Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
www.ziyouz.com kutubxonasi
24 Бир вақтлар Абу Лаҳаб, Уқба бин Абу Муайт ва Ҳаким бин Аскарнинг Расулуллоҳ (с.а.в.)га нисбатан чиркин қўшничилик қилганликларини унутмаганди. Унутилмаган, унутиб бўлмайдиган бошқа масала эса, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қўшни ҳуқуқига ўта аҳамият беришлари эди ва: «Аллоҳ таолога ва охират кунига ишонганлар қўшниларига икром этсин!»— дея буюрганларини биларди. Ҳа, Абдураҳмон навқирон эди. Бадр жангида исломга қарши бўлиб, мусулмонларга қилич кўтарган бу йигит бир кун келиб шаҳодат калималарини келтириб ҳидоят йўлига кирган ва юраги куйган ота ҳам енгил нафас олиш бахтига муяссар бўлиб кўзларига севинч ёшлари келганди. Эски ҳаётидан буткул воз кечган бу йигит ислом одобини ўрганиб эртанинг мўмини бўлган эди. Ғазабкор бўлишига қарамасдан иродаси мустаҳкам бўлган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қўшни ҳақидаги амр ва тавсияларини била туриб бошқа йўлни тутолмас, қўшниси билан ёмон муносабатда бўлолмасди. Ўғлининг бу мунозарада ҳақ ёки ноҳақлиги иккинчи бир масала эди. Ҳақли бўлса рози ризолик қилинар, ноҳақ бўлса бориб узр сўраларди. * * * Абу Дардо бир ёдномасини шундай баён қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларида ўтирардик. Бир пайт ҳазрат Абу Бакр (р.а.) оёқларига ўралмасин деб кўйлагининг учини тутиб, шахдам қадамлар билан келарди. Уни бу ҳолда кўрган Пайғамбаримиз (с.а.в.) биродарининг муҳим иш юзасидан шошиб келаётганини сездилар. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) келиб салом берди ва шундай деди: — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, Хаттоб билан орамизда бир келишмовчилик юзага келди. Аммо мен устун чиқдим. Бироздан сўнг қилган ишимдан пушаймон бўлдим. Кечиришини илтимос қилдим, бироқ у қабул қилмади. Мен сенинг ёнингга келдим. Расули Муҳтарам (с.а.в.) вазиятга жавобан шундай дедилар: — Аллоҳ кечирсин сени, эй, Абу Бакр, Аллоҳ кечирсин!! Бу орада ҳазрат Умар (р.а.) ҳам пушаймон бўлган ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.)нинг уйига борган фақат уни тополмаганди. Шу сабаб ҳазрат Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига келганди. Бироқ Расулуллоҳ (с.а.в.) юзларида балқиб тургувчи табассум ўрнини бироз қайғу эгаллаганди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг юзларидан Ҳазрат Умар (р.а.)га бир нарсалар демоқчилиги маълум эди. Бу сафар ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни қўрқув босди. Ўрнидан туриб Саййидул Анбиё (с.а.в.) қаршиларида тиз чўкди: — Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, ноҳақлик қилган мен эдим. Ҳа, мен ноҳақлик қилдим, Умар эмас, — деди. Бироқ Расулуллоҳ (с.а.в.) унга жавобан шундай дедилар: — Аллоҳ таоло мени сизларга Пайғамбар қилиб юборди. Сиз ёлғон дедингиз, Абу Бакр (р.а.) эса тасдиқлади. Жони ва номи ила менга дастак бўлди. Сиз биродаримни менга қўйиб бермайсизми?.. Ушбу хотирани келтирган Абу Дардо айтадики: "Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) шундан сўнг безовта қилинмади." Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) ораларингизда туш кўрганлар борми?— дея сўрадилар. Бири мен борман, ё Набийаллоҳ, деди ва тушини айтиб берди: — Бир тарози кўрдим. Ўйлашимча, у самодан тушди. Эй, Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сени тарозининг бир палласига, Абу Бакрни иккинчи бир палласига қўйиб тортишди. Сен оғир келдинг. Сўнг Абу Бакр ва Умар тортилди, бу гал Абу Бакр оғир келди. Кейин тарози кўтарилди. Бу ривоятни келтирган Абу Бакр (р.а.)га айтадики: — Биз, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг юзларида тарози кўтарилганини эшитганларида бир |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling