингиз!» — дея марҳамат қилади. Биласизки, араблар бу ишда Қурайшдан
бошқасига бўйин эгишмайди. Улар араб миллатининг энг олий табақасидан пайдо бўлганлар.
Ҳубаб бин Мунзир, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) нинг гапини бўлди:
— Эй, Ансор, кўзингизни каттароқ очинг ва қўлингиздаги ишга эгалик қилинг. Алданиб
ҳаққингизни олдирманг. Абу Бакр (р.а.) ва биродарларининг сўзини тингламанг. Ундай бўлса
насибангизни қўлингиздан олиб қўйишади, унутмангки, фақатгина сизнинг юртингизда Аллоҳ
таолога ибодат қилинди, сизнинг масжидларингизда намоз ўқилди, араблар сизнинг
қилмишларингиз кучи ила йўлга кириб, иймон келтирди. Сиз динда энг катга насиба соҳибисиз.
Бу ишга ҳаммадан кўп сизлар муносибсиз. Агар булар ҳаққингизни қабул қилмай қарши
чиқишса, уларни юртингиздан ҳайдаб чиқаринг, ўрнига ҳоким бўлинг.
Араблар жоҳилият даврида ҳам, исломни қабул қилгандан сўнг ҳам сизнинг ҳурматингиз ва
қудратингизга тан беришлари керак. Аминманки, бундан кейин бу ишни рад қилувчи чиқса
унинг буржини қиличим билан тўғрилаб қўяман.
— Унда Аллоҳ сенинг балонгни беради, эй, Ҳубаб!..
— Аксинча, сенинг балонгни беради, эй, Умар!...
— Саъд халифаликка муносиб киши эмас. Собит бин Қайс гапга аралашди:
— Йўқ, эй, Умар, янглишяпсан. Саъд халифаликка муносиб киши. Бу юрт унинг юртидир,
сизлар унинг мусофирларидирсиз.
Абу Убайда бин Жарроҳ сўз қотди:
— Эй, Ансор, сизлар бу динга ва Расулуллоҳ (с.а.в.)га илк ёрдамчи бўлганлардансиз.
Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |