Microsoft Word asharai mubashshara
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Jannat bashorati berilgan o\'n sahoba pdf
@diplom_ishlari telegram kanali 1 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ КИТОБ ШАҲАР «ХЎЖА БУХОРИЙ» ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ МАВЗУ: ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН ЎН САҲОБА ( АШАРАИ МУБАШШАРА ) БАЖАРДИ: ИЛМИЙ РАҲБАР: КИТОБ ШАҲРИ 2009 ЙИЛ @diplom_ishlari telegram kanali 2 Р Е Ж А I. КИРИШ А) Ҳамду сано Б) Мақсад II. АСОСИЙ ҚИСМ А) Саҳобаи киромларнинг умумий фазилатлари Б) Халифаи киромлар В) Жаннат башорати берилган бошқа саҳобалар III. ХУЛОСА IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. @diplom_ishlari telegram kanali 3 I. К И Р И Ш ،هُنيعتسنو ،هُدَمْحَن ، َدْمَحلا ﱠنإ ِتائيس ْنِم َو ،اَنِسُفنأ ِرو ُرُش نِم هب ُذوعنو ،ُه ُرفغتسنو ُهَل يِداَه ﻼَف ، ْلِلْضُي نمو ،ُهَل ﱠل ِضُم ﻼَف ﷲ هِدْهَي ْنَم ،انِلاَمْعأ . ُﷲ ﻻإ َهَلإ ﻻ ْنأ ُدَهْشَأو هُلوُس َرو هُدْبع اًدﱠمَحُم ﱠنأ ُدهشأو ،ُهَل َكي ِرَش ﻻ ُهَدْح َو . Ўз Китобида саҳобаи киромларни мадҳ этган Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига яраша беадад ҳамду санолар бўлсин. Саҳобаи киромларни тенги йўқ авлод қилиб тарбиялаган Муҳаммад соллаллоҳу алайи васалламга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин. Ҳар бирлари «тирик Қуръон» ва йўлчи юлдуз бўлган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин. Ушбу мавзуда инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган бир авлод аъзоларидан баъзиларининг, аниқроғи, Расули Акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан ўн кишини ҳали ҳаётлик вақтларидаёқ жаннатий бўлганликлари ҳақида башорат берган саҳобаи киромларнинг ҳаётларини намуна учун камтарона ўрганиш арафасида турибмиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан биргаликда елкама-елка туриб, жоҳилиятнинг барча қийинчиликларини мардонавор енгиб, Ер юзида Аллоҳнинг ҳақ дини бўлмиш Ислом динини тарғиб этиб, инсонларни ўзлари ўрнак бўлган ҳолда ҳидоятга даъват этган ўн саҳобани Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонидан бери «Ашараи мубушшара» яъни, «жаннатга башорат қилинган ўн саҳоба» - деб атаб келинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилган эдилар: َلاَق ٍف ْوَع ِنْب ِنَمْحﱠرلا ِدْبَع ْنَع ُرَمُع َو ِةﱠنَجْلا يِف ٍرْكَب وُبَأ َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُسَر َلاَق ُع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُدْبَع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُرْيَبﱡزلا َو ِةﱠنَجْلا يِف ُةَحْلَط َو ِةﱠنَجْلا يِف ﱞيِلَع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُناَمْث ِف ِحاﱠرَجْلا ُنْب َةَدْيَبُع وُبَأ َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌديِعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌدْعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٍف ْوَع ُنْب ِنَمْحﱠرلا ي ِةﱠنَجْلا Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: @diplom_ishlari telegram kanali 4 «Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдураҳмон ибн Авф жаннатдадир. Саъд жаннатдадир. Саъид жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир», дедилар». Тарих саҳифаларини эътибор билан ўрганадиган бўлсак, юртимиз Ислому иймонни, дину диёнатни маҳкам тутган пайтларда, дунё халқарининг пешқадами саналган мусулмон уммати илм-маърифатда ҳам етакчилардан ҳисобланганлигини ва бу ишлар бошқа ишлар қатори аъло даражада бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Шонли халқимизнинг имом Бухорий, имом Термизий, имом Насаий каби шарафли ўғлонлари саҳобаи киромлар ҳақида бебаҳо маълумотлар тўплаб, уларни ўлмас асарларида ислом умматига туҳфа қилганлар. Яқин ўтмишимизда кўпчилик одамлар Саҳобаи киромлар у ёқда турсин, Аллоҳ таоло ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида кам маълумотга эга бўлмай қолганлиги ҳаммага маълум. Фақат бармоқ билан санарли даражадаги кишиларгина шахсий уринишлари оқибатида баъзи бир маълумотларни билишган, холос. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинким, бугунги кунда динимизга қайтишимиз натижасида саҳобаи киромларнинг ҳаётлари ва фаолиятлари билан танишиш ва улардан ўрнак олиб яшаш бахтига муяссар бўлмоқдамиз. Улар ҳақида изланишлар, адабиётлар нашр этиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлиб турибмиз. «Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари диний мақсадларга мўлжалланган буюмлар, диний адабиётлар ва диний мазмундаги бошқа материалларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга, экспорт ва импорт қилишга ҳамда тарқатишга ҳақлидир» 1 . Мавзуни ёритишда қайси бир Саҳобаи киром ҳақларида сўз юритмайлик, бу сўзлар уммоннинг бир қатрасидан ортиқча эмасдир. Чунки Саҳобаи 1 Ўзбекитсон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрсида»ги қонуни. Тошкент 1998 йил. 1 май. @diplom_ishlari telegram kanali 5 киромлар ҳақларида алоҳида-алоҳида китоблар битилган бўлса-да, ҳамма нарсанинг баёни шу, дейилмаган. Аллоҳ таоло Ўз каломида у зотларни умумий мадҳ қилган, Расули акрам уларни ўз ҳадиси шарифларида ҳам умумий, ҳам якка-якка мадҳ қилганлар. Мазкур мадҳлар ва васфлар олдида бизнинг ожизона сўзларимиз қанчалик заиф бўлишини билиб олиш қийин эмас. Мақсадимиз, халқимизга ушбу улкан соҳада оз бўлса ҳам, ожизона бўлса ҳам бир нарса тақдим қилиш орқали Роббил оламиннинг розилитини қозониш, холос. Орзу-умидим — ушбу улкан ибрат эгаси бўлган зотлардан ҳаммамиз ҳам ибрат олсак, ёзган нарсамизни ўқиб, ҳаётимизга татбиқ қилсак, дейман. @diplom_ishlari telegram kanali 6 II. АСОСИЙ ҚИСМ А) Саҳобаи киромларнинг умумий фазилатлари Мусулмонларнинг биринчи авлоди бўлмиш – Саҳобалар авлоди чиндан ҳам инсоният тарихидаги ўхшаши йўқ, авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди Аллоҳ таолонинг каломида ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида мадҳ этилган, мусулмонлар жумҳури томонидан қувватланиб, ҳозиргача мадҳ этиб келинаётган саодатманд бир авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди дўстдан аввал душманларни қойил қолдириб, ер юзида «икки оёқли Қуръон» бўлиб юрган, Ислому иймон учун жонини фидо қилган бир авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди охирги замон Пайғамбарига иймон келтириб, у зотнинг раҳбарликлари остида Аллоҳ таолонинг охирги ва абадий илоҳий дастури Қуръони Карим ҳукмларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиб, ҳаммага ўрнак бўлган бир авлоддир. Мусулмонларнинг бу авлоди ер юзида иймоннинг барқарор бўлиши учун, Аллоҳ таоло тавҳидининг ширк ва куфрдан устун келиши учун молларию жонларини фидо қилган, шу мақсад йўлида дуч келган барча қийинчиликларни сабот ила енгиб ўтган мардонавор бир авлодир. Бу авлод Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби — Қуръони Карим ва Расули — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бевосита аралашуви билан икки дунё саодатини таъминловчи жамият қуриш ишида ихлос ила қатнашиб, у ишни шараф билан уддалаган бир авлоддир. Бу авлод Аллоҳ таолонинг ёрдами ва Пайғрамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг раҳбарлигида иймон кучи ва ихлослари ила жоҳилият ботқоғидан чиқариб, Ислом саодатига эришган бир авлодддир. Бу авлод нубувват дорилфунунида толиблик қилиб, унда сабоқ олиш ила жаҳолат зулматидан иймон нурига чиққан бир авлоддир. Саҳобаи киромлар билан бирга, жуда кам оддий ва содда, ҳеч қандай қалбакилиги ёки сохталиги йўқ, лекин арзимас инсоний камчиликлардан холи бўлмаган ажойиб инсонлар жамоасидир. @diplom_ishlari telegram kanali 7 Саҳобаи киромлар иймону Ислом, шариату тариқат, ахлоқу одоб ва шунга ўхшаш керакли барча нарсаларда ҳар бирлари биз учун муктлақо бўлган ажойиб инсонлар жамоасидир. Шунинг учун ҳам Ислом уммати Саҳобаи киромларнинг ҳаётларини, тасарруфотларини, гап сўзларини ва уларга тегишли бўлган ҳар бир нарсани аввалдан синчковлик билан ўрганиб келган. Дунё тарихида ҳеч бир авлоднинг тарихи ва сифатлари Саҳобаи киромларнииг тарихи ва сифатларидек аниқлик ва ихлос билан ўрганилма- ган. Каттадир - кичикдир, машҳурдир – машҳур эмасдир, ҳар бир Саҳобаи киромнинг сифатлари, ҳаётлари ва фаолиятлари омонат тариқасида аниқ ва ишончли равишда ўрганилган. Ислом уммати Саҳобаи киромларга тегишли кар бир маълумотии хуми кзтз корачирини асрагандек асраб келган. Чунки кейинги авлодлар ана шу бебаҳо инсонлардан динимиз диёнатимизI Куръонимиз. Суннатимиз, шариатимизниг ахлоқимиз, одобимиз ва умуман, ўзимиз учун барча-барча керакли нарсаларни қабул қилиб олишлари лозим бўлган. Аввало «Саҳоба» сўзининг маъносини ўрганиб олсак. «Саҳоба» сўзи «Саҳиба» ўзагидан олинган бўлиб, луғатда суҳбатдош бўлмоқ» ва «соҳиб бўлмоқ» маъноларини англатади. Истилоҳда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мусулмонлик ҳолларида кўрган одамга Саҳоба дейилади. Мусулмон одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрса бўлди, суҳбатлашиб ўтирмаса ҳам Саҳоба бўлаверади. Уламолар бу масалада кўплаб батафсил баёнотлар, турли фикр- мулоҳазаларни келтирганлар. Лекин мазкур тортишувларнинг барчасининг натижаси юқоридаги таърифга бориб тақалади. Аллоҳ таоло: اًعﱠك ُر ْمُها َرَت ْمُهَنْيَب ُءاَمَح ُر ِراﱠفُكْلا ىَلَع ُءاﱠدِشَأ ُهَعَم َنيِذﱠلا َو ِ ﱠ ُلوُس َر ٌدﱠمَحُم َنوُغَتْبَي اًدﱠجُس ِةا َر ْوﱠتلا يِف ْمُهُلَثَم َكِلَذ ِدوُجﱡسلا ِرَثَأ ْنِم ْمِهِهوُج ُو يِف ْمُهاَميِس اًنا َوْض ِر َو ِ ﱠ َنِم ًﻼْضَف ُب ِجْعُي ِهِقوُس ىَلَع ى َوَتْساَف َظَلْغَتْساَف ُه َر َزَآَف ُهَأْطَش َج َرْخَأ ٍع ْر َزَك ِلي ِجْنِ ْﻹا يِف ْمُهُلَثَم َو @diplom_ishlari telegram kanali 8 ْجَأ َو ًة َرِفْغَم ْمُهْنِم ِتاَحِلاﱠصلا اوُلِمَع َو اوُنَمَآ َنيِذﱠلا ُ ﱠ َدَع َو َراﱠفُكْلا ُمِهِب َظيِغَيِل َعا ﱠر ﱡزلا ا ًر اًميِظَع ) 29 ( «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнииг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ша уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди» (Фатҳ, 29). Бу ояти карима Муҳаммад алайиссаломнииг Расуллик сифатларини таъкидлаш билан бошланмокда. Ушбу оятда Саҳобаи киромларнинг баъзи сифатлари махсус васф қилинмоқла: «... у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар». Саҳобаи киромларнинг фазлларини зоҳир этиш учун келтирилган ушбу сифат у зотларнинг ажойиб сифатларидан биридир. Улар ким бўлишларидан қатьий назар, мусулмонларга меҳрибон бўлганлар. «... Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан...» Уларнинг асосий сифатларидан бири ҳамма ишни Аллоҳнинг фазли ва розилиги учун қилишларидир. Улар бошқа бирор тараф ёки шахснинг розиллги деб, Аллоҳнинг розилигини четга сурмайдилар. Шунинг учун фазлу марҳаматни ҳам ягона Аллоҳнинг Ўзидан кутадилар. Уларнинг яна бир сифатлари: «рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан». Улар доим рукуь ва сажда ҳолатида, яъни ибодат ҳолатида бўладилар. Мўмин-мусулмон кишининг, ҳоссатан, оятда мадҳлари келаётган Саҳобаи киромларнинг бутун ҳаётлари ибодатдан иборатдир. @diplom_ishlari telegram kanali 9 Лекин шундай бўлса ҳам, оятда банданинг Аллоҳга энг яқин бўладиган пайти, яъни рукуъ ва сажда пайтининг зикр қилиниши бежиз эмас. Ояти каримадаги тавсифдан, улар доимо рукуъ ва саждада турадилар, деган тасаввур пайдо бўлади. «Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди)» Яъни, ибодатнинг асари юзларидан билиниб туради. Бу оддий ҳақиқат бўлвб, ибодатли пок тақводор инсонларнинг юзларидан иймон нури ёғилиб туришини ҳар бир мулоҳазали, кўзи очиқ киши кўра олади. Пайғамбаримиздан қилинган ривоятлардан бирида: «Кечаси кимнинг намози кўпайса, кундузи унинг юзи чиройли бўлади», дейилган. Саҳобаи киромлар бу борада ҳаммага ўрнак бўлганлар. «Ана ўша, уларнииг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир» Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, Саҳобаи киромларнинг сифатлари Қуръони Каримдан аввалги илоҳий китоблар, яъни Таврот ва Инжилда ҳам зикр қилинган. Маълумки ҳозирги пайтдаги яҳудвйларнинг қўлларидаги Таврот Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ҳақиқий Таврот эмас, балки бузвлиб, ростидан ёл-они, тўғрисидан нотўғриси кўпайиб кетган бир китобдир. Инжил ҳақида ҳам худди шу нарсани айтиш мумкин. Шундай бўлсада, уламоларимиз бу икки китобнинг ҳозирги нусхаларвдан ҳам мазкур ояти каримани тасдиқловчи матнларни топишган. Биз ўрганаётган ояти каримада эса, ҳақиқий, муглақо бузилмаган илоҳий васф келмоқда, у ҳам бўлса: «Бу худди уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар» Аллоҳ таоло ушбу зарбулмасал орқалв Ислом динининг илк даври, ўсиши, улғайишини баён қилмокда. Чунки Муҳаммад алайҳиссаломнинг ёлғиз ўзлари бошлаган даъватни Саҳобаи киромлар қўллаб-қувватладилар. Қобиғини ёриб чиққан уруғ аста-секин ривожланиб, деҳқоннинг кўзини қувонтирадвган ўсимликка айлангани сингари, Ислом ҳам Пайғамбаримиз бошчиликларидаги Саҳобалар жамиятида ўсиб, кўзни қувонтириб борди. @diplom_ishlari telegram kanali 10 Лекин бу ҳолат кофирларнинг ғазабини қўзғатар эди. Шунинг учун ҳам ояти каримада кофирларнинг ғазабини «Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун» деган ибора келмоқда. Бундан шундай маъно келиб чиқадики, Саҳобалардан ғазаби қўзийдиган, уларни беҳурмат қиладиганлар кофирлар қаторига қўшилар эканлар. Оятдаги шунчалик иззат-икром устига Аллоҳ таоло Саҳобаи киромларга яна мағфират ва улуғ ажрларни ҳам ваъда қилмокда: «Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрларни ваъда қилди». Албатга, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ ва У Зот ўз ваъдасига асло хилоф қилмайди. Саҳобалар — улуғ инсонлар. Пайғамбаримизнинг суҳбатларини топишдан ҳам улуғроқ бахт борми дунёда?! Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон Саҳобаи киромларнинг ҳурматларини ўрнига қўйиши лозим. Уларга нисбатан беодоблик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизни Саҳобаи киромлардан ўрнак олиб, уларни ҳурмат қилиб яшашга муяссар қилсин. Мусулмон умматининг энг энг яхши асрлари биринчи уч аср эканлигини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Анна шу биринчи уча ср муслмонлари салафи солиҳ, яъни, «салоҳиятли ўтганлар» деб номланадилар. Саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинлардан иборат бўлган бу уч авлод мусулмонлари даврида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида айтган башоратлари юзага чиқди. Салафи солиҳлар Исломни ўз ҳаётларига мукаммал татбиқ қилдилар. Улар ҳар бир масалада келажак авлодлар учун тўлиқ намуна бўладиган ишларни қилдилар. Бунинг учун уларнинт икки устунликлари бор эди. Биринчиси — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига яқинликлари, иккинчиси — арабий табиатларининг софлиги. Салафи солиҳларимиз динимизнинг барча соҳаларида: ҳам ақида, ҳам шариат, ҳам эҳсон соҳаларида каттаю кичик барча масалаларни Қуръони Карим ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида, ижмоъ ва қиёсни ишга солиб, ҳал қилдилар ва уларни ҳал қилиш усулларини тўлақонли @diplom_ishlari telegram kanali 11 ва тартибли қоидалар билан асосладилар. Кейинги авлод мусулмонларига ўша қоидалар асосида ўз ҳаётларида пайдо бўладиган янги масалаларни ҳал қилиш қолди, холос. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ила воқеъликда ҳам Ислом умматининт афзали бўлмиш салафи солиҳларимизни, хусусан, уларнинг гултожи бўлмиш Саҳобаи киромларни барча давр ва макон мусулмонлари эъзозламоқари лозим. Уларнинг муборак ҳаётларини яхшилаб ўрганиб, ўрнак олмоқлари керак. َلاَق ِّي ِرْدُخْلا ٍديِعَس يِبَأ ْنَع ِساﱠنلا ىَلَع يِتْأَي َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُس َر َلاَق ٌناَم َز نِم ٌماَئِف و ُزْغَيَف ِساﱠنلا ْنَم ْمُكيِف َنوُلوُقَيَف ْمَعَن َنوُلوُقَيَف َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ َلوُس َر َبَحاَص َأ َبَحاَص ْنَم ْمُكيِف ْلَه ُلاَقُيَف ِساﱠنلا ْنِم ٌماَئِف و ُزْغَيَف ٌناَم َز ِساﱠنلا ىَلَع يِتْأَي ﱠمُث ْمُهَل ُحَتْفُيَف َباَحْص َس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ِلوُس َر ٌماَئِف و ُزْغَيَف ٌناَم َز ِساﱠنلا ىَلَع يِتْأَي ﱠمُث ْمُهَل ُحَتْفُيَف ْمَعَن َنوُلوُقَيَف َمﱠل َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ِلوُس َر َباَحْصَأ َبَحاَص ْنَم َبَحاَص ْنَم ْمُكيِف ْلَه ُلاَقُيَف ِساﱠنلا ْنِم َل ُحَتْفُيَف ْمَعَن َنوُلوُقَيَف ْمُه Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Шундай бир замон келадики, унда инсонлардан бир гуруҳи ғазот қиладилар. Шунда уларга: «Орангизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалик қилган борми?» дейилади. Улар: «Ҳа, бор», -дейишади. Шундан сўнг, ўша кишига зафар муяссар бўлади. Кейин, яна шундай бир замон келадики, унда ҳам инсонлардан бир гуруҳи ғазот қиладилар. Шунда уларга: «Орангизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига саҳобалик қилган борми?» дейилади. Улар: «Ҳа, бор», -дейишади. Шундан сўнг, ўша кишига зафар муяссар бўлади. Кейин, яна шундай бир замон келадики, унда ҳам инсонлардан бир гуруҳи ғазот қиладилар. Сўнгра одамларга бир замон келурки, унда бир жамоа кишилар жанг қилурлар. Ана ўшаларга: Шунда уларга: «Орангизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг саҳобаларига саҳобалик қилган борми?» @diplom_ishlari telegram kanali 12 дейилади. Улар: «Ҳа, бор», -дейишади. Шундан сўнг, ўша кишига зафар муяссар бўлади» 2 . Икки шайх ривоят қилишган. Ушбу ҳадиси шарифда саҳобаи киромларга Аллоҳ таоло томонидан берилган улуғ фазл, хайру барака ва файзу футуҳ ҳақида сўз кетмоқда. Уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлишларининг ўзи қанчадан қанча яхшиликларга манба бўлиши ажойиб услуб билан баён қилинмоқда. Жангда фатҳга эришиб, ғалаба қозониш осон иш эмас. Буни ҳамма яхши билади. Аммо ана шундок оғир иш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Саҳоба бҳлиш, у зотнинг Саҳобаларини кўрган тобеъин бўлиш ёки у зотнинг Саҳобаларини кўрган тобеъинларни кўриб, табаъа тобеъин бўлиш фазли билан осонлашиши мумкин экан. Мана шу гапнинг ўзи Саҳобаи киромларнинг қанчалик улуғ зотлар эканлигига ёрқин далилдир. Б) ХАЛИФАИ КИРОМЛАР АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр, умматим ичидан жаннатга биринчи кирувчи, албатта, сен бўласан», дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Иймон соҳиби бўлиш барчамизнинг энг аввалги ниятимиз ва мақсадимиздир. Бу мақсад бизни бевосита динни чуқурроқ ўрганишга, Саҳобалар ҳаёти билан танишишга рўбарў қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари, замондошлари диққатимизни тортади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари деганда, аввало ёдга олинадиган зот бу ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. 2 «Саҳиҳи Бухорий» 1-китоб. Шайх А.Мансур таҳрири остида. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси». Тошкент – 2008. @diplom_ishlari telegram kanali 13 Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа Усмон ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Маъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ал-Қураший ат-Таймий бўлиб, Фил воқеасидан 2 йил кейин Маккада туғилганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг кунялари исмидан ҳам машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. «Абу Бакр» у кишининг куняларидир. Исмлари эса, Абдуллоҳдир. Баъзи ривоятларда айтилишича, у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмни Абдуллоҳга алмаштирган эканлар. У зот узунга яқин, ўрта бўйли, таналари оқ, озғин, гур сочли, сийрак сақолли, кўзлари бироз чуқур, юзлари нурли, заковотли, озғин вужудли бир зот эдилар. Улар хотамул анбиёи вал мурсалин бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли ва энг вафоли биродарларидир. Бу биродарлик нубувват вазифаси топширилмасдан бир неча йил аввал, жуда самимий ўлчовлар ичида бошланиб, вафо ва севгининг энг гўзал намуналари ила давом этгандир. Бу икки биродарлардан бирининг энг машҳур лақаби “ал Амин” (ишончли инсон) - иккинчиси “ас-Сиддиқ” (энг тўғри, ростгўй)дир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши кўрардилар, жони дилдан у зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонар ва итоат қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илк бор халқни ягона маъбуд Аллоҳ таолога даъват этишга амр қилганларида, ҳазрати Абу Бакр: - “Ҳаммадан аввал мени даъват этинг. Мен имон келтирдим” деганлар. Меърож ҳодисаси билан боғлиқ ғайри табиий тафсилотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган мушриклар ҳазрати Абу Бакрнинг олдига келиб, соҳибинг нималар деяпти? Сен ҳали бунга ҳам ишонарсан?!- деб сўрашганда, ҳазрати Абу Бакр ҳеч бир тараддуд ва иккиланишсиз: «Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтаётган бўлсалар, албатта, ишонаман», –деб жавоб берганлар. @diplom_ishlari telegram kanali 14 Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга –“Сиддиқ” 3 деб ном бердилар. Яна у зотни «Атийқ» деб ҳам атардилар. Бу ном ҳазрат Абу Бакрнинг дўзах азобидан халос этилганига ишорадир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди. Бас, у зот унга: «Сен Аллоҳнинг дўзахдан атийқисан (озод қилинганисан)», дедилар. Ўша кундан у «атийқ» деб номлана бошланди» 4 . Имом Термизий ривояти. ҳазрати Абу Бакрнинг имони ҳақида сўз борар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар. «Кимни Исломга даъват этган бўлсам, тисарилди, иккиланди, ўйга ботди фақат Абу Бакр ҳеч иккиланмай қабул қилди”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни энг яхши билган, инсонларга уни яхши танита олган буюк инсонлар бошида шу шахс турадилар. Тақдир битиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлган ҳаёти давомида энг яқин дўсти бўлиш шарафига эришган инсонни, “Биринчи халифа” қилиб тайинлаган. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: َل َو ٍرْكَب وُبَأ ِهِلاَم َو ِهِتَبْحُص يِف ﱠيَلَع ِساﱠنلا ﱠنَمَأ ﱠنِإ ٍرْكَب اَبَأ ُتْذَخﱠت َﻻ يِتﱠمُأ ْنِم ًﻼيِلَخ اًذ ِخﱠتُم ُتْنُك ْو رْكَب يِبَأ ُباَب ﱠﻻِإ ﱠدُس ﱠﻻِإ ٌباَب ِد ِجْسَمْلا يِف ﱠنَيَقْبَي َﻻ ُهُتﱠد َوَم َو ِم َﻼْسِ ْﻹا ُة ﱠوُخُأ ْنِكَل َو “Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва молида энг ишончлиси Абу Бакрдир. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани Халил тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни дўст тутар эдим, чунки у Ислом биродарлиги ва муҳаббатидир. Масжидда ҳеч бир эшик қолмасдан ҳаммаси беркитилсин, илло Абу Бакрнинг эшиги бундан мустасно”-дедилар. Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий раҳматуллоҳ алайҳлар ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифдан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу 3 Сиддиқ- яъни: тўғри сўз, Исро ва Меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаган. 4 «Ҳадис ва ҳаёт. Абу Бак рва Умар розияллоҳу анҳумо».21 жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти. Тошкент - 2008 @diplom_ishlari telegram kanali 15 Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг улуғ шахси эканликлари яққол кўриниб турибди. Шу билан бирга Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаи киромларнинг ўрталарида энг илмли ва зеҳни ўткири эканлиги ҳам кўриниб турибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу икки дунё саодатига етакловчи бу мазмунли ҳаётида энди мулоҳазали иш бошлаш вақти келганлигига амин бўлди ва дарҳол шунга киришди. Шу фикрда аввало ишончли кишилар билан учрашиб чиқди. Янги динни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитгандек қилиб уларга тушунтирди. Бу билан ўзини муваффаққиятга бошлаётганди. Бунинг сабабларидан бири учрашган барча одамлар жоҳилият 5 даврининг беҳузур ҳавосидан безган ва нажоткор кутаётганлар эди. Бир оздан сўнг Пайғамбарлар буюги ҳузурига йўл олишди. Янги динни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан тингладилар ва шаҳодат калималарини келтириб мусулмон бўлдилар. Улар Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон бин Авф, Билол бин Абу Рабоҳ, Холид бин Саид каби Ислом шарафи ҳисобланган бир гуруҳ кишилар бўлиб, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг шарофати билан имон ва Ислом доирасида жой олгандилар. Исломга ошкора даъват бошланиши билан имон келтирган бечора мўминларга ҳам азоб даври бошланди. Бу қийноқларни руҳида ҳис қилган ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг чорани уларни қулликдан қутқаришда деб ўйлади. Шу кунгача тўплаган давлатини Аллоҳ таоло ризолиги учун сарфлади. Азоб чеккан қулларнинг хожалари билан савдога киришди. Билол, Амр бин Фуқайра, Зубёна, Зимурра, Наҳдия ва Умму Аббос номли икки эркак, тўрт аёл ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу томонидан сотиб олинди ва дарҳол озод қилиниб, ҳурриятга эришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаҳаннамдан озод қилинган инсонни кўриш билан бахтиёрлик ҳис қиладиганлар бу одамга боқсинлар”-дея Абу Бакрни кўрсатдилар. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу отасини ҳам хафа қилмади. Яъни савдодан зинҳор зарар кўрмаслигини айтиш билан кифояланарди. Зарар қилиш 5 Жоҳилият- Исломдан олдинги давр. @diplom_ishlari telegram kanali 16 эмас балки Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир инсон қилиши мумкин бўлган энг фойдали ишни бажараётган эдилар. Чунки Аллоҳ таоло шарафли элчиси Пайғамбари қалбига шу оятларни ёзганди. ىﱠكَزَتَي ُهَلاَم يِتْؤُي يِذﱠلا ) 18 ( ٍدَحَ ِﻷ اَم َو ى َز ْجُت ٍةَمْعِن ْنِم ُهَدْنِع ) 19 ( ِهِّبَر ِهْج َو َءاَغِتْبا ﱠﻻِإ ىَلْعَ ْﻷا ) 20 ( ىَض ْرَي َف ْوَسَل َو ) 21 ( “Қайсики, у мол давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган бўлса. Унинг (сарф қилувчининг) ҳузурида (зиммасида) бирор кимсага қатариладиган неъмат йўқдир. У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорнинг “юзи”ни истаб (эҳсон қилур). (У) яқинда (қиёмат куни ато этилажак мукофотдан) рози бўлур” 6 (Лайл-18-21). Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзига тегишли бўлган ушбу оятларни сўнгсиз ҳаяжон ва кўзлари ёшга тўлиб тинглади. Чексиз бахт эди бу. Узоқ йиллардан сўнг тушурилган бошқа бир оятда эса: ْكَأ ﱠنِإ اوُفَراَعَتِل َلِئاَبَق َو اًبوُعُش ْمُكاَنْلَعَج َو ىَثْنُأ َو ٍرَكَذ ْنِم ْمُكاَنْقَلَخ اﱠنِإ ُساﱠنلا اَهﱡيَأ اَي ِ ﱠ َدْنِع ْمُكَمَر ﱠنِإ ْمُكاَقْتَأ ٌريِبَخ ٌميِلَع َ ﱠ ) 13 ( “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда, бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” 7 . Ҳужурот-13) дея марҳамат қилинади ва бу билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматининг энг устун шахсияти билдирилади. Ўша кунларда Абу Бакр розияллоҳу анҳу иккинчи аёлининг иккинчи чақалоғини қўлига олди. Исмини Оиша қўйишди. Жуда гўзал ва ёқимтой бу қиз доимо шундай бўлиб қолди ва дунё ҳаётида севимли аёл бўлиш бахтига муяссар бўлди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умму Руммондан бўлган тўнғич ўғлига Абдулкаъба дея исм қўйган, аммо Ислом дини келгандан сўнг Расулуллоҳ 6 «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири». А. Мансур. ТИУ нашриёти.Тошкент 2004 7 «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири». А. Мансур. ТИУ нашриёти.Тошкент 2004 @diplom_ishlari telegram kanali 17 соллаллоҳу алайҳи васаллам бу боланинг исимини Абдураҳмон дея ўзгартирганлар. Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар ҳужумига дуч келди. Масжидул Ҳаромда намоз ўқиётганларида мушриклар бостириб кирдилар ва унинг жонига қасд қилмоқчи бўлишди. Бўйнига арқон солиб бўғмоқчи бўлдилар. Бу ҳолни кўрган Абу Бакр розияллоҳу анҳу мушрикларнинг ёнига борди ва уларга қарата хитоб қилди: “Бир одамни “Роббим Аллоҳдир” дегани учун ўлдирмоқчимисизлар?”. У ўзини ўртага қўйиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қутқариш фикрида эди. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу муваффаққият қозонди. Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз ҳолига қўйдилар ва ўзларига қарши чиқаётган ҳазрат Абу Бакрга юзландилар. Ёлғиз ўзи уларга қарши чиқиши ақлга ҳам сиғмасди. Аслида ҳеч жанжаллашиб юрмаган ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу атрофини қуршаган одамлар туширилган тарсаки, мушт ва тепкиларга қарши ҳеч нарса қиломасди. Уни бу ҳолда ташлаб кетишган жанжалкашлар бир четга чиқишган пайт, воқеани томоша қилиб турган Тайм қабиласидан бир неча киши келди. Юз кўзи таниб бўлмас ҳолга тушган бу инсонни бир четга ётқиздилар ва уйига йўл олишди. Уммулхайр бир аҳволдаги ўғлини кўриб кўзларига ишонмади. Ахир фикри-ёди эзгулик, кишиларга яхшилик қилиш учун яшаган инсон қандай қилиб бу ҳолга тушиши мумкин?. Бечора она ўғлини бу куйга солганларга лаънатлар ёғдириб, фарёд чекаркан, уни олиб келганлар ортларига қайтишди ва кетиши олдидан Уммулхайрни огоҳлантиришди: «эй, Уммулхайр, унга бирор нарса едир, ниҳоятда ҳолдан тойган, ҳеч қурса сув ичир». Аммо бу тавсия кор қилмади. Шомга яқин кўзларини очган Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дастлабки сўзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни сўраш бўлди : Муҳаммад саллоллҳу алайҳи васалламнинг аҳволи қандай? Билмадим. Сен бирор нарса ейишинг ва ичишинг керак, ўғлим, деб жавоб берди Уммулхайр. @diplom_ishlari telegram kanali 18 Абу Бакр розияллоҳу анҳу саволини такрорлади : “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳволи қандай?...” дер, бошқа сўз айтмасди ҳам, тингламасди ҳам. НатижадаУммулҳайр аввал Муҳаммад саллоллҳу алайҳи васаллам бин Абдуллоҳдан хабар олиши лозимлигини англади. -Уни қаердан топаман?- ўғлидан сўради у. -Хаттобнинг қизи Умму Жамил ёнига бор, ундан сўра-жавоб қилди Абу Бакр розияллоҳу анҳу. Бир ёдномаларда Абу Мусо ал Ашъарий шундай ҳикоя қиладилар: “Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилмайман”-деб қарор қилдим ва уларнинг ортидан юрдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ансор8лардан бирининг боғига кириб, эхтиёжини битиргач, менга юзландилар. Эшикка тур ва мени рухсатимсиз ҳеч кимни ичкарига киритма- дедилар. Бир пайт эшик таққиллади, қарасам ташқарида Абу Бакр турган эканлар. Уларга бир дақиқа кутиб туришларини айтдимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига кириб, у кишининг келганлиги ҳақида хабар бердим. Абу Бакрни ичкарига кирит ва уни жаннат билан муждала (унга жаннат хабарини бер)- дедилар. Ҳазрат Абу Бакр Исломиятга бўлган чексиз садоқати ва собит имони шарофатидан мол-мулкини бу йўлга вақф этди, бутун умрини ҳақ дин келажаги ва тараққиётига бағишлади. Унинг ахлоқида ниҳоят бир улуғлик бўй кўрсатиб турар, шафқат ва марҳамати, мусофирпарварлиги тилларда достон бўлган эди. Пок қалбида яшаган бирдан-бир нарса ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз ва жўшқин муҳаббат эди. Бутун ҳаёти давомида Қуръони карим йўлида борди. Қуръон билан яшади, қуръонга асосан ҳукм чиқарди. Чунки мўтабар зот, фақат шу йўл билангина абадий саодатга эришиш мумкинлигини билар, ишонарди. Бу собит ишончи туфайли у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир дақиқа ҳам ажралмаган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 8 Ансорлар-Расулуллоҳ Маккадан Мадинага ҳижрат қилганда Ислом динига кириб, ёрдам қўлини чўзган мусулмонлар. @diplom_ishlari telegram kanali 19 васаллам учун ҳатто жонини ҳам аямаганлар. Бу зот, ҳеч муболағасиз инсоният тарихидаги энг ёрқин сиймолардан биридир. Сиддиқ ном билан дунёга донг таратган бу улуғ инсон имон эътиқод йўлида 63 ёшида ўн учинчи ҳижрий сана Жумадул охир ойининг тугашига саккиз кун қолганда, сешанба куни, Ҳақ таолонинг раҳматига эришди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ ҳақни Умарнинг тилидан ва дилидан қилгандир», дедилар. Имом Термизий ривояти. Исломият тарихида ҳақ даъватига ижобат этиб, имонга келган қирқинчи киши ўзининг юксак адолатли ном чиқарган Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу эди. У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разаҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай ал- Қураший ал-адавийдир. У киши ўзларининг еттинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу «Шернинг отаси» деган маънони англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яна «Форуқ» - «Ҳақ ила ботилни ажратувчи» деган лақабни ҳам берганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн уч йил кейин туғилганлар. Умар розияллоҳу анҳу новча, жуссадор, кал, оппоқ, икки яноқлари қизил одам бўлган эканлар 9 . Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлган эканлар. Лекин у кишининг соф табиатлари ўзини кўрсатиши табиий эди. Бунинг устига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлди. 9 «Ҳадис ва ҳаёт. Абу Бак рва Умар розияллоҳу анҳумо».21 жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти. Тошкент - 2008 @diplom_ishlari telegram kanali 20 َرَمُع ِنْبا ْنَع ِنْيَذَه ِّبَحَأِب َم َﻼْسِ ْﻹا ﱠزِعَأ ﱠمُهﱠللا َلاَق َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ َلوُسَر ﱠنَأ ُرَمُع ِهْيَلِإ اَمُهﱠبَحَأ َناَك َو َلاَق ِباﱠطَخْلا ِنْب َرَمُعِب ْوَأ ٍلْهَج يِبَأِب َكْيَلِإ ِنْيَلُجﱠرلا Ибн Умардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй бор Худоё! Исломни Ўзингга маҳбуб бўлган ушбу икки одамнинг – Абу Жаҳл ёки Умар ибн Хаттобнинг бири билан азиз қилгин! Бас, У Зотга иккисидан маҳбуби Умар бўлди. Эртасига Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, мусулмон бўлди». Имом Термизий ривояти. У ислом динига киргунга қадар мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлиб, Расулуллоҳ тарафдорларига жуда кўп озору кулфатлар етказган эди. Ҳабашистонга жўнаб кетган Лайло бу ҳақда шундай ҳикоя қилади: «Умар ибн Хаттоб мусулмон бўлганимиз учун бизни жуда ёмон кўрар эди. Мен сафарга отланиб, эндигини туяга минганимда Умар келиб қаёққа кетаётганимни сўради. Мен, ислом динига кирганимиз учун сизлардан кўп жабр кўрдик, энди бирон тинчироқ жой топиб, жонимизни асрамоқчимиз, дедим. Умар оқ йўл тилаб қолди. Эрим келгач, унга Умарнинг тўсатдан ширинсўз, мулойим бўлиб қолганини айтдим. Омир: «Умарни имонга келади, деб умид қилмай қўяқол. Худо ҳаққи, эшаги мусулмон бўдмагунча Умар имон келтирмайди» , деди. Омир Умарнинг мусулмонларга нисбатан қўпол ва шафқатсизлигини яхши билгани учун шундай деган эди. Манашу берҳм одам Расулуллоҳнинг қилган дуолари хосияти туфайли исломга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Худо Умар билан ислом динини қувватлантиргин», дея дуо қилган эдилар. Орадан кўп ўтмай Умар мусулмонлар тўпланадиган Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида имон келтирди. Парвардигор Умарнинг дилига имон солиш билан Расулуллоҳнинг орзусини рўёбга чиқарди 10 . Ҳазрати Умар имонга келганидан сўнг ҳаёти бутун инсониятга намуна бўлди. Юксак мақомларга кўтарилган нодир шахсиятлардан биридир. Адолати тилларда достон бўлиб, “Умари одил” номи билан дунёга довруғ солган ва ҳеч қачон ўзини халқдан бир киши ҳузурида бир хил муомала кўрмас экан, ҳукминг асло адолатли бўлмайди. 10 «Нурул яқин». Муҳаммад Хузарий.Тошкент. Чўлпон – Камалак. 1992 йил. @diplom_ishlari telegram kanali 21 Ҳазрати Умар зулм ва ноҳақликка асло чидай олмас, дарҳол унга қарши курашга бел боғларди. У зотдан зоҳир бўлган шиддат ҳеч шубҳасиз, пок қалбидаги имондан туғилар ва куч оларди. У зот шундай хассос қалб эгаси эдики, энг нозик масалаларда ҳам ҳақни ботилдан , оқни қорадан ва тўғрини эгридан фарқ этиб, ажрата оларди. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Мендан кейин Пайғамбар келмайди, агар келганида Умар келган бўларди”- дея марҳамат қилган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазарти Умарни исломиятга қилган хизматларини жуда қадрлар эдилар. 13-йил 22 жумадул аввалда (634 йил 23 август) халифалик мансабига сайланган Умар ибн хаттоб «Ислом давлатини тўғри асосга бино қилган зот» , дея таъриф этиладурлар 11 . Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврларига назар ташланадиган бўлса, у киши икки қарама-қарши, қаттиққўллик ва адолат сифати билан имтиёз этилганларини кўрамиз. Бу хусусда шундай муваффақият қозондиларки, тарих у жанобни энг зўр сиёсатдон ҳамда энг адолатли ҳукумдорлардан санайди. Бирор кишига жабр ёҳуд бирор муносабатсиз гуноҳ иш қилган кимса, қандай даражадаги кимса бўлмасинУмарнинг дарраларидан қутила олмасди. Умар ибн хаттоб раиятни қаттиққўллик билан бошқарсаларда, халқ у кишидан мамнун ва рози эди. Ҳазрати Умар амалдорларни халққа қай тариқа муомала қилаётганларини кузатиш билан биргаликда яна ейиш-ичиш, кийиниш каби шахсий ишларида ҳам назорат ўрнатгандилар. Уларни оддий кийинишликка, отиқ аражада дунёга берилиб кетмасликларига, ейиш-ичишда ҳам маишатбозлик қилмасликларига амр этардилар. Ҳазрати Умар замонларига қадар Ислом давлатида ҳеч қандай йил ҳисоби ишлатилмасди. Умар ибн Хаттоб умум ҳисоб-китобларини маълум бир ҳужжат асосида маҳкамлаш мақсадида янги бир тарих ясашни ирода қилдилар. Кибор саҳобалар билан кенгашиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан бошланадиган янги йил тарихини барпо этдирдилар. Бу воқеа ҳижратнинг 16-йилида бўлганди. 11 11 «Ашараи мубашшара». Нашрга тайёрловчи Асадали Ҳакимжон. «Саҳоват» фирмаси. 1994 йил. @diplom_ishlari telegram kanali 22 У ҳаётини Ҳақ йўлда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихида Ислом умматини рушти камоли учун бағишлаб, халифаликни хизматкорлик деб билган, эгнида ямоқ кийим, аммо бенуқсон адолат билан ҳукм юритган беназир сиймолардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фазилатларни ва комил ахлоқи боис бу муборак зотни васф, этиб жаннат хабарини берган эдилар. ِإ َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ِلوُسَر َدْنِع ُنْحَن اَنْيَب َلاَق ُهْنَع ُ ﱠ َي ِضَر َةَرْيَرُه اَبَأ ﱠنَأ اَنَأ اَنْيَب َلاَق ْذ َت ٌةَأ َرْما اَذِإَف ِةﱠنَجْلا يِف يِنُتْيَأَر ٌمِئاَن َرَمُعِل اوُلاَق ُرْصَقْلا اَذَه ْنَمِل ُتْلُقَف ٍرْصَق ِبِناَج ىَلِإ ُأﱠض َوَت ِﱠ َلوُسَر اَي ُراَغَأ َكْيَلَعَأ َلاَق َو ُرَمُع ىَكَبَف اًرِبْدُم ُتْيﱠل َوَف ُهَتَرْيَغ ُت ْرَكَذَف Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйқумда ўзимни жаннатда кўрдим. Қарасам, бир аёл қасрнинг ёнида таҳорат қилмоқда. Мен: «Бу қаср кимники?» дедим. «Умарники», дедилар. Унинг рашкини эслаб, орқамга қайтдим», дедилар. Шунда Умар йиғлаб: «Сиздан рашк қилармидим, эй Аллоҳнинг Расули?» деди». Икки шайх ривоят қилган. Буюк имон кучи, тенгсиз адолати билан Исломиятга хизмат қилган Ҳазрати Умар Фаруқ ҳижрий сананинг Зул-ҳижжа ойидан икки кун қолганда чоршанба куни, 63 ёшида ҳақ йўлида шаҳид бўлдилар. Аллоҳ ундан рози бўлсин. ҲАЗРАТИ УСМОН ИБН АФФОН (ЗИННУРАЙН). (розияллоҳу анҳу) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!» дедилар. Имом Муслим ривояти. Асҳобнинг улуғларидан, Ашараи мубашшаранинг бири. Хулафои Рошидиннинг учинчиси. Насаблари Усмон ибн Афон ибн Абул Осс ибн Умайя ибн АбдушШамс ибн Абдуманноф ибн Қусойдир. У киши асли қурайш тоифасидан бўлиб, насаблари Расулуллоҳ насабларига Абдуманноф орқали бирлашади. Усмон розияллоҳу анҳу фил йилининг олтинчи санасида, яъни энг тўғри райъга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг @diplom_ishlari telegram kanali 23 туғилишларидан олти йил кейин дунёга келганлар. У зоти барокат Тоиф шаҳрида оламга келадилар 12 . Усмон розияллоҳу анҳунинг Исломдан аввалги ҳаётлари тўғрисида тарих бизга жуда оз нарсани маълумот берган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган, ҳадисларда мақталган, ўрта бўйли, очиқ чеҳрали, гўзал хулқли бир зот эди. Расулуллоҳга имон келтириб, у ҳазрат учун ҳар қандай фидокорликка тайёр турган, бутун сарватини дин йўлига вақф этган бу зот Расули акрамнинг Руқия исмли қизларига уйландилар. Руқия вафот этганидан сўнг Пайғамбаримизнинг яна бир қизлари Умму Гулсумни никоҳига олдилар. Шу боис, икки нур соҳиби- “Зиннурайн” номи билан тарихга кирдилар. Табиатан ғоятда ҳалим, сокин, ҳақиқатпараст, умрида ҳеч кимга озор бермаган ҳазрат Усмон Ҳақ таолонинг ва Пайғамбарнинг чин ошиғи эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан чексиз муҳабати ва Ислом йўлидаги жидду жаҳд боис ҳали ҳаётлик вақтидаёқ жаннат билан муждаланган эдилар. ِف َو ِةَنيِدَمْلا ِناَطي ِح ْنِم ٍطِئاَح يِف َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِّيِبﱠنلا َعَم َناَك ُهﱠنَأ ىَسوُم يِبَأ ْنَع ِدَي ي َف ِنيِّطلا َو ِءاَمْلا َنْيَب ِهِب ُب ِرْضَي ٌدوُع َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِّيِبﱠنلا ﱡيِبﱠنلا َلاَقَف ُحِتْفَتْسَي ٌلُجَر َءاَج ﱠشَب َو ُهَل ُتْحَتَفَف ٍرْكَب وُبَأ اَذِإَف ُتْبَهَذَف ِةﱠنَجْلاِب ُه ْرِّشَب َو ُهَل ْحَتْفا َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِةﱠنَجْلاِب ُهُت ْر ُه ْرِّشَب َو ُهَل ْحَتْفا َلاَقَف ُرَخآ ٌلُجَر َحَتْفَتْسا ﱠمُث ﱠمُث ِةﱠنَجْلاِب ُهُت ْرﱠشَب َو ُهَل ُتْحَتَفَف ُرَمُع اَذِإَف ِةﱠنَجْلاِب َأ ُهُبي ِصُت ى َوْلَب ىَلَع ِةﱠنَجْلاِب ُه ْرِّشَب َو ُهَل ْحَتْفا َلاَقَف َسَلَجَف اًئِكﱠتُم َناَك َو ُرَخآ ٌلُجَر َحَتْفَتْسا ُنوُكَت ْو َفَف ُتْمُقَف ُناَمْثُع اَذِإَف ُتْبَهَذَف ُناَعَتْسُمْلا ُ ﱠ َلاَق َلاَق يِذﱠلاِب ُهُت ْرَبْخَأَف ِةﱠنَجْلاِب ُهُت ْرﱠشَب َو ُهَل ُتْحَت Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинанинг боғларидан бир боғда эдим. Бас, бири киши келиб, эшикни очишни сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга эшикни оч ва жаннатни башоратини бер», дедилар. Эшикни очсам, Абу Бакр экан. Унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган башоратини айтдим. У Аллоҳга ҳамд айтди. Сўнгра яна бир киши келиб, эшикни очишни сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга эшикни оч ва жаннатни башоратини бер», дедилар. Эшикни очсам, Умар экан» Унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган башоратини айтдим. У Аллоҳга ҳамд 12 «Ашараи мубашшара». Нашрга тайёрловчи Асадали Ҳакимжон. «Саҳоват» фирмаси. 1994 йил. @diplom_ishlari telegram kanali 24 айтди. Сўнгра яна бир киши келиб, эшикни очишни сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга эшикни оч ва етадиган бало учун жаннатни башоратини бер», дедилар. Эшикни очсам, Усмон экан. Унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам берган башоратни айтдим. У Аллоҳга ҳамд айтди ва сўнгра: «Аллоҳнинг ўзи ёрдам берсин», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган. ْنَع ِسَنَأ ِنْب ُرَمُع َو ٍرْكَب وُبَأ َو اًدُحُأ َدِعَص َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ﱠيِبﱠنلا ﱠنَأ ُهْنَع ُ ﱠ َي ِضَر ٍكِلاَم ْتُبْثا َلاَقَف ْمِهِب َفَجَرَف ُناَمْثُع َو ِناَديِهَش َو ٌقيِّد ِص َو ﱞيِبَن َكْيَلَع اَمﱠنِإَف ُدُحُأ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр, Ума рва Усмон билан Уҳуд тоғига чиқдилар. Шунда у қимирлади. У зот: «Эй Уҳуд, собит тур! Устингда набий, сиддиқ ва икки шаҳид турибди!» дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Усмон розияллоҳу анҳу халифа бўлган даврдаги юксак юксак маданий ишлардан бири Қуръони карим нусхаларини кўпайтириш масаласи бўлди. Шунда Қуръон Абу Бакр Сиддиқ даврида тўпланган равиш ва асосда бир неча нусхада кўпайтирилди. Қуръоннинг нусхалари Қурайш лаҳжаси асосида нусхаланди. Сура ва оятлар Пайғамбар алайҳиссалом лафзидан қандай эшитилган бўлса, ўшандай ҳолатда битилди. Шу жиҳатдан қараганда, Қуръони каримнинг шу бугунги кўринишининг юзага келишида халифа Усмон розияллоҳу анҳу ва унинг доирасидаги алломаларнинг хизмати буюкдир. Шу билан бирга Усмон розияллоҳу анҳу соҳиби қалам, хушнафис одам эди, Пайғамбар алайҳиссаломга келган ваҳийларни ёзиб берувчилардан ҳам бўлган. У киши бу томони билан бошқалардан, Пайғамбар алайҳиссалом даврасида бўлган саҳобалардан бир қур ажралиб туради. Усмон розияллоҳу анҳу даврида бажо келтирилган ишлардан бири Қуръон, ҳадис ва фиқҳ - қонуншунос олимлар тўпланиб тартиб-қоидалар ишлаб чиқилди. Исломиятнинг дунё бўйлаб ёйилишини тараққий этилиши унинг халифалик даврига тўғри келган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шаҳид этилганидан кейин халифаликка кўтарилган ҳазрати Усмон Зиннурайн доимо @diplom_ishlari telegram kanali 25 машварат асосида ҳукм юритди. У киши ғоят маърифатпарвар, хайри саҳоват соҳиби бўлиши у кишининг қаттиққўл ҳукмрон бўлишига қўймасди. Бу кишидаги одамийлик, фақирларга ёрдам кўрсатиш борасида қилган ҳаракатлари – кўп ҳоллпрдп давлат моли бу ёқда қолиб, ўз мол-мулкидан сарф этиш кайфиятлари ҳам устун эди. У кишининг бу олижаноб хислатлари рақиблари томонидан тескари тарғибот юритишга сабаб бўлди, давлат хазинаси молини ўз моли сифатида бекорга сарф этаётган қилиб кўрсатигача боришди. Милодийнинг 655 йили, халифа Усмон ҳукмронлигининг эса ўн иккинчи йили рақиблари исён кўтариб уйини ўраб оладилар. Булар мисрлик, куфалик ва басраликлар бўлиб, сон жиҳатдан ўн икки минг қадар эдилар. Улар гўё ҳаж қилиш учун келган ҳожилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу уйини қуршаб оладилар . Меҳробда хутбада бўлган халифани тушуриб, у ердан ташқарига чиқмайсан дейишади. Исёнчилар режа тузиб келган бўлишиб, шунга асосан уй теграсига халифа тарафдорларидан ҳеч кимни йўлатмасликка ҳаракат қиладилар. Ҳатто халифага чучук сув ичишга ҳам изн бермайдилар. Ҳазрати Усмон рўза тутган ҳолда намозгоҳларида Аллоҳнинг муборак китобини ўқиб ўтирган жойида фитначилар томонидан қатл этилдилар. У кишининг муборак қонлари, ўқиб ўтирган саҳифанинг устига сочилди. Халифалигининг 12 йили зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида Ибни Саъба қавми фитначилари томонидан 83 ёшида шаҳид этилди. Мазкур саҳифаси қонга бўялган ушбу китоб нусхаси ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Бу муборак китобни қонга бўяган қотиллар ўшанда Исломиятни ҳам қонга бўяган эдилар.... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли куёви, дўсти ва йўлдоши, икки нур эгаси ҳазрати Усмондан Аллоҳ рози бўлсин. ҲАЗРАТИ АЛИ МУРТАЗО. (розияллоҳу анҳу). Асҳобнинг улуғларидан. Ашараи мубашшаранинг бири. Хулафои Рошидиннинг тўртинчиси. Насаб илми уламолари у кишининг тўлиқ насабларини қуйидагича келтирадилар.: Али ибн Абу Толиб (унинг исми Абду Манноф) ибн Абдулмуттолиб (унинг исми Шайба) ибн Ҳошим (унинг исми Амр ибн Абду Манноф (унинг исми Муғийра) ибн Қусой (унинг исми Зайд) @diplom_ishlari telegram kanali 26 ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Феҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона. Ҳазрати Али болалигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзлари ўнгида вояга етиб, у зоти муборакнинг тарбиясида камол топган бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни жону дилидан яхши кўрар, дин йўлида жонини беришга ҳам тайёр эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳазрати Алини ҳаммадан кўп яхши кўрар эдилар, у ҳақда: َلاَق َةَدْي َرُب ْنَع ِّبُحِب يِنَرَمَأ َ ﱠ ﱠنِإ َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُسَر َلاَق ُهﱠنَأ يِن َرَبْخَأ َو ٍةَعَب ْرَأ َدْقِمْلا َو ٍّرَذ وُبَأ َو اًث َﻼَث َكِلَذ ُلوُقَي ْمُهْنِم ﱞيِلَع َلاَق اَنَل ْمِهِّمَس ِ ﱠ َلوُسَر اَي َليِق ْمُهﱡب ِحُي ُناَمْلَس َو ُدا ْمُهﱡب ِحُي ُهﱠنَأ يِنَرَبْخَأ َو ْمِهِّبُحِب يِنَرَمَأ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мени тўрт кишига муҳаббат қилишга амр этди ва У Зот Ўзи уларга муҳаббат қилишининг хабарини берди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларнинг исмларини айтиб беринг», дейилди. «Али улардан биридир», деб уч марта айтдилар». Кейин Абу Зарр, Миқдод ибн ал-Асвад ва Салмон. У Зот менга уларга муҳаббат қилишни амр қилди ва, албатта, Ўзи ҳам уларга муҳаббат қилиши хабарини берди», дедилар». Термизий ривояти 13 . Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Алини севган киши мени севган, Алига душманлик қилган киши менга ҳам душманлик қилган бўлади”, деб марҳамат этган эдилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда ҳазрати Алига: “Сени мўминлар севади, мунофиқлар душманлик қилади” деганлар. “Али дунёда ва охиратда менинг биродаримдир” деганлар. “Мен Алидан, Али эса мендандир” каби муборак ҳадислари ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Алини қанчалик севиб, иззат қилганларига далолатдир. 13 Ҳадис ва ҳаёт. 22 жуз жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти. Тошкент - 2008 @diplom_ishlari telegram kanali 27 Ҳазрати Али Қуръони каримни яхши билар эди. Хусусан, ояти карималар қаерда, қачон, нима учун ва ким ҳақида нозил бўлганидан яхши хабардор эканлиги боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُسَر َلاَق َلاَق ُهْنَع ُ ﱠ َي ِضَر ٍّيِلَع ْنَع اَهُباَب ﱞيِلَع َو ِةَمْك ِحْلا ُراَد اَنَأ َمﱠلَس Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен ҳикмат ҳовлисиман, Али унинг эшигидир» дея марҳамат қилганлар. Қуръони карим илмини ўрганишни истаганлар албатта унинг эшигига борадилар ва унинг фатвоси билан мушкуллари ҳал бўлади. Ҳазрати Умар ҳам доимо ҳазрати Алини мақтаб: “Али бизнинг энг улуғ қозимиздир” дер эдилар. Али розияллоҳу анҳу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқинлиги Али У кишига куёв, у киши Алига қайнота бўлганлиги билан ҳам ошиб кетади. Ҳазрати али Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп фойдаланган ва у кишига яқин саҳобалардан саналади. Халифа Усмон розияллоҳу анҳу шаҳид этилганларидан кейин Али розияллоҳу анҳу ҳижрийнинг 35 йили (мелодий 656) халифа бўладилар. У кишининг бу вазифага ўтириш вақти вазият жиҳатидан жуда ҳам жиддий ва оғир кунлар эди. Ҳазрати Али Басра томон юриш қилади. 656 йили уммавийлардан бўлган Муовия билан Сиффин деган водийда тўқнаш келади. Хуллса Муовия ўзини халифа деб эълон қилиб Дамашқда, Али розияллоҳу анҳу бўлса Куфада қолади. Буларнинг иккаловига ҳам қўшилмаганлар – хорижийлар – ташқариликлар номини олади. Хорижийлар иккала халифага ҳам кўнмай иккаласини ҳам ўлдиришга чоғланади. Шундан сўнг ҳазрати Али 661 йили ҳижрий 40 йилида 63 ёшда намоз ўқиётган чоғида ўлдирилдилар. Ҳазрати Алини севиш ва унинг изидан бориш ҳар бири бир йўлчи юлдуз бўлган асҳоби киромни севиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига садоқатли бўлиш деганидир. Ҳазрати Али: «.... Аллоҳдан қўрқиш ҳисси асло қалбингизни тарк этмасин. Аллоҳ таолога итоат этинг. Ибодатларда бардавом бўлинг. Хушуъ- хузуъ билан ибодат қилинг. Шундагина оқибатингиз хайрли бўлади, мўмин мусулмон ҳолингизда вафот этинг. Доимо қуръони каримга боғланинг, бир- @diplom_ishlari telegram kanali 28 бирингиздан ажралиб кетманг. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “икки мусулмон орасида низо бўлса, ислоҳ қилинг, яраштиринг, сизнинг бу ислоҳингиз умр бўйи ўқиган намоз ва тутилган рўзаларингиздан афзалроқдир” деганларини эшитганман», дер эдилар. Дарҳақиқат, сўнги нафасларида ҳам Исломда таблиғининг асоси бирликда, жипсликда, ҳамжиҳатликда эканини таъкидлаган. Ҳазрати Али ҳаётда ҳар доимо ана шу йўлдан борди. Исломиятга улуғ хизмат қилди. ҲАЗРАТИ ТОЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ (розияллоҳу анҳу). َلاَق ٍف ْوَع ِنْب ِنَمْحﱠرلا ِدْبَع ْنَع ُرَمُع َو ِةﱠنَجْلا يِف ٍرْكَب وُبَأ َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُسَر َلاَق ا يِف ُرْيَبﱡزلا َو ِةﱠنَجْلا يِف ُةَحْلَط َو ِةﱠنَجْلا يِف ﱞيِلَع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُناَمْثُع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُدْبَع َو ِةﱠنَجْل ِف ِحاﱠرَجْلا ُنْب َةَدْيَبُع وُبَأ َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌديِعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌدْعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٍف ْوَع ُنْب ِنَمْحﱠرلا ي ِةﱠنَجْلا Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдураҳмон ибн Авф жаннатдадир. Саъд жаннатдадир. Саъид жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир», дедилар». Термизий ривояти. Толҳа ибн Убайдуллоҳ ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг иршоди билан Исломни қабул қилган бешинчи кишидир. Тўлиқ исмлари Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Умар ибн Каъб ибн Саъад Тайим ибн Мурра, насаблари олтинчи бобоси бўлган Муррага етганда Расули Акрам ҳазратлари билан қўшиладилар. Бу зот илм ва фазилат эгаси бўлиш билан бирга хайрли ва савоб ишларни кўп бажарганлиги сабабли ҳам “Толҳатил-хайр”, “Толҳатил Жавҳар” номлари билан машҳур эди. Қизғиш оқ юзли, ўрта бўйли, кенг кўкракли, қаҳрамонлиги билан донг таратган ҳазрати Толҳа ибн Абдуллоҳ олим ва обидлги билан ҳам танилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жони дилдан яхши кўрган ихлосли бир мусулмон эди. @diplom_ishlari telegram kanali 29 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан бирида: «Ким ўлганидан кейин ҳам ерда юрадиган кишини кўрмоқни истаса, Толҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин», деганлар…. Қурайшнинг тижорат карвонларидан бири Шомга қараб йўл олди. Толҳа ибн Убайдуллоҳ Тамимий ҳам улар биалн бирга эди. Карвон ҳозирги Суриядаги Бусра шаҳрига етиб келди. Савдогарлар олди-сотди қилиш учун бозорга шошилди. Толҳа ёш бўлишига қарамй, бозорни ипидан игнасигача ўрганган эди. Тажрибали савдогарлар каби савдо-сотиқни яхши биладиган, заковатли, нозик ишларда улар билан рақобат ақиладиган даржага етган эди. Бир куни еру самодаги нарсалардан ҳам азиз бир воқеа содир бўлди. Бу ҳодиса ёшгина Толҳанинг ҳатини тубдан ўзгартириб юборди. Унинг ўзи бу ҳақда шундай ҳикоя қилади: «Бусро бозорида юрганимда, насроний роҳибларидан бири одамларни чақириб деди: «Эй савдогарлар жамоаси! Ораларингизда Макка аҳлидан бирор киши борми?» Даъватчининг хитоби якунланмасданоқ: «Менман Макка аҳлидан!» дедим. «Ораларингизда Аҳмад исмли киши борми?» деб сўради ҳалиги одам. «Ким у Аҳмад?» дедим. «Абдулмуталлибнинг ўғли Абдуллоҳ, - деди роҳиб. – шу ой у кишига охирги Пайғамбарлик мақоми берилажак. У сизлардан чиқади ва қора тошли ерингизга жойлашади, хурмозор ва чучук сувли жойга … Эй йигит, унинг олдина шошил!». Роҳибнинг ажиб сўзлари қалбимга ўрнашди. Туяларимни ҳозирладим, энди мени Маккага қайтишдан ҳеч нарса тўса олмасди. Шошганимдан карвоним ҳам ортда қолиб кетди. Уйга келгач, аёлимдан дарҳол: «Мен йўғимда бирон воқеа содир бўлдими?» деб сўрадим. Унинг жавоби эса қалбимни ич-ичдан ўртаб юборди: «ҳа, Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад ўзини охирги Пайғамбар деб эълон қилди! Унга Ибн Абу Қуҳофа (яъни Абу Бакр) эргашди! » @diplom_ishlari telegram kanali 30 Абу Бакрни жуда яхши билардим. Ёқимли ва обрўли инсон, ҳалол варостгўй тижоратчи эди. Анчадан буён у билан қалин ошно эдим. Кўп вақтим унинг олдида ўтар эди. Уни жуда ҳам яхши кўрар эдим. Абу Бакрни учратганим заҳоти: «Одамлар Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад ўзини охирги Пайғамбар деб эълон қилганини айтишмоқда. Сиз унга эргашган эмишсиз, шу тўғрими?» деб сўрадим. «Ҳа» деди Ибн Абу Қуҳофа. Кейин у Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида гапириб берди. Мени ҳам у кишига эргашишга тарғиб қилди. Мен унга роҳибдан эшитганларимни сўзладим. Абу Бакрнинг ҳайронлиги чандон ошди. «Мен билан Муҳаммаднинг олдига юр, бу хабарни ўзинг у кишига айтиб бер. Кейин у зот нима деганини эшитамиз», деди у. Абу Бакр иккимиз Расули Акрамнинг ҳузурларига борганимизда, у киши менга исломни қабул қилишимни таклиф этдилар ва Қуръон оятларидан тиловат қилиб, дунё ва охират хабарларини етказдилар. Аллоҳ қалбимни исломга очди. Мен у кишига Бусрада бўлган воқеани сўзлаб бердим. Бу хабар у кишини жуда ҳам хурсанд қилди, хурсандликлари юзларида кўриниб турар эди. Кейин ошкора имон келтириб, шаҳодат калимасини айтдим. Абу Бакр туфайли мен исломни тўртинчи бўлиб қабул қилдим». Уҳуд жангида мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳужум қилишганида қўли билан қилични тутиб қолиб ярадор бўлган ва шу жангда «Тирик шаҳид» лақабини олган. Пағамбар алайҳиссалом тоғ тарафга чекинаётган пайтда, мушриклар ташланиб, у зотни ўлдирмоқчи бўлганларида, шунда у киши: «Ким уларни орқасига қайтариб, мен билан жаннатда бирга бўлишни истайди?» дедилар. Толҳа: «Мен, эй Расулуллоҳ!» деб чиқди. Ансорийлардан ҳам бир киши мардларча олдинга отилди. Расули акрам ансорийга рухсат бериб, Толҳага: «Сен қол», дедилар. У душманнинг ҳужумини қайтариб шаҳид бўлди. Мушриклар яна ҳужум қилиб, мусулмонлар жамоасини ўраб олди. @diplom_ishlari telegram kanali 31 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушрикларни қайтарувчи яна ким бор?» дедилар. Толҳа ибн Убайдуллоҳ яна: «Мен» деб чиқди. Бироқ Аллоҳнинг Расули тағин изн бермадилар. Ўртага бир ансорий чиқди, унга рухсат берилгач, мардонавор курашиб, шаҳодат майини сипқорди. Пайғамбар алайҳисалом тоғ тарфга қараб кўтарилаётганларида, мушриклар яна ўраб олишди. Шунда яна: «Уларни қайтарадиган ким бор?» дедилар. Толҳа бу сафар ҳам чиқишга изн сўради. Энди Пайғамбаримиз у кишига рухсат бердилар, ансорлар ҳамммаси шаҳид бўлган эди. Расули акрамнинг муборак тишлари синган, лаблари ёрилган, ёноқларидан қон оқар эди, оёқлар лат еган, ниҳоятда чарчаган эдилар. Толҳа мушрикларга ташланиб, уларни даф қилди. Кейин орқасига қайтиб, Пайғамбаримизга тоққа чиқишлари учун ёрдамлашди. Ҳазрати Абу Бакр айтади: «Абу Убайда ибн Жарроҳ иккимиз Расулуллоҳ олдиларига ёрдам учун борганимизда, у зот: «Мени қўйинглар, дўстингизга мададга шошилинглар», дедилавр. Толҳа бир неча жойидан жароҳатланган эди. Шунда Алоҳнинг Расули: «Ким ўлимдан кейин ҳам ерда юрадиган кишини кўрмоқни истаса, Толҳа ибн Убайдуллоҳга қарасин», дедилар». Унинг «тирик шаҳид» деб сифатланиши шундан 14 . бу шижоатли зотга ҳаётдалигидаёқ жаннат хушхабари берилган эди. Жамал воқеасида у ҳазрати Оиша томонида бўлди, Ҳазрати Али унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир сўзларини эслатганларида дарҳол Ҳарб майдонини тарк этган эди. Лекин Марвон ибн Ҳакам отган ўқ унинг тиззасига тегиб, қаттиқ жароҳатланди ва шаҳид бўлди. Ҳазрати Али жангдан кейин Толҳанинг жасадини кўриб, йиғлади ва ҳаққига дуо қилди. Чунки алғов-далғовли бир замонда яшаган Толҳа зоҳиран тафриқага тушиб Ҳазрати Алига муқобил жабҳадан ўрин олган бўлса ҳам аслида ҳар доим Исломиятнинг тараққиёти учун хизмат қилди. Бундай зотлар кўринишда кўнгилсиз воқеалар оқимига тушиб қолсалар ҳам, ниятлари пок хайрли бўлгани учун қадр этиборини йўқотмайдилар. Ҳазрати Толҳанинг 14 «Пайғамбар атрофидаги кишилар». Тарж. З. Эшонқулов. Тошкент. «Мовароуннаҳр» - 2005 й. 111-116 б. @diplom_ishlari telegram kanali 32 шонли ҳаёти бу фикрнинг ёрқин мисолидир. Ҳазрати Али бу ҳақиқатни чин дилдан ҳис этиб 58 ёшида омонсиз Муҳорабада шаҳид кетган ҳазрати Толҳанинг жанозасини ўзи ўқиган ва кўз ёш тўкиб Аллоҳ таолога у зот учун дуо қилган эди. Вафотидан йигирма йил ўтгач, қизи оишанинг таклифи билан жасади Басрага келтирилиб, қайта дафн этилди. Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Толҳани жуда яхши кўрар эди. Дин йўлидаги улуғ хизматларини эътироф этар эдилар. َلاَق ٍبِلاَط يِبَأ َنْب ﱠيِلَع َحْلَط ُلوُقَي َوُه َو َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ِلوُسَر يِف ْنِم يِنُذُأ ْتَعِمَس ُة ِةﱠنَجْلا يِف َياَراَج ُرْيَبﱡزلا َو Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг: «Толҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги қўшниларимдир», деганларини эшитган». Термизий ривояти. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. ҲАЗРАТИ ЗУБАЙР ИБН АВВОМ. (розияллоҳу анҳу) Куняси Абу Тоҳир Абу Абдуллоҳ бўлган бу зот насаб жиҳатидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қариндош бўлиб, тўлиқ исмлари Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусой ибн Килоб. Ўн беш ёшида имон келтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жони дилдан муҳаббат қўйган ва боғланган эди. Ёшликларидан чавондозлик, шижоат ва баҳодирлик сифатлари билан кўзга кўринган Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганларидан кейин кейин анна ўша олижаноб сифатларини дину диёнат ййўлида ишга солдилар. Ибн Асокир келтирган ривоятда Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳнинг йўлида биринчи бўлиб қилич яланғочлаган киши Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудир. Бир куни у чошгоҳ пайтида ухлаётган эди. @diplom_ishlari telegram kanali 33 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қатл қилинибдилар, деган гапни эшитиб қолди. Бас,у қилич ялонғачлаб, шиддат билан чиқиб келди. Унга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуч келиб қолдилар ва: «Сенга нима бўлди, эй Зубайр?» дедилар. «Сизни қатл қилинганингизни эшитдим», деди. «Нима қилмоқчи эдинг?», дедилар. «Аллоҳга қасамки, Макка аҳлидан дуч келганини қиличдан ўтказмоқчи эдим!» деди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг хайрли дуо қилдилар». Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар орасида ҳам бор эдилар. Бу ҳақда «Ҳазрати Пайғамбар ҳаёти» китобида шундай дейилган: «Уларнинг ичида ҳазрати Умар ва хотини, Аввом ўғли Зубайр, Авф ўғли Абдураҳмон, Масъуд ўғли Абдуллоҳ бор эди» 15 . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан барча Ғазотларда қатнашди. Мушрикларга қарши қилич кўтариб, кўп қаҳрамонликлар кўрсатган. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Оиша волидамизнинг онаси Асмога уйланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сидқи дилдан хизмат қилган ва ҳар нарсада ёрдам беришга тайёр бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда: “Ҳар Пайғамбарнинг бир ҳаворийи бор, менинг ҳаворийим Зубайр ибн Аввомдир” дея марҳамат қилган эдилар. У кишини жаннатга кириши ҳақидаги башоратлари қуйидаги ҳадсида ўз ифодасини топган. ُهْنَع ُ ﱠ َي ِضَر َةَرْيَرُه يِبَأ ْنَع َوُه َءاَر ِح ىَلَع َناَك َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ َلوُسَر ﱠنَأ ا َو ُةَحْلَط َو ُناَمْثُع َو ﱞيِلَع َو ُرَمُع َو ٍرْكَب وُبَأ َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ﱡيِبﱠنلا َلاَقَف ُةَرْخﱠصلا ْتَكﱠرَحَتَف ُرْيَبﱡزل ٌديِهَش ْوَأ ٌقيِّد ِص ْوَأ ﱞيِبَن َكْيَلَع اَمﱠنِإ ْأَدْها َمﱠلَس َو Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 15 «Ҳазрати Пайғамбар ҳаёти». А.Мансур таҳрири остида. Қомуслар бош таҳририяти. Тошкент. 1997 й. @diplom_ishlari telegram kanali 34 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Али, Усмон, Толҳа ва Зубайрлар, Ҳиро тоғи устида эдилар. Бас, катта бир тош қимирлаб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тинчлан, устингда Набий ёки сиддиқ ёки шаҳид турибди», дедилар. Жамал воқеасида ҳазрати Оиша томонида турган бўлсада, ҳазрати Али сўради: «Эй Зубайр... Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганингизда у зот сендан: “Алини яхши кўрасанми”? деб сўрганларида: “Ҳа” деган эдинг. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир кун келади, сен наҳот ўринда Али билан мужодала қиласан”, деган эдилар. Шуни эслайсанми ?». Ҳазрати Зубайр: «Ҳа, эсимда, - деди ва жанг майдонини тарк этди. Ҳазрати Толҳанинг ёнига бориб, масалани тинч йўл билан ҳал қилиш кераклигини айтди. Аммо афсуски, Аҳмад ибн Қайс унга ҳужум қилиб, шаҳид этди. Ҳазрати Али унинг қонли вужуди ва бошини кўриш билан ўзини тутолмай, ҳўнграб йиғлади ва Аҳмад ибн Қаўсга дашном берди. Ҳарбдан чекинган бу одамни нега ўлдирдинг, жойинг жаҳаннамда бўлсин эй қотил! Ҳижрий 36-йили шаҳид этилган у зот 61 ёшида эдилар. Унинг шаҳодати ҳазрати Алига кўп таъсир қилди ва жанозани ўзи ўқиб, Басрада дафн қилди. Буғдой ранг, ўрта бўйли, тўладан келган, очиқ чеҳрали, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севиб, иззат кўрсатган бу зотнинг ўлими мусулмонларни ҳам қаттиқ қайғуга солди. Аллоҳ ундан рози бўлсин. ҲАЗРАТИ АБДУРАҲМОН ИБН АВФ. (розияллоҳу анҳу). Асли исми Абдуамр бўлган бу зот, Ислом дини билан шарафлангандан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Абдурраҳмон исмини бердилар. Буғдой ранг, узун бўйли, баҳайбат жуссали, кофирларга қарши шиддатли, мусулмонларга нисбаттан ҳалим бўлган бу зот насаб жиҳатидан @diplom_ishlari telegram kanali 35 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қариндош эди. Тарихчиларнинг аниқлашларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Фил йилидан ўн йил кейин дунёга келганлар 16 . Тарихчиларимиз таъкидларишича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳудан икки кун кейин мусулмон бўлганлар. Бошқа илк мусулмонлар қатори Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳам мусулмон бўлганлари учун кофирларнинг тазйиқларига учрадилар. У киши Маккада ўзларига ҳимоячи топа олмаганлари учун Ҳабашистонга ҳижрат қилишга мажбур бўлганлар. Ҳабашистонда ҳижратда юрганларида Маккада қолат яхшиланибди деган фикр билан ортга қайтганлар ичида Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Маккага келиб ҳолат баттарлашганини кўриб, яна Ҳабашистонга иккинчи бор ҳижрат қилдилар. Кейин эса, барча қатори Муҳаммад соллаллоҳу алаҳи васалламнинг ҳижратларидан кейин Мадинага ҳижрат қилдилар. Уҳуд муҳорабасида жонбозлик кўрсатиб, мингта ўқ отган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳаққига дуо қилиб жаннат хушхабарини берганлар. َلاَق ٍف ْوَع ِنْب ِنَمْحﱠرلا ِدْبَع ْنَع َجْلا يِف ٍرْكَب وُبَأ َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ ُلوُسَر َلاَق ُرَمُع َو ِةﱠن َع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُرْيَبﱡزلا َو ِةﱠنَجْلا يِف ُةَحْلَط َو ِةﱠنَجْلا يِف ﱞيِلَع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُناَمْثُع َو ِةﱠنَجْلا يِف ُدْب ُنْب َةَدْيَبُع وُبَأ َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌديِعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٌدْعَس َو ِةﱠنَجْلا يِف ٍف ْوَع ُنْب ِنَمْحﱠرلا يِف ِحاﱠرَجْلا ِةﱠنَجْلا Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдураҳмон ибн Авф жаннатдадир. Саъд жаннатдадир. Саъид жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир», дедилар». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авфнинг дуолари ижобат бўлишини сўраб Аллоҳ таолога илтижо этган эдилар. Шу боис у кимнинг ҳаққига дуо қилса мутлақо ижобат бўлар эди. 16 Ҳадис ва ҳаёт. 23 жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти.Т.: - 2008 @diplom_ishlari telegram kanali 36 Бадр жангида Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу мислсиз жасорат кўрсатиб, душманга қарши курашдилар. Аллоҳнинг душманларидан Умайр ибн Усмон ибн Каъб ат-Таймийни айни Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ўлдирдилар. Уҳуд ғазотида ҳам кўп қаҳрамонликлар кўрсатиб, танасининг йигирма жойидан жароҳатланган бўлса ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида парвона каби айланиб, у зоти муборакни ҳимоя қилган ва оёғидан қаттиқ яраланган эди. Шу сабабли бир оз оқсоқланиб юрар эди. Инсонларга меҳр шафқатли, қўли очиқ, ҳокисор табиатли инсон эдилар. Аллоҳ таоло ўзларига берган молу мулкдан кишиларга хайр-садақа қилишда ҳам бошқаларга ўрнак бўлар эдилар. Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Оиша розияллоҳу анҳо уйларида туриб, Мадинада овозларни эшитди ва: «Бу нима?» деди. Абдураҳмон ибн Авфнинг карвони Шомдан ҳар хил нарсалар олиб келди», дейишди. Карвон етти юз туядан иборат эди. Мадина шоқинга тўлиб кетди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдураҳмон ибн Авфни жаннатга эмаклаб кираётганини кўрдим деганларини, эшитдим», деди. Бу гап Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга етди. Шунда у: «Агар қодир бўлсам, албатта, тик туриб кираман», дед ива карвонни эгар- жбдуғи ва юклари билан Аллоҳ йўлига атади. Исломиятнинг ёйилиши ва ривожи йўлида хизмати улуғ бўлган бу зот Ҳазрати Умарнинг шаҳодати туфайли йиғилган кенгашнинг олти нафар аъзосидан бири бўлди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин Оиша онамиз розияллоҳу анҳо олдиларига келиб, у кишин ўз ҳужраларига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ ёнларига дафн қилишни таклиф қилдилар. Аммо Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу рози @diplom_ishlari telegram kanali 37 бўлмадилар. У киши Усмон ибн Маъзун розияллоҳу анҳу билан вафотидан сўнг ёнма-ён ётишни ваъдалашганини айтдилар. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 32-йили Мадинадавафот этдилар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. ҲАЗРАТИ САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (розияллоҳу анҳу). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳим, унинг ўқларини тўғрилаб, дуосини ижбат қил». Саъд ибн Абу Ваққос ҳам жаннат башоратини олган зотлардан бирдир. Унинг бобоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Оминанинг амакиси, Уҳайб ибн Манноф эди 17 . У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманноф ибн зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. Саъд ибн Ваққоснинг оталарини исми Молик бўлган, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган. Саъд ибн Абу Ваққоснинг номларига ота- оналарининг исми эмас, куняси қўшилиб айтиш одат бўлган. Саъд ўн етти ёшида исломни қабул қилган эдилар. Саъд ибн Ваққос ҳар бир инсон ҳавас қиладиган хусусиятлардан насибадор эди. Аммо шунга қарамай, у фазилатларининг фақатгина иккитаси билан фахрланарди. Биринчиси, у Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган киши эди. Иккинчиси, Пайғамбар алайҳиссалом ота-оналарини ёлғиз унгагина фидо қилишларини айтганлар. َلاَق ُهْنَع ُ ﱠ َي ِضَر ٍّيِلَع ْنَع ِدْعَسِل ﱠﻻِإ ٍدَحَ ِﻷ ِهْي َوَبَأ َعَمَج َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ﱠيِبﱠنلا ُتْعِمَس اَم ِّنِإَف ٍكِلاَم ِنْب يِّمُأ َو يِبَأ َكاَدِف ِم ْرا ُدْعَس اَي ٍدُحُأ َم ْوَي ُلوُقَي ُهُتْعِمَس ي Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимга ота-оналарини жам(лаб фидо) қилмаганлар. Фақатгина Саъд ибн Моликка қилганлар. У зот унга Уҳуд куни «От! Ота-онам сенга фидо бўлсин! От!» дедилар». Ривоятга кўра мазкур жангда у ўн мингта ўқ отиб қаҳрамонлик кўрсатади. 17 «Пайғамбар атрофидаги кишилар». Тарж. З. Эшонқулов. Тошкент. «Мовароуннаҳр» - 2005 й. 111-116 б. @diplom_ishlari telegram kanali 38 Саъд ибн Ваққос энг жасур чавондозлардан ҳисобланар эди. Унинг икки қуроли бор эди: биринчиси камоннинг ўқи бўлса, иккинчиси дуоси эди.жангда душманга қараб отган бирорта ўқи хато кетмаган, Аллоҳга юзланиб қилган бирорта дуоси ижобатсиз қолмаган. Бундай хусусиятларга эга бўлишининг сабаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам унинг ҳаққига қилган дуоларидир. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ Саъднинг бир ишидан кўзлари қувониб, қалблари хурсанд бўлиб, унинг ҳаққига манабу дуони қилдилар: «Аллоҳим, унинг ўқларини тўғрилаб, дуосини ижбат қил». Шундай қилиб, у биродарлари орасида дуоси қилич каби ўткир инсон бўлиб танилди. У бирор-бир кишининг ҳаққига унинг ишини Аллоҳга ҳавола этган ҳолда дуо қилса, албатта ижобат этарди. Бу хусусда Омир ибн Саъд шундай дейди: «Саъд ибн Абу Ваққос ҳазрати Али, Толҳа ва зубайрни ҳақорат қилиб, сўкаётган кишини кўриб қолди. Уни ҳар қанча қайтармасин, сўзидан тўхтамади. Шунда Саъд унга: «Ундай бўлса сени дуои баъд қиламан», деди. У киши: «Нима, сен Пайғамбармидинг, менга таҳдид қилаяпсан?» деди. Саъд бориб, тиаҳорат олиб, икки ракаъат намоз ўқиди, сўнгра қўлларини самога кўтариб: «Аллоҳим, албатта, Сен яхшилик ва ҳидоятга эришган инсонларни ҳақорат қилаётган манабу кишини кўриб турибсан. У бу зотларни ҳақорат қилиб, Сени ғазаблантирди. Бас, унга Ўзингнинг оят-ибратингни кўрсат», деб дуо қилди. Озгина фурсат ўтиб, бир ҳовдлидан қутирган баҳайбат туя чиқиб, инсонлар орасига кириб кетди. Ҳеч ким уни тўхтата олмади. У гўё бир нарсани излаётгандай эди. Сўнгра бояги кишига ташланиб, уни ерга қулатди. Кейин эса, оёқлари билан янчиб, ўлдирди». Саъд Аллоҳдан қўрқиб жуда кўп кўз ёш тўкар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъз-насиҳат қилган пайтларида, унинг кўзларидан шу қадар ёш тўкилар эдики, ҳатто кўкси жиққа ёш бўлтб кетар эди. Бир куни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва салам саҳоб билан ўтирган эдилар, бирдан кўзларини уфққа қаратиб, жимиб қолдилар. Сўнгра саҳобаларига дедилар: «Ҳозир жаннат аҳлидан бўлган инсон ҳузурингизга кириб келади». @diplom_ishlari telegram kanali 39 Асҳоб ушбу сўзни эшитгач кўзларини эшик томонга қаратган ҳолда улкан насиба эгасибўлган бахтли инсон ким эканини интизорлик билан кута бошлади. Бир оз фурсат ўтиб, уларнинг ҳузурига Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу кириб келди. Ҳатто бу ҳолат уч кун қаторасига такрорланди. Шу ҳодисалардан кейин Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо Саъд ибн Абу Ваққосга мақсадини билдирмай, уни Аллоҳга яқинлаштириб, улкан мукофотга эриштирган. Қандай амаллари борлигини билши учун ундан уйида уч кун тунашга ижозат сўради. Қараса, барча мусулмонлар қилаётган ибодатдан сира ҳам ортиқ амали йўқ. Сўнгра Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва салламнинг башоратларини Саъдга айтиб, бу юксак мукофотга етиштирган қайси амали борлигини ундан сўрайди Саъд: «Барча инсонлар қилаётган ибодат ва амаллардан ортиқ ҳеч нарсам йўқ. Аммо мен ҳеч қачон бирон бир мусулмонга нисбатан ҳасад ва адоват қилмайман», деди. Хўш, Абдураҳмон ибн Авф нечук: «арслонни чангалида тутган инсон», дея васф этди? Қодисия жанги учун Умар розияллоҳу анҳу уни танлаган эди. Саъднинг юқоридаги барча фазилатлари Умар розияллоҳу анҳунинг кўз ўнгида намоён бўлиб, уни энг муҳим ва оғир вазифа учун ихтиёр этди. Албатта, Саъд, дуоси ижобат бўладиган зот. Агар Аллоҳдан ёрдам сўраса, шубҳасиз, Аллоҳ унга ёрдам беради. Албатта, Саъд покиза тил ва қалб эгаси. Албатта, Саъд Бадр, Уҳуд ва бошқар барча ғазотларнинг чавондози. Ҳазрати Умар халифалиги даврида Эронга юборилган қўшинга қўмондонлик қилди. Ўша пайтда пойтахт бўлган Мадоин шаҳри ва бутун Эронни фатҳ этди. Дуоси қабул бўладиган зотлардан эди. Кимнинг ҳаққига дуо қилса мутлақо ижобат бўларди. Ҳижратнинг 52 йилида Мадинаи Мунавварада вафот этди ва шу ерга дафн қилинди. Ҳақ таолонинг ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламннг чин ошиғи бўлган, Исломиятнинг нашъу намози йўлида жидду-жаҳд этган бу мўтабар зотдан Аллоҳ рози бўлсин. @diplom_ishlari telegram kanali 40 ҲАЗРАТИ АБУ УБАЙДА ИБН ЖАРРОҲ. (розияллоҳу анҳу). Ҳазрати абу Убайда ибн Жарроҳ ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг иршоди билан энг илк иймонга келганлардан бўлиб, ашараи мубашшаранинг бири бўлиши билан бирга ушбу мубрак зотнинг насаби Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ ибн Ҳилом ибн Вуҳайб ибн Заббат ибн ал-Ҳорис ибн Фихрдирки, насаблари Фихрга етиб борганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламгақўшилади. Абу Убайд розияллоҳу анҳу жоҳилият замонида обрўли кишилардан саналарди. Тўғри фикрли, ҳақни тез англайдиган бўлганидан Расулуллоҳдан қуръон ва ислом дини ҳақида маълумотни бир маротаба эшитиб, ўша ерда ҳақиқатни англаб иймонга келган эди. Абу Убайд ҳазратлари аввало Ҳабаш ерига сўнгра Мадинага ҳижрат этиб Расули акрам ҳазратлари ила барча урушларда иштирок этиб, уруш илмида маҳорати ва қаҳрамонлиги ила аҳли исломга жуда кўп хизматлар ва фойда келтирди. Уҳуд жангида сабр ва сабот кўрсатади, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларига ботган темир кийим ҳалқаларини ёки ўқни чиқариб олганларида икки тишлари синиб тушган эди. Абу Убайд розияллоҳу анҳу бутун вужуди, бутун фикри билан ислом хизматига берилиб, ҳар вақт ислом маслаҳати учун тиришар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ْنَع ٍكِلاَم نْب سَنَأ ﱠنِإ َو اًنيِمَأ ٍةﱠمُأ ِّلُكِل ﱠنِإ َلاَق َمﱠلَس َو ِهْيَلَع ُ ﱠ ىﱠلَص ِ ﱠ َلوُسَر ﱠنَأ اَهُتﱠيَأ اَنَنيِمَأ َةَدْيَبُع وُبَأ ُةﱠمُ ْﻷا ِحاﱠرَجْلا ُنْب Анас розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир умматнинг амйни бордир. Албатта, бизнинг амийнимиз, эй уммат, Абу Убайда ибн Жарроҳдирдир», деган эдилар. Шунда саҳобалар орасида «Аминул умма» лақаби билан машҳур бўлди. Абу Убайда розияллоҳу анҳу узун бўйли, ориқ гавдали, сийрак соқолли, ёноқлари чиққан эди. Очиқ юзли, кўркам хулқли, тўғри сўзли, теран фикрли, обид, зоҳид, мулойим, меҳрли, мамлакат табирига ва уруш илмига моҳир, @diplom_ishlari telegram kanali 41 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сҳзларига амал қилишга ва у севган сифатлар билан хулқланишга ғоят ихлосли, ҳар жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мамнун бўлишлари даражасида бўлишликка тиришар эдилар. Бир вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асҳобимнинг ҳар бирида ўринсиз хулқ бор, фақат Абу Убайддан ташқари», деган эдилар. Бир урушда Умар ва ибн ал-Ос аскари билан Абу Убйднинг аскари бир- бирига қўшилганда баъзи тадбирлар хусусида ихтилоф чиқди. Абу Убайд ката иш олдидан низов а ихтилоф бўлишини муносиб кўрмай: «Расулуллоҳ: иттифоқ билан ҳаракат қилингиз, ихтилоф қилмангиз», - деб амр этганлар. «Бунда сизга итоат қиламан ва иш сизлар тилаганча бўла қолсин , - деб тадбирни Умар ва ибн ал-Осга топширди. Абу Убайд розияллоҳу анҳу ислом динига ва мусулмонларга хизмат этишга, савоб иш қилишга ихлосли бўлиб, амирликка, дунё даражаларига, ката лавозимларга интилмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жону дилдан муҳаббат қўйиб, қаттиқ боғланган ва асло у зоти баракотнинг ёнларидан жилмас эди. Бадр жангида отаси Қурайш мушриклари сафида бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳужум қилганида буни кўриб чидай олмаган Абу Убайда дарров қиличини олиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилди. Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати Саҳобалар орасида тилларда достон бўлди. 58 ёшида Таун хасталиги билан оғриб вафот этди. Ундан бир силоҳ ва битта қўй тери пўстиндан бошқа ҳеч нарса қолмаган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни жуда яхши кўрар ва ҳали ҳаётидаёқ унга жаннат хушхабарини берган эдилар. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. ҲАЗРАТИ САИД ИБН ЗАЙД (розияллоҳу анҳу) Насаби Саид ибн Зайд ибн Нуфайл бўлиб, бобоси Умар ила ҳазрат Умарнинг отаси Хаттоб бир туққан эдилар. Ҳазрати Умарнинг қариндошти @diplom_ishlari telegram kanali 42 Фотима Саид ибн Зайднинг хотини бўлиб, Саиднинг қариндоши Отина ҳазрати Умарнинг хотинлари эди 18 . У киши узун бўйли, йирик жуссали ва бақувват бу зот мушрикларга қарши шиддатли мўминларга эса жуда марҳаматли эди. Саъд ибн Зайд ҳазрати Абу Бакрнинг ташвиқи билан Исломга кирган. У киши мусулмон бўлганларида қариндошлари томонидан кўп азоб кўрдилар. Уни анча вақт тутиб боғлаб қўйдилар. Аллоҳ йўлида аввал Ҳабашистонга кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қувват бўлиш учун Мадинага ҳижрат қилди. Саъд ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жону дилидан яхши кўрар ва асло у зотннг ёнларидан олис кетмас эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этиб гўзал шерлар ёзди. Урушларда ҳар вақт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида, намозларда эса уларнинг ортларида турар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан Саид ибн Зайд, Абу ибн Каъб ҳазратлари билан худойи дўст ва охиратлик қариндош бўлишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли ислом орасида улфат, муҳаббат ва иттифоқни кўпайтирмоқ учун саҳобалардан бир-бирига қариндош ва худойи дўст қилар эдилар. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўст бўладиган одамларни чақириб: «Сизлар бир-бирингизга дунё охиратгача қариндош бўласиз», деб бир-бирларига салом бериб, кўришишга буюрар, саҳобалар ҳам бир-бирлари билан кўришиб, дўстлашар эдилар. Саид ибн Зайд тўғри сўзли, обид, зоҳид, одамлар эҳтиромига сазовор бўлган, дуолари мустажоб бўладиган бир зот эдилар. Дунё даражаларига илтифот этмай, низо ва фитналарни ёқтирмай, бировнинг ҳақига хиёнат қилмай, қўлидан келганча бошқаларга ёрдам беришга интилар ва яхши кўнгилли киши эди. У кечаларни доимо ибодат ва риёзат билан ўтказар эди. Ҳазрати Саид ибн Зайд КУфа тарафида ва ммадина ёнида ерлари бўлиб, ўша ерда яшаб умр кечирдилар. Ерлари ҳақида ушбу ривоят бор: «Бир вақт Аравий деган хотин ҳоким ҳузурига бориб: «Саид еримни олди», деб шикоят этди. Ҳоким чақириб суруштирганда Саид ибн Зайд ҳазратлари: «Мен 18 «Ашараи мубашшара». Нашрга тайёрловчи Асадали Ҳакимжон. «Саҳоват» фирмаси. 1994 йил. @diplom_ishlari telegram kanali 43 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир кимса бир қарич ерни ҳам куч билан олса қиёмат кунида унинг гуноҳига қолурдеб эишитган эдим. Буни эшитгандан кейин мен бошқаларнинг ерини зўрлаб оламанми?» деди. Ҳоким ҳазрат Саидга қасам ичишга буюрганда қасам ичишни оғир санаб ерни хотинга қолдирди. Фақат бир неча кундан сўнг ўша хотинга офат етишиб, кўзи кўр бўлиб, ғам-ташвиш ила вафот этди». Ҳазрати Саид ибн Зайд Қуръони каримнинг ошиғи эдилар. Кеча- кундуз Қуръон ўқиб, замондошларини иршод қилар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаннат хушхабарини берганлар. Ҳазрати Саъд ибн Зайд ҳижратнинг 51 йилида 70 ёшида Мадинаи Мунавварада вафот этди. Шу ерда дафн қилинди.Аллоҳ у зотдан рози бўлсин. @diplom_ishlari telegram kanali 44 III. ХУЛОСА. Яратганнинг инояти билан, ҳали тириклик чоғларидаёқ Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан мусулмон уммати ичидан жаннат башорати берилган ўн нафар саҳобаи киромлар ҳақида қисқача таъриф бериб ўтдик. Ислом тарихида жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги бу муборак зотлар, жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббил иззат томонидан юборилган ҳидоят нурини ернинг бир бурчагида эканликларидан кейин мазкур нурни ернинг қолган бурчакларига ҳам етказдилар. Маданий оламда қум саҳролари билан ажралиб қолган Араб ерларида яъни, ақиданинг тухуми экилганди. Мана шу ақида ривожланиб бутун ер юзи аҳолисига эриштириш учун Аллоҳ таоло бутун маданий дунё ҳаётидан ажралиб қолган Араб ерларини танлаган эди, мана шу ердан ақида порлоқ нурини бутун олам узра ёйди. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари, тобеинлар ва табаъа тобеинлардан босқичма босқич Ислом дини ва жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва суннатлари бизгача бекаму кўст етиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга киришини башорат қилган ушбу юқорида зикр қилинган саҳобийлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин. Уларнинг ҳар бирларининг тарихлари ҳақида баҳоли қудрат ёзишимда мен шундай фикрга келдимки, ҳар бир банда қилган амалларини Аллоҳ учун холис ва чуқур имон билан қилса, Аллоҳ таоло қайтарган ишлардан қайтиб, буюрган ишларини қилса, жаннат ҳидларидан баҳраманд бўлиш насиб этади иншаоллоҳ. Уларнинг ҳар бирлари Аллоҳни ва жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чин қалбдан севганлар. Аллоҳ таоло барчамизга шундай муҳаббат берсин ва у зотларни барчаларини Аллоҳ раҳмат қилсин. @diplom_ishlari telegram kanali 45 Менинг ушбу камтарона ёзишмаларимдан келажакда халқимиз, ёшлар ўзларини одобу-ахлоқ ва чин инсонийлик хислатларига эга бўлишларида истифода қилсалар мақсадга етган бўлар эдим. IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. «Ашараи мубашшара». Нашрга тайёрловчи Асадали Ҳакимжон. «Саҳоват» фирмаси. 1994 йил. 2. «Нурул яқин». Муҳаммад Хузарий.Тошкент. Чўлпон – Камалак. 1992 йил. 3. «Пайғамбар атрофидаги кишилар». Тарж. З. Эшонқулов. Тошкент. «Мовароуннаҳр» - 2005 й. 111-116 б. 4. «Саҳиҳи Бухорий» 1-китоб. Шайх А.Мансур таҳрири остида. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси». Тошкент – 2008. 5. Ўзбекитсон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрсида»ги қонуни. Тошкент 1998 йил. 1 май. 6. «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири». А. Мансур. ТИУ нашриёти.Тошкент 2004 7. «Ҳадис ва ҳаёт. Абу Бак рва Умар розияллоҳу анҳумо».21 жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти. Тошкент – 2008 8. Ҳадис ва ҳаёт. 22 жуз жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» нашриёти. Тошкент – 2008 9. Ҳадис ва ҳаёт. 23 жуз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Шарқ» @diplom_ishlari telegram kanali 46 нашриёти.Т.: - 2008 10. «Ҳазрати Пайғамбар ҳаёти». А.Мансур таҳрири остида. Қомуслар бош таҳририяти. Тошкент. 1997 й. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling