Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc
Download 1.18 Mb. Pdf ko'rish
|
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Эй, инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда, бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун
www.ziyouz.com kutubxonasi
9 ишни бажараётганди. Чунки Аллоҳ таоло шарафли элчиси — Пайғамбари қалбига шу оятларни ёзганди: «Қайсики, у мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қилур. Унинг ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг "юзи"ни истаб (эҳсон қилур). (У) яқинда (ато этилажак мукофотдан) рози бўлур.». (Лайл сураси 18 — 21 оятлар) Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўзига тегишли бўлган ушбу оятларни сўнгсиз ҳаяжон ва кўзлари ёшга тўлиб тинглади. Чексиз бахт эди бу. Узоқ йиллардан сўнг туширилган бошқа бир оятда эса: «Эй, инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда, бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир.» (Ҳужурот сураси 13-оят) дея марҳамат қилинади ва бу билан Муҳаммад (с.а.в.) умматининг энг устун шахсияти билдирилади. * * * Ўша кунларда Абу Бакр (р.а.) иккинчи аёлининг иккинчи чақалоғини қўлига олди. Исмини Ойша қўйишди. Жуда гўзал ва ёқимтой бу қиз доимо шундай бўлиб қолди ва дунё ҳаётида севимли аёл бўлиш бахтига муяссар бўлди. Абу Бакр (р.а.) Умму Руммондан бўлган тўнғич ўғлига Абдулкаъба дея исм қўйган, аммо Ислом дини келгандан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) бу боланинг исмини Абдураҳмон дея ўзгартиргандилар. * * * Бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) мушриклар ҳужумига дуч келди. Масжиди Ҳарамда намоз ўқиётганларида мушриклар бостириб кирдилар ва унинг жонига қасд қилмоқчи бўлишди. Бўйнига арқон солиб бўғмоқчи бўлдилар. Бу ҳолни кўрган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) мушрикларнинг ёнига борди ва уларга қарата хитоб қилди: — Бир одамни «Раббим Аллоҳдир» дегани учун ўлдирмоқчимисизлар ? У ўзини ўртага қўйиб Расулуллоҳ (с.а.в.)ни қутқариш фикрида эди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) муваффақият қозонди. Мушриклар Пайғамбар (са.в.)ни ўз ҳолига қўйдилар вэ ўзларига қарши чиқаётган ҳазрат Абу Бакр (р.а)га юзландилар. Ёлғиз ўзи уларга қарши чиқиши ақлга ҳам сиғмасди. Аслида ҳеч жанжаллашиб юрмаган ҳазрат Абу Бакр (р.а.) атрофини қуршаган одамлар туширган шапалоқ (тарсаки), мушт ва тепкиларга қарши ҳеч нарса қилолмасди. Уни бу ҳолда ташлаб кетишган жанжалкашлар бир четга чиқишган пайт, воқеани томоша қилиб турган Тайм қабиласидан бир неча киши келди. Юз-кўзи таниб бўлмас ҳолга тушган бу инсонни бир четга ётқиздилар ва уйига йўл олишди. Уммулхайр бир аҳволдаги ўғлини кўриб кўзларига ишонмади. Ахир фикри — ёди эзгулик, кишиларга яхшилик қилиш учун яшаган инсон қандай қилиб бу ҳолга тушиши мумкин? Бечора она ўғлини бу кўйга солганларга лаънатлар ёғдириб, фарёд чекаркан, уни олиб келганлар ортларига қайтишди ва кетиш олдидан Уммулхайрни огоҳлантиришди: — Эй, Уммулхайр, унга бирор нарса едир, ниҳоятда ҳолдан тойган, ҳеч қурса сув ичир. Аммо бу тавсия кор қилмади. Шомга яқин кўзларини очган Абу Бакр (р.а.)нинг дастлабки сўзи Пайғамбарини сўраш бўлди: — Муҳаммад (с.а.в.)нинг аҳволи қандай?... — Билмадим. Сен бирор нарса ейишинг ва ичишинг керак, ўғлим, деб жавоб берди Уммулхайр. Абу Бакр (р.а.) саволини такрорлади: «Муҳаммад (с.а.в.)нинг ахволи қандай?..» дер, бошқа сўз айтмасди ҳам, тингламасди ҳам. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling