3.1—расм. Ахборот химояси концепциясини ишлаб чщиш боскичлари
Биринчи босқичда ҳимоянинг мақсадли кўрсатмаси, яъни қандай реал бойликлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, дастурлар, маълумотлар базаси ҳимояланиши зарурлиги аниқланиши шарт. Ушбу босқичда ҳимояланувчи алоҳида объектларни аҳамияти бўйича табақалаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Иккинчи босқичда ҳимояланувчи объектга нисбатан бўлиши мумкин бўлган жиноий ҳаракатлар таҳлилланиши лозим. Иқтисодий жосуслик, терроризм, саботаж, бузиш орқали ўғирлаш каби кенг тарқалган жиноятчи- ликларнинг реал хавф-хатарлик даражасини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Сўнгра, нияти бузуқ одамларнинг ҳимояга муҳтож асосий объектларга нисбатан ҳаракатларининг эҳтимоллигини таҳлиллаш лозим.
Учинчи босқичнинг бош масаласи-вазиятни, хусусан ўзига хос маҳаллий шароитни, ишлаб чиқариш жараёнларини, ўрнатиб қўйилган ҳимоянинг техник воситаларини таҳлиллашдан иборат.
Ахборот ҳимоясининг стратегияси ва архитектураси
Ахборот хавфсизлиги стратегияси ва ҳимоя тизими архитектураси (3.2-расм) ахборот хавфсизлиги концепцияси асосида ишлаб чиқилади.
Ахборот хавфсизлиги бўйича тадбирлар комплексининг асосини ахборот ҳимоясининг стратегияси ташкил этиши лозим. Унда ишончли ҳимоя тизимини қуриш учун зарурий мақсадлар, мезонлар, принциплар ва муола- жалар аниқланади. Яхши ишлаб чиқилган стратегияда нафақат ҳимоя да- ражаси, раҳналарни қидириш, брандмауэрлар ёки proxy-серверлар ўрнатиладиган жой ва ҳ. ўз аксини топиши лозим, балки ишончли ҳимояни кафолатлаш учун уларни ишлатиш муолажалари ва усуллари ҳам аниқланиши лозим.
Ахборот ҳимояси умумий стратегиясининг муҳим хусусияти хавфсиз- лик тизимини тадқиқлашдир. Иккита асосий йўналишни ажратиш мумкин:
ҳимоя воситаларининг таҳлили;
хужум бўлганини аниқлаш.
( \
Ахборот хавфсизлиги
концепцияси
Do'stlaringiz bilan baham: |