Microsoft Word ahmad azam soyasini yuqotgan odam ziyouz com doc


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/25
Sana19.01.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1103030
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
Ahmad A\'zam. Soyasini yo\'qotgan odam (hikoya, novella va qissalar)

НОИНСОФ МУСО 
 
Ҳикоя 
Мусо яхши йигит — қобилиятли. Лекин сал ўйинқароқ. Буни ўзи 
ҳам билади, бироқ кўп ҳам куйина-вермайди. Бошқалар, масалан, 
хонада у билан ёнма-ён ўтирадиган Турғун ака насиҳат қилса, Мусо: 
“Бола бўлсин — шўх бўлсин”, дея кулиб қутулиб кетади. Мусо 
ўзининг яна бир талай камчиликларинн билади, лекин бошқа 
нарсадан — гарчи феъл-атворида нуқсон ҳисобланмаса ҳам — 
пулсизликдан кўп қийналади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: отаси уни 
едирса-ичирса, вояга етказса, беш йил ўқитса-ю, ҳали ҳам унга пул 
юбориб турса! Мусоқулбой — отасоқол иягига битган давангир йигит 
— энди отасини боқиш у ёқда турсин, бир бош, бир қулоғини ҳам 
эплолмаса, ҳар борганида унга сарғайиб, укаларининг ризқидан юлиб 
келса! Яхшими шу? 
Йўқ, Мусо берсанг — ейман, урсанг — ўламан, деган 
лапашанглардан эмас, ўзини боқиш, мустақил яшаш йўлларини кўп 
ахтаради. Лекин иложи йўқ-да. Лаборантликнинг ойлиги саксон сўм, 
чиртинг-пиртинг бўлиб, қўлга етмиш сўмча тегади, бунга овқат 
есинми, кийим-бош олсинми? Сигаретанинг ўзига ҳар ой-да ўн беш 
сўмдан кетса! Мусо кечалари ухламай ўйланиб чиқади: хазина топиб 
олса, лотореяга “Волга” ютса, спортлотодан ҳамма номери тўғри 
чиқиб қолса ёки бирон олиҳиммат одам: “Ука, мен илм аҳлининг 
шайдосиман. Мана, сизга ўн минг сўм. Аммо-лекин фанимиз 
ривожига зўр ҳисса қўшасиз. Бўлмаса, рози эмасман”, деб жўмардлик 
қилиб юборса! Мусо энтикиблар кетади, бироқ... Қийин экан-да, 
ишқилиб. 
Мусо чидади, чидади, йўқ, охири бўлмади, директорга кирди: 
“Домла, бу пулингиз қорин тўйғазишга ҳам етмаяпти-ку”, деди. 
Директор уни алдади, авради, иложи йўқлигини айтди: “Штатлар 
саноқли — сенинг ойлигингни ошириш учун, ўғлим, бошқг бир 
ходимнинг ойлигидан қирқиш керак”. Кейин Қудратовни мисол 
келтирди: “Шу йигит тўқсон саккиз сўм билан оила тебратади-я!”, 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 132 
деди. Ер ёрилмадию Мусо кириб кетмади. У ўзидан беш ёш катта 
Турғун аканинг оиласидаги тўрт жонни қандай боқишини ҳеч ўйлаб 
кўрмаган экан, жуда хижолат тортди, пулпараст деб ўзини койиди, 
қабулхонадаи минг пушаймон билан ер бўлиб чиқди. 
Мусо ойлигимни оширинг, деб директорга тиқилинч қилгандан 
роппа-роса уч кун ўтгач, ишхонада хунук гап тарқалди, кимдир 
аспирант қизлар — Карима ва Мунавварнинг стипендиясини ўғирлаб 
қўйибди. Упа-элик, тақинчоқ-пақинчоқларига тегмапти-ю, тўқсон 
саккиз сўмдан — бир юзу тўқсон олти сўмни ўмариб квтибди. Давлат 
бебақо, пул — қўлнинг кири, фалон-писмадон деб кариллаймиз-у, ле-
кин, сабил, бир юз тўқсон олти сўм катта пул-да Тўрт сўмгина қўшса 
— икки юз сўм! Тушликка чиқаётганларида сумкада экан, қайтиб 
келишса, шунча пул — йўқ! 
Бошланди: қаватда ким бор эди, хонага ким кирган, тушликка ким 
чиқмаган, кимнинг қўли эгрироқ... Аёллар жонланиб, ташвишманд 
қиёфада оғиз пойлаган, эркаклар бурчак-бурчакда сўкинган; шивир-
шивнр, пичир-пичир... Эски, ремонтталаб, мудроқ ишхонага файз 
кириб, бамисоли ҳиндларнинг марҳумнн куйдириш олдидан “рам-рам 
сатти”, деб рақсга тушадиган маросими ўтаётган жойга айланиб 
қолди. 
Хунук гап ишхонада ажина шамолдек жилпанглаб юрди-юрди ва 
ниҳоят, қабулхонага, ундан тўппа-тўғри директорнинг қулоғига кириб 
кетди. 
Мусонинг дами ичига тушиб, бировнинг кўзига қарашга 
ботинолмади. Айниқса, котиба қиз ҳаммани мажлисга чақириб 
юрганини эшитиб, тоза тамом бўлди. Бўйнига ип солиб кушхонага 
судралган қўйдек, директор кабинетига кирди-ю, бурчакдаги курсига 
ўзини таппа ташлади — ҳукмни кутди. 
Директор сўзини бу гапнинг ишхона учун нақадар шармандалик, 
бениҳоя хунуклигидан бошлади, ўғри (“ўғри”, демади, “пулни олган”, 
деди) ташқаридан кирган бегона эмаслиги, қизларга стипендия 
текканини билиб, тушликка чиқишларини пойлаган одамлигини 
айтиб, “Ким тушликда шу ерда қолган бўлса, ўша олган”, деди. Мусо 
ўтирган жойида чўкиб. кетди. Директор давом этиб, “Балки ўша 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 133 
ноинсоф ҳозир ичимизда ўтиргандир”, деб тахмин қилди. Бу Мусога: 
“Ҳой, ноинсоф Мусо, тур ўрнингдан. Ҳамманинг ўртасида бўйнингга 
ол!”, дегандек эшитилди. Ҳамма унга қараётгандек, ҳамма уни ўғри 
тутиб, мардларча бўйнига олишини кутаётгандек туюлди. "Мен 
олмадим. Олмаганимни ўзим аниқ биламан-ку, ахир”, дея ўзига 
таскин берди, шўрлик. Хайрият, ҳеч ким “Пулни Мусо олган”, деб 
ўрнидан сапчиб турмади. Мусонинг бугун тушликка эртароқ чиқиб, 
дарров қайтганини сотиб қўймади. Бундан ташқари, директорнинг 
мажлис чақиришдан мақсади ўғрини топишдан кўра (қайдан топади!), 
пулини очиқ-сочиқ ташлаб кетган қизларни тергаш, маҳаллий 
комитетдан ёрдам уюштириш, энг асосийси — бу хунук гапни 
ишхона остонасидан четга ҳатлатмасликни қаттиқ уқтириб қўйишдан 
иборат экан. 
Мажлисдан бош чайқаб, афсус билдириб тарқалдилар. Мусонинг 
назарида, одамлар пулидан ажралган қизларга эмас, пулни олган 
одамга ачинаётган-дек, тўғрироғи, уни назарда тутиб, “Шундай 
йигит-а!”, деяётгандек эдилар. , 
Йўқолган пул икки кунча одамларнинг оғзида ширин сақич бўлди. 
Ҳеч ким ўзида терговчилик масъулияти, жавобгарлигини ҳис 
қилмагани учун, орқаворотдан икки-уч киши ўғри деб топилди, барча 
яхши-ёмон томонлари тарозига солингач, яна орқаворотдан оқланди. 
Шундай қизиқ воқеани бошқа жойда айтиш қатағон этилгани сабабли, 
гап фақат ишхонада қизиди. Учтадан йигирма бешталик, тўрттадан 
беш, биттадан уч сўмлик экан йўқолган пуллар. Мунаввар Ҳалима опа 
берган эллик сўм қарзини қайтариши, Карима пул қўшиб, қишлик 
пальто олиши керак экан. Ноинсоф шу муштипарларнинг ҳақига кўз 
олайтирибди. Кейин умуман ўғрилик ҳақида гап кетди. Тўртта одам 
йиғилган жойда қадим замонлардаги каллакесар, йўлтўсар, тоштешар, 
қулфбузар, чўнтаккатушар ўғрилар ҳақида даҳшатли ва қизиқарли 
ҳангомалар айтилди. Хуллас, Насриддин афанди қирқ ўғрини қандай 
алдаган бўлса, ишхонадаги бир ўғри қирқ тўғрини шундай лақиллатди 
— уни ҳеч ким тополмади. 
Бу ҳангомалар босилгунча Мусо ўзини ўзи еб қўйди, бироқ, 
хайрият, ҳеч ким ундан шубҳаланмади, унинг ҳам кўнгли тинчиди. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 134 
Ҳамма қаторида ёрдам маъносида ундан ҳам беш сўм сўрашганда, 
гуноҳдан фориғ бўлгандек, жуда енгил тортди. Агар ундан 
гумонсирашса, боёқиш камбағал, ўзини қандай оқлашни ҳам 
билмасди: директорга пулим йўқ, деб ким кўзёш тўкди — Мусо; доим 
тушликка ким қарз сўрайди — Мусо; кимнинг ойлиги кам — 
Мусонинг; ойлиги кам бўлса ҳам, тез-тез ресторанларда ким давру 
даврон суради — Мусо (айш-ишратга қайдан топади?); ким 
қизларнинг хонасида лақиллаб юради — Мусо; энди, худди ўша куни 
айни тушлик пайтида ишхонада ким қолган эди — Мусо-да! 
Ҳамкасбларини қўяверинг, шунча далил-исботни синчиклаб 
таҳлил қилиб чиққан Мусо ҳам қизларнинг стипендиясини ўзи эмас, 
бошқа биров илиб кетганига жуда-жуда ҳайрон эди. 
Орадан икки ҳафтача вақт ўтди, Мусо бу гапларни эсидан чиқариб 
юборди. Ширинсақйчнинг ҳам ширини кетди шекилли, одамлар уни 
туфлаб ташлашди. Мусога Шибутани деган америкалик олимнинг 
“Социал психология” деган китоби жуда зарур эди, сўроқлай-
сўроқлай, охири бир файласуф дўстиникидан топиб келди. Хонада 
ҳеч ким йўқ: Турғун ака бетоб экан, телефон қилди, Абдухалил жавоб 
сўраб қаёққадир жўнади. Мусо эрталабдан бери Шибутанининг 
китобидан бош кўтармай, олтмиш саҳифагача ўқиди, етти-саккиз бет 
кўчирма олди. Ўзининг бошида ҳам психологияга оид фикрлар 
ғивирлаб-югургилаб қолди. “Уятчанлик — уятчанликдан уялишдир. 
Агар ҳамма одамлар бир-бирларига кўнгилларидаги уятлн ҳис-
туйғуларни айта бошлашса, уятчанлик йўқолади. Нега бировлар 
ўзлари шикоят қилганда уялмайдилар-у, бошқа кишининг шикоятига 
ғашлари келади?”, деб ўйга чўмди. 
Мусо ана шундай ғалати, ўзига ҳам у қадар тушунарли бўлмаган 
фикрлар оғушида ҳаяжонланиб ўтирганда, эшик ғийқ этиб очилди ва 
Мукамбарнинг чиройли боши кўринди. 
— Мумкинми? 
— О, албатта! Қадамларига ҳасанот,— деди Мусо ўтирган 
жойида. 
Мукамбар эшикни эҳтиёткорлик билан ёпди, Мусога қараб 
илжайгандек бўлди. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 135 
— Яхшимисиз,— деди. 
— Сояи давлатларида! 
Мукамбар деразага бир қараб қўйди, ўнғайсизланиб, бошини қуйи 
солди, локланган тирноқлари тикилди-да, бегона бир овозда: 
— Бугун менга ҳазиллашдингизми?—деди. Мусо гавдасини 
орқага ташлаб ястанди. 
— Ҳазиллашдим. 
У эрталабдан бери китобга мук тушиб чарчаган ҳозир эса ростдан 
ҳам ҳазиллашгиси, беш-ўн дақиқа ҳордиқ чиқаргиси келар эди. 
Мукамбар — истараси иссиқ, ширингина жувон — ҳамиша ҳазилни 
кўтарарди. 
— Ҳазнллашдим,— деб такрорлади Мусо.— Паспортингизни 
олдим-да, ариза ёзиб, ЗАГСга топшириб келдим. Қалай, 
боплабманми? У ёқда сиз, бу ёқда мен, бағримизни жизза кабоб қилиб 
юраверамизми? 
Мукамбар “Қўйинг шунақа бачкана гапларни” дегандек, қўл 
силтади. 
- Сумкамни кавлаштирдингизми? 
Мусо қўлларини кўксига чалиштирди. 
— Энди, нима десам экан, аввало, “сумкам” эмас, “сумкамиз” 
денг, хўпми? Иннайкейин... 
Мукамбар унга ғалати тикилди, нимадир демоқчи эди, эшик яна 
очилди-да, ташвишманд қиёфада Ҳалима опа кирди. Мукамбар жим 
қолди. Ҳалима опа унга савол назари билан қаради. 
— Нима бўлди?— деди. 
— Билмасам, — деди Мукамбар тутилинқираб. — Мусо 
ҳазиллашибдими... 
Ҳалима опа танглайини тақиллатди, бошини сарак-сарак қилди. 
— Эй укам-эй, укам! Келиб-келиб пулдан ҳазиллашасизми? 
Мусонинг кўнглига хавотир оралади. 
— Тўхтанглар. Қанақа пул? Мукамбар қизаринди. 
— Ўзингиз... Сумкани кавладим, дедингиз-ку? Мусонинг ичида 
нимадир узилиб тушгандек бўлди. 
— Э, қўйинглар-э! Наҳотки, мени... Эрталабдан бери хонадан 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 136 
чиққаним йўқ, ахир! 
Мукамбар мунғайди, қўлларини қовуштириб, кифтларини 
қисганда, кичкина жувон, баттар кичрайди. 
— Йўғ-э, Мусавой, ким сизни...— дея Ҳалима опа гапининг 
давомини ичига ютди. 
— Нима, яна пул йўкрлдими?— деди Мусо юраги увишиб. 
Ҳалима опа ва Мукамбар индамай тасдиқлашди. Мусо жуда 
қаттиқ хафа бўлди. 
— Шу... Саксон сўм ойлик олсам, тез-тез қарз сўрасам, кимнинг 
пули йўқолса... Дарров мени ўғрн тутасизларми! 
— Ҳай-ҳай, Мусожон, нималар деяпсиз! Опангизман-а, айланай! 
Сиздай йигитдан шу иш чиқадими? Сиздан гумонсираган одам кўр 
бўлади-я, кўр! 
Ҳалима опа Мусонинг елкасига устма-уст қоққанча, куйиб-пишиб 
тушунтирди. Гап бундай бўлган экан: Мукамбар эрталаб сумкасидаги 
кармончага йигирма уч сўм солган; троллейбусда чақаси йўқ экан, 
пул узатса, ҳайдовчи нақ қирқ тийинлик абонемент берибди: ҳозир 
пастки қаватга, кутубхонага тушиб, Турсуной билан беш минутгина 
гаплашиб, қайтиб чиқса, сумкасида икки сўму олтмиш тийин турган 
экану йигирма сўм йўқ эмиш. Ҳалима опага айтса, “Э, ўлибдими! 
Аввал сўрайлик, Мусо-пусо ҳазиллашгандир”, депти. Кейин 
Мукамбар тўппа-тўғри Мусонинг олдиган чопиб келаверибди. Устига 
устак, Мусонинг ҳам ҳазиллашгиси келиб турган экан... 
— Пулдан бошқа ҳазил қуриб кетган экан-да, деб бўғилди Мусо. 
Ҳалима опа ўйланиб турди-да, сўнгра: 
— Яна ўша олднмикан?—деди. 
— Ўшаларинг ким?— деди Мусо. 
— Ким бўларди! — деди Ҳалима опа.— “Турнахон"да. Сувилонга 
ўхшамай ўлгур! 
Мусо шу пайтгача ўғрини бурни иягига ёпишган аллақандай 
ялмоғиз кампир ёки ҳаммаёғини жун босган, бадбашара, оғзи қийшиқ, 
бир кўзига чарм сирилган эркак сифатида тасаввур қилганиданми, 
қош-кўзи, оёққўли ўз жойида бўлган росмана одам, устига-устак, қиз 
бола эканлигини эшитиб, қўрқиб кетди. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 137 
— Йўғ-э?!—деб юборди. - 
— Ий-э, Мусовой, буни ҳамма билади-ку? 
— Рост,— деди Мукамбар ҳам. — Маҳзуна Зокировнанинг ҳар 
ойлигидан йигирма беш сўм йўқолаверди. Кейин билсак — шу олган 
экан. Менинг ўттиз сўмим, Турсунойнинг соати, Мапуз бечоранинг 
қирқ етти сўми, тунов кунги пуллар... 
Мусо анграйиб қолди. 
— Ў, энағар-эй!.. Э, кечирасизлар, оғзимдан чиқиб кетди. 
— Ўлсин!—деди Мукамбар.— Бор-йўғи йигирма сўм экан. Тешиб 
чиқсин! 
— Йигирма сўм ҳам пул-да, ахир,— деди Мусо. 
— Шуни уни айтинг,— деди Ҳалима опа. 
— Нима, бир гала хотин бўлиб ўртага ололмай-сизларми?— деди 
Мусо.— Бу... Нуқул оғзимга сўкиниш келяпти-я! Наҳотки уни тийиб 
қўйолмасаларинг? Директорга айтинглар. Ҳеч бўлмаса... 
— Ушлаб олмасак, қандай айтамиз? 
Мусо қўлларини орқага қилиб, уёқдан-буёққа юра бошлади. 
— Бу ҳам тўғри. Лекин бир иложини топиш керак-да. Наҳотки, 
уни ушлаб бўлмаса, а? Пул қачон йўқолди? Ҳозирми? 
— Шу гаплашиб тургунимизча вақт ўтди-да, - деди Мукамбар 
негадир Мусога умид билан термилиб. 
— 
Та-ак,— 
деди 
Мусо 
Мукамбарнинг 
термилишидан 
таъсирланиб.— Текшириб кўрсак-чи? 
— Қандай?—деди Ҳалима опа. 
Мусо ўйланиб қолди, қошларини чимирди. 
— Замира... бу “Турнахон” хонасида ўтирибдими? 
— Ўтиргандир,— деди Мукамбар. 
— Хонасида,— деди Ҳалима опа, 
— Унда пул шу ерда. Ишхонада,— деди Мусо. Унинг 
калласига ажойиб фикр келган эди. 
— Ҳалима опа, ҳозир сиз аччиққина чой дамласангиз-да, 
“Турнахон"ни чақирсангиз? Мукамбар бу пайтда... 
Мукамбар орқага тисарилди. 
— Э-э, мен қўрқаман. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 138 
— Сезиб қолади,— деди Ҳалима опа. 
— Бирон йўлини топиш керак-да, ахир,— деди Мусо қизишиб.— 
Қачонгача бундай бўлади! Ҳадеб пул йўқолаверса, “Турнахон” ялло 
қилиб юрса! 
— Хонада Йўлдош ака ҳам бор-ку?—деди Мукамбар. 
— Хўш? Унга тўғрисини айтасизлар. Унинг ўзи “Турнахон"дан 
безор. 
— Бари бир, жуда ноқулай. Ўғри бўлгани билан, одамнинг юзи 
иссиқ,— деди Ҳалима опа. 
— Ҳа, ўша иссиқ юзи қурсин унинг,— деди Мусо.— Юзим иссиқ 
деб 
ўғирлик 
қилаверадими! 
Сизларнинг 
шунақа 
кўнгилчанликларингни билади-да. 
Аёллар индашмади. 
— Бугун йигирма сўм ўғирлайди, эртага кассадан ҳаммамизнинг 
ойлигимизни ўмариб кетади. Ўғри онадан ўғри туғилмайди, уни 
ўзимизнинг кўнгилчанлигимиз етиштиради. Унинг гуноҳига ўзимиз 
ҳам шерик,— деб Мусо ташвиқотга зўр берди.— Майли, сизлар 
индаманглар — пулларинг кўп, маошларинг ошиб-тошиб ётибди! Ҳар 
замонда бир камбағал эллик-олтмиш сўм олса олибди-да, камайиб 
кетармиди! Қайтангга яхши — савобга қоласизлар! 
— Ҳалима опа, биздан нима кетди, бир уриниб кўрайлик,— деди 
Мукамбар оқаринқираб. 
Ҳалима опа индамади. 
— Эҳ, қиз бола бўлганимдами!—деб хитоб қилди Мусо, Ҳалима 
опа Мукамбарга қаради: 
— Маҳзуна Зокировнага айтсакми? 
Мукамбар Мусога қаради. Мусонинг ғаши келди. 
— Уни аралаштиришнинг нима кераги бор? 
— У киши Замирани бирон иш билан чақирсала Мукамбар 
иккаламиз... 
— Во!—деди Мусо, Маҳзуна Зокировнанинг бу ишга 
аралашишидан норози бўлса ҳам.— Зўр! Икковларинг қараб 
чиқасизлар. 
— Майли,— деди Мукамбар. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 139 
Аниқлик киритадиган ҳеч нарса бўлмаса ҳам Мусо бутун 
тадбирни қайта тушунтириб чиқди: Маҳзуна Зокировна “Турнахон"ни 
чойга, йўқ, тўғри келмайди, яхшиси, бирон нарсани ўқишга чақиради 
(ҳозир докторлик ишини машинка қилдиряпти, шунга ёрдамлашинг, 
деса ҳам бўлади); Ҳалима опа билан Мукамбар бу пайтда 
“Турнахон"нинг сумкасини, столи тортмаларини синчиклаб қараб 
чиқадилар. 
Натижасини келиб Мусога айтадилар. 
— Пулни топиб олсак, нима қиламиз?— деди Ҳалима опа. 
Мусо ҳайрон қолди: ростдан ҳам, кейин нима қилишади? У 
“натижасини менга айтинглар”, деганида фақатгина бу ишга 
раҳбарлигини таъкидлаган, нариёғини ўйлаб ҳам кўрмаган эди. 
— Кейинми?— деб кифтини учирди у.— Кейин... Аввал 
топайлик, кейин бир гап бўлар. 
— Уларнинг хонаси рўпарама-рўпара-ку! 
Мукамбарнинг бу гапи пишиб келаётган ишни бузиб юборишига 
сал қолди. 
— Ҳеч кўнглим чопмаяпти-да,— деди Ҳалима оп 
— Оббо!—деди Мусо.— Мунча қўрқасизлар. Ахир, эшик ёпиқ 
туради-ку. Ўзи, шу аёллар билан бир ишни битириш қийин. Сал 
нарсага дарров: "Вой ўлмасам, бир балоси чиқмаса эди”, деб ваҳима 
қилишади. 
— Пул топилмаса-чи? 
— Топилади. Ҳалима опа, топилади, мени айтди денг, топилади! 
Топилмай қайга боради? Қанот чиқариб учиб кетмайди-ку. 
Ҳалима опа оғир сўлиш олди. 
— Тезроқ боринглар,— деди Мусо.— Хонадан битта-битта 
чиқинглар — “Турнахон” коридорда бўлса, шубҳага тушиши мумкин. 
Кейин, бунақа ҳаяжонланиб юрмай, бамайлихотир, гўё ҳеч гап 
йўқдай, пул йўқолганини билмагандай тутинг-да, ўзннгизни, Ҳалима 
опа, Мукамбар, сиз ҳам. 
Ҳалима опа аввал эшикни очиб, долонга қаради, сўнгра, худди 
Замиранинг хонасига кираётгандек, бир-бир босиб, эҳтиёткорлик 
бйлан чиқди. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 140 
Мусо кулиб юборди. Мукамбар ҳам ожизгина, ўлганининг 
кунидан жилмайиб қўйди. 
— Сиздан зўр изқувар чиқар экан-да,— деди. 
— Ҳе, ўзимизни хор қилиб юрибмиз-да,— деди Мусо бирдан 
кўнгли кўтарилиб. 
Улар ниманидир кутиб жим ўтирдилар. 
Мусони хаёл олиб қочди: Америка, каньон, прериялар... 
Гангстерлар ғиж-биж тўлиб ётган Колорадо... У — махфий полиция 
департаментининг бошлиғи. Мукамбар эса унга котиба. Мусо давлат 
банкини ўмариб кетган ўта хавфли жиноятчиларни тузоққа 
туширадиган махфий кодли операцияга раҳбарлик қилмоқда. 
Мукамбар машинка ёнида ўтириб, унинг кўрсатмаларини ёзиб 
олмоқда. 
— Энди бораверайми?—деб сўради Мукамбар. Мусо бош ирғади 
— рухсат. 
— Ростини айтсам, жуда қўрқяпман,— деди Мукамбар. Мусо 
осмондан тушди, “Америка"дан қайтди. 
— Ҳеч қўрқинчли жойи йўқ,— деди.— Энг муҳими — пулни 
топиш. Э аттанг, ўғирлашини олдиндан билганимизда, пулларнинг 
номерини ёзиб қўйган бўлардик. 
Бари бир танийман,— деди Мукамбар жонланиб.— Битта ўн 
сўмлик, иккита беш сўмлик. Беш сўмликлар янги, ўн сўмлик тоза 
эскирган эди. 
Мусо қидирув операциясига янада чуқурроқ кираётгандек ҳис 
қилди ўзини. 
— Эскилиги-ку яхши. Бирон белгиси, доғ-поғи эсингизда 
қолмаганми? 
— Билмасам, кўрсам танийман лекин. Тоза абгор эди. 
— Да, майли, топилсин-ч”. Синчиклаб қаранглар. 
Мукамбар одатдагига ўхшамайдиган бир юриш билан эшикка 
борди. Чиқаётганида шундай катта эшикнинг кесакисига елкасини 
уриб олди. 
"Иккита беш сўмлик, битта ўн сўмлик”, деди Мусо ўзича. У мана 
шу пулларни кўз ўнгига келтирди. Ҳалима опа “Турнахон"нинг 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 141 
сумкаси ичидаги қизил кармончани (Мусо кузатувчан йигит, бу 
кармончани Замира кўтариб юрганига ҳам эътибор берган) 
очаётганида шу ўн сўмлик чиқади. Икки буклоғлик. Унинг ичида эса 
яп-янги иккита беш сўмликнинг четлари кўм-кўк чизилиб туради. 
(“Ҳамма, ҳамма одам пулнинг йиригини албатта сиртга, майдароғини 
ичга олиб тахлайди. Қизиғ-а?”) Мусо айниқса шу ўн сўмликни аниқ 
кўрди: латтадай эскирган, ранги униққан, ғижим... Шу қадар аниқ 
кўрдики, негадир унинг топилишига ишонмай қўйди. 
"Нега топилмас экан? Ахир, шу пуллар қаердадир турибди-ку!—
деб яна ўзига таскин берди у. — Бордию Ҳалима опа билан Мукамбар 
тополмасалар ҳам, ҳозир худди шу топда аниқ бир жойда турган 
чиқади-ку!” 
Эшик тарақ этиб очилган эди, Мусо чўчиб тушди! Ҳалима опа, 
ортидан ёв қуваётгандек, ҳовлиқиб кирди. Мусо сапчиб турди. 
— Нима бўлди? Топилдими? 
— Энди, энди, Маҳзуна Зокировна Замирани чақирди. Ҳозир 
сизни ҳам чақиради,— дея Ҳалима опа кўйлагининг ёқаси билан 
елпинди, чуқур нафас олди.— Чойингиз йўқми? Ичим ёниб боряпти. 
— Ий-э, мени чақириб нима қилади? Нима иши бор экан? 
— Бир ўзим қўрқаман, деяпти. Ноқулай-да, унга ҳам,— деди 
Ҳалима опа ва чойнакнинг қопқоғини очиб кўрди. - Мендан бошқа 
одам қуриб кетибдими? 
- Унга бу ишни сизнинг маслаҳатингиз билан қилаётганимизни 
айтдим... 
- Э-э,— деди Мусо, бирдан кўнглига ғулғула тушиб. 
— Жуда калласи ишлайдиган бола экан, деб айтдилар. Ўзи ҳам 
келсин, бир ўзим бўлсам, Замира сезиб қолади, дедилар. 
"Э, каллам ишламай ўлсин!”, деди Мусо ичида. 
— Ҳозир борайми? 
— Йўқ, ўзлари телефон қиладилар. Агар жуда боргингиз 
келмаётган бўлса... 
— Нега энди! Бораман! 
— Лекин, Мусожон, менинг юрагим ўйнаб кетяпти-да. 
— Қўйсангиз-чи, шунақа гапларни. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 142 
— Рост. Мана сиз ҳам хавотирланиб қолдингиз-ку. 
— Мен-а?! 
Мусо Ҳалима опага мағрур бир тарзда қараб қўйди. 
— Хўп, мен Мукамбарни чақирай. Ҳалима опа чиқиб кетди. 
Мусо Замирага рўпара келишини ўйлади... 
Телефон қаттиқ жиринглаб юборди. Мусо кўпдан бери тип-тикка 
бигизининг устида ўтирган-у, бигиз пайт пойлаб бирдан 
санчилгандек, отилиб турди. Стул ағанади. Мусо трубкани кўтарди. 
Маҳзуна Зокировнанинг овози лоқайд эшитилди: 
— Раҳмонов? 
— Ҳа, мен,— деди Мусо. 
— Салом алайкум! 
Қўлини кўксига қўйганини Мусонинг ўзи ҳам сезмай қолди: 
— Э, кечирасиз, салом алайкум! 
— Раҳмонов, ҳозир ишнинг биринчи боби машинкадан чиқди. 
Шуни, мана, Замирахон билан аслига солиштиряпмиз. Ярим соатгина 
қарашмайсизми? Ҳозир келинг, хўпми? 
Маҳзуна Зокировнанинг овозида қўрқиш, ноқулайлик, ҳаяжон — 
ҳеч нарса сезилмас эди. Аксинча, ўзини Замирани фош этиш 
операциясига алоқаси йўқлигини писанда қилиб турарди. 
Мусонинг кўнгли сал жойига тушгандек бўлди. 
Лекин коридор кимсасиз, нимқоронғи, жимжит экан. Кўпи куйиб, 
бор-йўғи учта қолган неон чироқларидан бири сирли тарзда лип-лип 
этар, шифтни қалқитиб кўрсатар эди. 
Мусо шифтга хавотир билан қараб қўйди. Ҳозир Замираларнинг 
хонасида Ҳалима опанинг Мукамбар билан тинтув ўтказаётганлигини 
ўйлади-ю, кўнглини ваҳм босди; кашалотлар оғзини очиб ётган 
ўпқоннинг устидан муаллақ юзиб ўтаётгандек, авайлаб қадам қўйди. 
Маҳзуна Зокировна тўрда — эшикка қараб, Замира қуйида — 
Маҳзуна Зокировнага рўпара ўтирган экан. 
"Зигмунд Фрейднинг психоанализ назарияси ўз ўзидан вужудга 
келмаган — у буржуа жамиятидаги маънавий инқирознинг инъикоси 
эди...” 
Элликларга кириб, сочларига оқ оралай бошлаган Маҳзуна 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 143 
Зокировна ўқишдан тўхтаб, бошини кўтарди, олтин гардишли 
кўзойнагининг бир шишасн “йилт” этиб совуқ чақнади. 
— Келинг. 
Олиманинг шиша билан қопланган нигоҳи ҳеч қандай маънони 
ифода этмас, одамни қўрқитар даражада бўм-бўш эди. 
— Салом алайкум,— деди Мусо, негадир овози қалтираб. 
Замира ерга қараганча товуш чиқармай бош ирғади. 
Мусога ўғирлик содир бўлмагандек, Маҳзуна Зокировна билан 
ўзининг орасида Замирадан бекитадиган ҳеч қандай гап йўқдек 
туюлди. 
Замира столга сингиб кетгудай эгилиб олган эди. 
Мусо унинг ёнидаги курсига ўтирди. 
— Олдингиздаги иккинчи нусхами? Учинчи бетни очинг. Фрейд 
ҳақидаги жойини топдингизми? Қаранг,Замирахон, қаерда эдик? 
Замира индамай қўл чўзиб, бояги жумлани кўр-сатди. 
— “Инъикосидир”, шундайми? Бошладик. “Йигирманчи аср 
бошида 
Европа 
буржуазияси 
орасида 
тушкунлик, 
ахлоқ 
категорияларининг дарз кетиши, келажакдан умидсизланиш 
оқибатида... Фрейд ўзининг эротик таълимотини яратди. Аирим 
кузатишлари медицина, жумладан, психиатрия учун қимматли бўлган 
ҳолда, ижтимоий ва илмий жиҳатдан хато бўлган бу таълимот...” 
Мусо Замирага зимдан разм солди: Замиранинг чўзинчоқ, суяги 
туртган юзи кўкаринқираб, маъносиз қотган, бурни ўшшайиб, юпқа 
лабларига сезилар-сезилмас соя ташлаб турарди (Мусо шуни ҳам 
кўрди). 
"Ростдан ҳам шу ўғирлаган”. 
— Раҳмонов, қараяпсизми? Мусо шошиб қолди. 
— Ҳа, қараяпман. Фрейд ҳақида гап кетяпти. Маҳзуна Зокировна 
росткамига жаҳл билан тикилди. 
— Раҳмонов! Сизни пашша қўришга чақирмадим. Хаёлни кейин 
сурасиз. 
Мусо қоғозга қаради, қаторлар липиллаб, ҳарфлар хира тортди. 
— “Эдип комплекси, “Электра комплекси” деган ғайриилмий 
схемалар бўйича ўғил онани отадан қиз отани онадан рашк қилар 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 144 
эмиш. 
Энди Мусо қизиқиб тинглай бошлади. 
— “Фрейднинг реакцион қарашлари ~арб ва Америка Қўшма 
Штатларига кенг ёйилиб...” 
Шу аснода коридордан ғалати шивир, пичир-кучур келиб, Мусо 
қулоқларини динг қилди. У гап-сўзларини эшитмаса ҳам, Ҳалима опа 
билан Мукамбарни товушларидан таниди. Узини қаерга қўйишини 
билмай, Маҳзуна Зокировнага, кейин Замирага, яна Маҳзуна 
Зокировнага қаради. 
Маҳзуна Зокировнанинг овози бир парда кўтарилди. 
— “Унинг... издошлари...” 
Бирдан Мусонинг кўзлари Замиранинг ўқиб бўлиб, ағдариб 
қўйилган оқ қоғоз устидаги қўлларига тушди; қонсиз эти суякка 
тортилган, кўм-кўк томирлари жилвираб турган, тирсаккача яланғоч 
қўлдаги сезилар-сезилмас титроқни пайқаб, кўнгли бир хил бўлиб 
сесканиб кетди: “Ўғриларнинг қўли титрайди!” 
Қўлга бирин-сирин қизғиш, кўнглини айнитадиган даражада 
ёқимсиз доначалар тошиб чиқа бошлаганда, Мусо менга шундай 
кўриняпти шекилли, деб кўзларини юмиб очди; бу орада доначалар 
хира тортиб, бир тийинлик, икки тийинлик тангадек нопармон 
доғларга айланди, кўм-кўк томирлар уларнинг остида билинмай 
қолди. 
Замира бирдан қўлини тортди, “Им-м”” дея инграниб, оғзини 
чангаллаганча, букчайиб қолди. 
Мусонинг юрагини алланарса тимдалаб-юлиб ўтди. 
Маҳзуна Зокировна қўрқиб кетди. 
— Ҳа-ҳа, Замирахон! Нима бўлди? 
Замира яна бир ингранди-да, эшикка отилди. Маҳзуна Зокировна 
"Замирахон!”, деганча ўрнидан турди, Мусога қараб ҳайрон қотди. 
"Эшитди! Уларнинг шивирини эшитди!” 
Маҳзуна Зокировна дарров ўзини босиб, кўзойнагини қўлига 
олди. 
— Раҳмонов, нима бўлди ўзи? 
Мусо жавоб беришдан олдин коридор томонга қулоқ тутди: унинг 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 145 
ҳисобича, худди ҳозир Замиранинг вағиллаши, Мукамбарнинг 
чийиллаши, Ҳалима опанинг ҳай-ҳайлаши эшитилиши, нимадир гурс 
етиши, нимадир синиши, эшик қарс очилиб-ёпилиши керак эди. 
Лекин буларнинг ўрнига неон чироқнинг ғўнғиллаши элас-элас келди 
— тинчлик эди. 
— Билмадим, қуянчиқ-пуянчиғи тутиб қолди шекилли. 
Маҳзуна Зокировна кулмоқчи бўлди-ю, лекин дарров лабларини 
йиғиштириб олди. 
— Қўполлик қилманг, Раҳмонов. 
Замира тезда қайтиб кирди, тўғри келиб жойига ўтирди. 
— Тишим бирдан санчиб қолса бўладими?—деди у яна қоғозга 
мук тушиб. 
"Бўлади”, деди Мусо ичида. 
Маҳзуна Зокировна Мусо билан кўз уриштирди-да, ўта 
меҳрибонлик билан: 
— Ҳалиям оғрияптими?— деди. 
— Анальгин қўйдим,— деди Замира. 
Мусо Замиранинг қўлига қаради: ҳеч қанақа донача-понача, доғ-
поғ йўқ; қонсиз эти суягига тортилган, кўм-кўк томирлари живирлаб, 
тирсаги туртган, оддий ориқ қўл; қалтирамас, саҳифа устида 
хотиржам чўзилиб ётар эди. 
"Пулни бекитиб келди!” 
Ҳозир шу қўлдаги томирлар кўкимтир сувилончалардек ўрмалаб, 
чиқиб, қочиши керакдек эди... 
— “Фрейднинг оригинал кўринган идеяларига эргашган бу 
олимлар...” 
Мусо Маҳзуна Зокировнани тўсатдан ёмон кўриб кетди. Шу 
дақиқадан бошлаб ундан қўрқиш ҳам ўз-ўзидан йўқолди: кўнглининг 
бир- бурчида ачинишга ўхшаган бир нарса уйғондию ўчди — 
олиманинг тоза пўлатдан ясалган пичоқ тиғидек кескир овозида ҳеч 
қанақа амирона куч-пуч йўқ, бор-йўғи совуқ экан.| 
Маҳзуна Зокировна ўқийверди. Мусо эса унинг кўзойнагига 
ошкора тикилиб қолди, агар у ҳам қараса, “бўлди қилайлик” деган 
ишора беришга чоғланди. Лекин олима бош кўтармади; сўзлар 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 146 
холодильник музхонасидаги катак пластмассада қотган, қирралари 
салгина ейилган муз парчалари каби шалдираб тўкилаверади... 
Мусо Маҳзуна Зокировнанинг энди нега диссертациясига ёпишиб 
олганига тушунолмади: ахир, За-миранинг хотиржам ўтиришидан 
ишни тинчитиб келгани шундоқ кўриниб турибди-ку, олима ҳеч 
бўлмаса, Мусога жавоб берса бўларди. 
Ниҳоят Маҳзуна Зокировна худди чарчаган одамдек уф тортди, 
кўзойнагини олиб, чаккаларини уқалади... 
Мусо Замирадан олдин чнқди, тўғри Ҳалима опаларнинг хонасига 
кирди. 
Ҳалима опа жуда дарғазаб, Мукамбар эса умидсиз бир қиёфада 
ўтирган экан. 
Ҳалима опа Мусони кўриши биланоқ ёрилди: 
— Йўқ! Ҳамма жойни титиб чиқдик. Фақат тангаси бор. Бир сўм 
ҳам пул йўқ. 
— Боя коридорда мунча шивир-шивир қилдиларинг? 
— Сен кир, мен кир қилиб турган эдик-да. 
— “Турнахон” шу пайтда чиқдими? 
— Энди эшигини тортмоқчи эдим, шўп этиб чиқиб қолса 
бўладими! Демак, Мусо янглишмапти. 
— У бекорга оғзини чангаллаб чопгани йўқ. Шивир-
шивирларингни эшитиб турган эди. Пулни бирон жойига қистириб 
чиқди. Сизлар йўқ нарсани ахтариб юрибсизлар. 
— Яшшамай ўлгур-эй!— деди Ҳалима опа. 
— Усталигини қаранг!—деди Мукамбар. 
— Қўйинглар, энди фойдасиз,— деди Мусо.— Йигирма 
сўмларинг ҳам кетди — қулоғини ушлаб, чинқириб. 
Ҳалима опанинг ғазаби ошди. 
— Нега қўяр эканмиз! Ҳозир бориб шартта бетига ўғрисан, деб 
айтаман. Мукамбар нима деяр экан, деб Мусога қаради. 
— Ўзини бир... обиск қилсак,— деди Мусо юрак ютиб.— Қуруқ 
ғалва кўтаргандан кўра... 
— Э, энди шунинг башарасини кўргани тоқатим йўқ, - деди 
Мукамбар. Лекин Ҳалима опанинг алами ҳали-бери ўчмоқчи эмас 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 147 
эди. 
— Йўлдошни чиқариб юборамиз-да, ҳамма хотинқизларни 
текширяпмиз, деймиз. 
— Кўнмаса-чи?—деди Мукамбар жунжикиб. 
— 
Кўнмай 
кўрсин-чи!—деди 
Ҳалима 
опа.— 
Зўрлаб 
ечинтирарман. Мусонинг завқи келди: 
— Бир юлишмайсизларми! 
— Эҳ-ҳе, ҳали қариганим йўқ,— дея сал шаштидан тушди Ҳалима 
опа.— Битта қоқсуякка кучим етмай, нима қилиб юрибман. 
...Мусо “тинтув” натижасига беҳад қизиққанидан коридорда 
кутишга аҳд қилди. 
Бирон дақиқалардан сўнг Йўлдош ака чиқди “Ҳа, Мусавой, ўғри 
мушукдек коридорни пойлаяпсиз?”, деган ёқимсиз гап айтиб ўтди. 
Сал ўтмай Замиранинг вағиллаши, Мукамбарнинг чийиллаши 
эшитилди. Нимадир гурс этди, нимадир сингандек бўлди... 
Мусо турган жойида тахтадек қотди. 
Эшик қарс очилди-да, Замира отилиб чиқди, бутун қаватни 
бошига кўтариб вағиллаганча, Мусонинг ёнидан ўтиб кетди. 
Мусо ғалати бир шиддат билан ўзини эшикка урди, ичкари 
киргач, шартта эшикни қулфлаб олди; танглайи қуриб қолган экан, 
суви янгиланмаган графинни кўтарди. 
Қаватда бор одамларнинг ҳаммаси, нима гап экан деб, коридорга 
чиқди шекилли, ғала-ғовур бошлан? ди. 
Кимдир эшикни тортиб кўрди. 
Ташқарига қарашга на журъат, на мадор бор эди Мусода. 
Кейин Мусонинг тушига ҳам кирмайдиган ажабтовур воқеалар 
содир бўлибди: “Турнахон” шу вағиллаганича, Ҳалима опанинг 
айтишича, "иштонин бошига илиб”, қабулхонага, ундан тўппа-тўғри 
директорнинг олдига кирибди, ўзидан кетиб қолибди (Мусо буни 
эшитганда тишини тишига босди, “ёлғон!” деди); сув-пув ичирган 
бўлиб, “ўзига 
келтиришса”, яна вағиллабди, “Мени ўғри тутиб, коридорда қип-
яланғоч ечинтиришмоқчи эди, зўрға қутулиб қочдим, қочганимни 
Мусо ҳам кўрди”, депти (Мусо буни эшитганда ўтирган жойида бир 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 148 
сакраб тушиб, сўкиниб юборди); директор уни отанг яхши, онанг 
яхши, деб тинчитишга уринибди, кейин Ҳалима опа билан 
Мукамбарни чақириб, пича дағдаға қилибди, "Учовингни ҳам ишдан 
бўшатиб юбораман”, депти (Мусо буни эшитганда "Шунчаки йўлига-
да”, деди); директор аёлларни “Турнахон"дан кечирим сўратгач, 
учаласига ҳам бу хунук гапни ишхона остонасидан четга 
ҳатлатмасликни қаттиқ уқтирибди (Мусо буни эшитганда индамади). 
Бу ҳангома одамларнинг оғзида кўп ҳам турмади, фақат икки-уч 
кун бурчак-бурчакларда, Замирага эшиттирмай (юзи иссиқ, ахир!) 
шивир-шивир бўлди. “Изқуварлар"нинг бўшлигидан кулишди, 
Замиранинг устакорлигидан ҳайратланишди. 
Лекин, ҳеч ким Мусони тилга олмади. На Ҳалима опа, на 
Мукамбар, на Маҳзуна Зокировна бу ҳақда чурқ этмагани учун, ҳеч 
ким ундан шубҳаланмади. Қайтага, Маҳзуна Зокировна Мусонинг 
берган саломига мутлақо алик олмай қўйди. Мусога одаммисан ҳам 
демай ўтадиган бу олима Замирани ҳар кўрганида қуюқ сўрашадиган, 
уй ичларигача суриштирадиган бўлиб қолди. 
Мусо раҳбарлик қилган маҳфий операция муваффақиятсизликка 
учраганидан кейин икки ойлар ўтгач, ишхонада “штатлар 
қисқарармиш” деган нохуш гап ўрмалади. Мусо бу илмий даргоҳга 
ҳали кўп фойда келтиришига ишонса ҳам, негадир ўзидан хаво-тирга 
тушиб қолди. 
Лекин директор ундан қутулишни хаёлига ҳам келтирмаган, 
аксинча, "Бу болани студентлигидан бери биламан, сал... унақароғ-у, 
ҳали хом-да... лекин ундан кўп иш чиқиши мумкин. Келаси йили 
аспирантурага шуни юборсакмикан?”, депти. Мусо жуда қувонди. 
"Хатга тушганлар” орасида Замира ҳам бор экан. Мусо буни 
эшитганда Замирага ачинди, дил-дилидан ачинди. Ҳар қалай, ўғирлик 
деганида ҳам сал-пал обрў бўлиши керакмикан, ишқилиб, унга 
Замиранинг ўғирлиги жуда абгор, бечора бўлиб туюлди. Бу 
ўғирликни на фош қилиб бўлади, на фош қилгандан кейин мақтаниб... 
Бор-йўғи йигирма сўм экан, арзимаган нарса. Шунга силлиққина 
ишдан кетказилди. Одам деган мунча майдалашмаса-да: майда ўғри, 
майда изқувар... Дунёда шундай катта ишлар бўлаётган пайтда бу 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 149 
гаплар энди чўнтакдан тушиб колди-да. 
Дунёдаги ҳамма катта нарса майдадан улғаяди. Лекин Мусоники 
тескари — у каттадан майдалашиб кетяпти. Одамлар бир ишда хатога 
йўл қўйсалар, шундан керакли сабоқ оладилар. Аммо Мусо 
бечоранинг хатоси ҳам кулгили, бетайинроқми-ей... Мана, энди ўйлаб 
кўрса, ўшанда нега шунча ҳовлиққанини ўзи ҳам тушуна олмайди: 
“Менга шу зарилми-ди?..”, деб хижолат тортади. 
Хижолатдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Қуруқ хижолатнинг сабоқлик 
жойи ҳам йўқ. 
"Қачон одам бўламан?”, деб ўйлайди Мусо. Назарида, ўзи билан 
одамлик ўртасида бир масофа бордек, бу масофани лой кечиб ўтиш 
керакдек...
;
Хуллас, яна шундай хунук ҳодиса рўй берадиган бўлса, Мусонинг 
бирданига ўзини катта одам билиб, бир четда аралашмай туришига 
ишонч йўқ. | 
Яна ҳам ким билади, катта ишлар ўз йўлига — катта одамлар 
зиммасида, лекин шунақа майда-чуйда ҳодисаларда Мусога ўхшаган 
ўйинқароқларнинг виждони таскин топмай, ҳовлиқиб юриши ҳам 
керакдир — эшагига яраша тушови-да; оламшумул ишлар қўлидан 
келмагандан кейин жилла қурмаса, арзимас нарсалардан кўз 
юмишмасин. Яна шундай мақол ҳам бор: “Ўғирлик игнадан 
бошланади”. Тўғрилик-чи? 
Виждон деган нарсанинг ҳамма ишга, катта-кичик демай, бирдек 
тумшуғини суқишини, шунинг учун ҳам ўзининг ҳали кўп лой 
кечишини Мусо ҳозирча тасаввур қилолмайди. 
Бу аҳволда қачон одам бўлар экан бечора?.. 


Аҳмад Аъзам. Соясини йўқотган одам (ҳикоя, новелла ва қиссалар) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 150 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling