Microsoft Word abu bakr siddiq ziyouz com doc


Download 1.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/140
Sana29.10.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1733272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   140
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Abu Bakr Siddiq

www.ziyouz.com kutubxonasi 
6
Натижада Абу Бакр (р.а.)нинг оила даври бошланди. Бу ердаги анъанага биноан, Абу Бакр 
(р.а.)нинг уч кун мудлатга қиз уйида қолишини айтишди. Шундай қилинди. Тўртинчи кун 
тонгда Қутайла ота уйини тарк этди. Абу Қуҳофа ва Уммулхайрга келин, Абу Бакрга, завжа 
бўлиб уйига келди. Бу никоҳдан туғилган тўнғич фарзанд исми Абдуллоҳ эди. Араблар одатига 
биноан отага энди «Абу Абдуллоҳ» номи берилиши керак. Аммо ота эски номини ташлашни 
хоҳламади ва Абу Бакрлигича қолди. 
Бир неча йил ўтгач, Абу Қуҳофа уйида иккинчи набира ҳам туғилди. Қиз бўлган бу иккинчи 
гўдак исми Асмо эди. Уммулхайр бу икки гўдакнинг бувиси бўлиш бахтини ҳам кўрди. Олтмишга 
етган Абу Қуҳофа кексайиб, турмуш юмушлари энди Абу Бакр (р.а.) зиммасига юкланганди. 
Ҳамон ёшлик йилларини ўтказаётган Абу Бакр бозорма —бозор кезар, қўл меҳнати ва пешона 
тери билан топганларини дастурхонга тўкарди. Ўрта ҳолли оила фарзанди бўлиб бошланган 
тижорати баракали бўлиб, бойий бошлади. Бунга ҳалоллиги сабаб эришганлигини унутмади. 
Кечаги ҳаёти бугун ҳам айни синовлар ичида давом этарди. 
Бу орада Абу Бакр иккинчи марта уйланди. Умму Руммон исмли хоним ҳам Абу Қуҳофа ва 
Уммулхайрнинг келини бўлди. 
Ўттиз тўрт ёшларида ёнғин фалокатига учраган Каъбанинг қайта қурилишида Абу 
Бакрнинг шахсан ўзи тош ташиб, тер тўкди. Ўтириб ҳордиқ чиқараркан бу муқаддас даргоҳнинг 
нега бутларга тўлалигини, шонли ва иродали инсонларнинг нега жонсиз ва иродасиз 
борлиқларнинг қули ва сояси эканликларини тушунмасди. Кунлик ҳаётларида ақлли 
эканликларини ҳар қандай вазиятда исбот қила оладиган ва қўлларидан алдаб бир дирҳам 
олиб бўлмайдиган бу инсонлар бутлар қаршисига келгач тушуниб бўлмас ҳолга тушар, миялари 
заҳарланиб қоларди. Неча йилдирки қўйилган жойларидан бир одим ҳам жилмаган, шамол, 
ёмғир, иссиқ, совуқда сас — садосиз турган, келиб — кетувчилардан бехабар, ҳатго ўзларига 
ибодат қилинаётганидан хабарсиз бўлган бу борлиқлар қандай қилиб илоҳ бўлиши мумкин, 
қандай қилиб маъбуд даражасига кўтарилиши мумкин, бу ҳақда ўйлашмасди. 
Абу Бакр(р.а) атрофида ўзидек фикрловчи кўплаб инсонлар борлигини, уларнинг бир 
қанчаси ҳақ динни ахтариб, Маккани тарк этишганини биларди. Ўзи ҳам қилган сафарларида 
дин масаласини ўртага ташлаган, бироқ қониқарли жавоб ололмаганди. Энг ишончли инсон
ҳамма тарафидан «Ал—Амин» дея номланган Муҳаммад бин Абдуллоҳ эди. У билан ҳам бу 
масалада суҳбатлашган, аммо у ҳам бирор аниқ фикр айтмаган, фақат бутларга нафратини 
билдирганди, холос. 
Абу Бакр (р.а.) оғир вазиятда эди. Фақатгина у эмас, аҳли инсоният шу аҳволда эди. 
Уларнинг қўлидан тутиб, ҳақ йўлни кўрсатувчи ҳидоят йўлбошчисига эҳтиёж катта ва бу 
эҳтиёжни ҳис қилаёттан инсонлар кўп эди. 
Рамазон ойи келгач бир гуруҳ инсонларнинг озиқ — овқатларини олиб Маккадан 
кетишларига ҳам айнан шу эҳтиёж сабаб бўлди. 
Абу Бакр (р.а.) анчадан буён таниган, севган, ҳурмат қиладиган Абдулмутталибнинг 
набирасини кўпдан бери кўрмаганди. Бу самимий дўсти ёнидалигида қалби роҳатланар, кўнгли 
таскин топарди. Шу ўйларда Абу Бакр Ҳадича бинти Ҳувайлид уйига келди дўстини сўради ва 
унинг ҳам нотинчлигини, ёлғиз қолиш учун кетганлигини билди. 
Бундай муҳитда яшаган инсон фақатгина ёлғизликда, одамлардан йироқда таскин топа 
олади. Аммо бу чора эмасди. Инсонлар орасида, инсонлар билан бирга топилмаган ҳузур 
татимайди. Киши фақат вақтинча ўзига ором беради, холос. 
Кейинги пайтда қилган бир сафарида яна дин масаласи тилга олинганида бир руҳоний, 
«нажот умиди сен келган тупроқлардадир» деганди. Ҳолбуки, Абу Бакр (р.а.) Ҳижоздаги ҳаёт 
кўрсатган изтироблар билан дардига даво қидирмоқда эди. 
* * * 
Ниҳоят бир кун, кўнглига яқин, содиқ дўстини учратганда хурсандчилигини яширмади: 


Абу Бакр Сиддиқ. Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling