Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


унинг тенги бўлган ёмонликдир. Аммо, кимки кечирса ва сулҳни таъминласа, у


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

унинг тенги бўлган ёмонликдир. Аммо, кимки кечирса ва сулҳни таъминласа, у 
кишининг ажри Аллоҳ таолога оиддир», —дея марҳамат қилгандир. Ҳазрат Абу Бакр 
(р.а.) шу ўлчовлар ичида қолишни афзал кўриб сукут сақлашни маъқул топган эди. 
Аммо ўша одам Абу Бакр (р.а.)нинг бу ҳаракатини ожизлик деб тушунди. Расулуллоҳ 
(с.а.в.) ёнларида унинг энг яқин биродарига нисбатан бемаъни сўзларни сўзлаётганини 
ўйламади. Вазият шу даражага етдики, ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳам унга жавоб қайтаришга 
мажбур бўлди. Аммо бу сафар ғалати бўлиб кетди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) юзларида 
нохушлик сезилди ва туриб кета бошладилар. 
Абу Бакр (р.а.) бу ҳолни тушунолмади. Ўз ўлчовларига кўра бу ҳаракатнинг ҳикматини 
ечолмади. Ортиқ бу одамга гапиришнинг ҳожати йўқ эди. Дарҳол ўрнидан турди ва Муҳтарам 
Пайғамбаримиз Набийи Акрам (с.а.в.) ортларидан кетди ва унга мурожаат қилди: 
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, у одам мени ҳақоратлаётганда ўтирган эдинг. Аммо мен сўз 
бошлагач нега туриб кетдинг? 
Бу билан у биродар сифатида мени ҳимоя қилишинг керак эди, мен мудофаага турганим 
хуш келмади, демоқчи эди. Аммо Расули Акрам (с.а.в.) воқеани бошқача 
изоҳладилар: 
— “
Сен жим турганингда бир фаришта ортингда туриб у одамга жавоб бермоқда эди. Сўз 
бошлаганингда эса фаришта чекинди ва мажлисга шайтон келиб кўшилди. 
Мен эса шайтон бор жойда бўлишни хоҳламайман."
Бу воқеага боғлиқ оятлар. Пайғамбаримиз Набийи Муҳтарам (с.а.в.) қалбларига нақш 
этилди: «Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима 
ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир. Аллоҳ ёмонликни сўз 
билан ошкора айтишликни суймайди. Зулм қилинган киши бундан мустасно. Аллоҳ 
эшитувчи ва билувчидир». (Нисо сураси 147 — 148 оятлар) 
 
* * * 
Бу оятларда Буюк Мавлонинг жазо бериш билан бирга авф зтувчи ҳам эканлиги 
билдирилар экан. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.)га ҳам янада сабрли, босиқ, хушмуомала бўлиши 
хотирлатилган эди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) уйга қайтгач, ўғли Абдураҳмонни қўшни билан баҳслашиб турганини 
кўрди. Авзойи бузилди, орага тушиб яхши гаплар билан ишни ҳал қилди. Қўшни уйига кирди. 
Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳам ўғлини ичкарига чорлади ва шу сўзларни айтди: 
— Ўғилгинам, қўшни билан тортишма. Чунки сизни бу ҳолатда кўрганлар яна кетишади ва 
сен яна қўшнинг билан қоласан. 
Ўзининг насиҳатида Абу Бакр (р.а.) қўшнилар билан бир умр бирга бўласан, ҳаётинг тинч 
ўтиши учун қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишинг керак, демоқчи эди. Ёмон 
қўшничилик инсонга фақат беҳузурлик келтиришини ҳаётий тажрибаларга таяниб биларди. 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling