Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи  www.ziyouz.com


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
26
ҚАЙҒУЛИ ХОТИРА 
 
Расулуллоҳ (с.а.в)нинг фоний дунёдаги сўнгги дамлари, балки сўнгги ойлари эди. Бир аёл 
келиб аҳволини баён қилди ва ёрдамга муҳтожлигини сўзлади. Фақат оламларга раҳмат бўлган 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларида бу аёлнинг эҳтиёжига яраша мол йўқ эди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ўзи ҳам Мадинадаги бир яҳудийдан қарзга арпа олганди. Шу сабаб 
аёлдан бошқа пайт келишини, шояд мол келса, унга албатта беришини айтдилар. Аёл эса Унга 
(с.а.в.) саволини берди: 
— Келганимда сени тополмасам нима қилишимни буюрасан, эй, Аллоҳнинг Пайғамбари? 
Бу саволда ўлим нафаси бор эди. Сени йўқотсам, унда дардимни кимга айтайин
ҳожатимни кимдан истайин деган маъно бор эди аёлнинг оҳангида. Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
унинг мақсадини англадилар: 
— Мени тополмасанг Абу Бакрга мурожаат қиласан, — дея жавоб бердилар пайғамбаримиз 
(с.а.в.). 
 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларининг сўнгги ҳафтасида бир суҳбат ўтказдилар ва шундай 
дедилар: 
— 
Аллоҳ
таоло қулга, ҳаётда тилаганича яшаш, ейиш ва ичиш ёки Раббига етишиши учун 
имконият берди, у ҳам Раббига етишишни афзал билди.
Бу гапдан ҳазрат Абу Бакр (р.а.) кўзлари ёшланди ва маҳзун овозда деди: 
— Ота-оналаримиз сенга фидо бўлсин эй, Аллохнинг Расули. 
Ўтирганлар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг йиғиси ва сўзларига маъно беришолмади. Аммо, 
улар бу сўзлардан, Хотамул Анбиё Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг вафотлари яқинлашаётганини 
билганди. 
Пайғамбар (с.а.в) сўзларини давом эттирди: 
Дўстлиги ва моли ила бизга нисбатан Абу Қуҳофанинг ўғлидан-да жўмард, вафоли киши 
йўқдир. Шояд Аллоҳдан ўзга дўст килиш имкони бўлсайди, албатта у Абу Қуҳофанинг ўғли 
бўларди. Бироқ ўртада бир севги бор. Ҳа, бир севги ва иймон биродарлиги бор,- 
дедилар. 
Кимдан яхшилик кўрсак албатга уни қайтаришимиз керак. Фақат Абу Бакрдан кўрган 
яхшилигимизни унинг мукофотини, қиёмат куни Аллоҳ таоло беражак. Абу Бакрнинг моли 
қадар ҳеч кимнинг моли менга фойда келтирган эмас. Шояд ягона дўст қилиш керак бўлсайди, 
шу Абу Бакр бўларди. Аммо, бу маънодаги дўстим Буюк Мавлодир. Масжидга очилган барча 
эшиклар ёпилсин, фақат Абу Бакрнинг эшиги очиқ қолсин. 
Саййидул Анбиё вал Мурсалин (с.а.в.)нинг хасталиклари ортиб уч маротаба масжидга 
чиқмоқчи бўлиб турганларида йиқилиб тушгач, ёнидагиларга айтдилар: 
— Абу Бакрга амримни етказинг, намозни бошласин. 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, Абу Бакр ўта кўнгилчан инсон. Сенинг ўрнингга ўтгач, ўзини 
тутолмай йиғлайди. Амр қилсанг, Умар ўқиса бўлмайдими? 
Бу таклифни билдирган ҳазрат Ойша (р.а.) эди. Халқ меҳробда ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни 
кўрса хушламаслигини ўйларди. Аммо, Пайғамбаримиз (с.а.в.) амрларини такрорладилар: 
— Абу Бакрга амримни етказинг, намозни бошласин. Ҳазрат Ойша (р.а.) истагини яна бир 
маротаба сўзлади. 
Ёнидаги Ҳафсага ҳам айттирди. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай аҳволда ҳам иродасига 
ҳоким эдилар, сўзларида қатъий турдилар: 
— 
Сизлар Юсуф (а.с)ни қароридан қайтармоқчи бўлган аёлларга ўхшайсиз. Абу Бакрга 
айтинг, намозни бошласин.
Шундан кейин ўн етти вақт намоз, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётликларида ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.) томонидан ўқитилдию Шу билан Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўэидан кейин халифа бўладиган 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling