Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
Муаллифлар
боб. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИДЛАР Ахборот урушлар ва киберхужумлар Хавфсизлик - ҳар куни биз тўқнашадиган ҳаётимизнинг жиҳати: эшикни қулфлаймиз, қимматбаҳо нарсаларни бегона кўзлардан беркитамиз ва ҳамённи дуч келган жойда қолдирмаймиз. Бу "рақамли дунёга" ҳам расм бўлиши шарт, чунки ҳар бир фойдаланувчининг компьютери қароқчи ҳужуми объекти бўлиши мумкин. Коммерция ташкилотлари хавфсизликни таъминлаш ўзининг биринчи галдаги вазифаси эмас, балки уни таъминлашга сарф этиладиган ҳаражатларни муқаррар бало деб ҳисоблаб келганлар. Қандайдир даражада бу "оқилона иш": ниҳоят, усиз ҳам иш бажаришда тўсиқлар тўлиб-тошиб ётибдику?! Аммо фирманинг барча корпоратив биноларига кеча-кундуз ки- ришга рухсат беришга журъат этувчи ақли жойида "саноат капитанлари"ни кўрганмисиз? Албатта, йўқ! Ҳатто кичкина компания биносининг кириш йўлида сизни қоровул, ёки киришни чегараловчи ва назоратловчи тизими қарши олади. Ахборотни ҳимоялаш эса ҳали кўнгилдагидек эмас. Ахборот- ни қандай йўқотиш мумкинлигини ва бу қандай оқибатларга олиб келиши- ни барча ҳам тушунавермайди. Йирик ўйинчилар яхшигина сабоқ олдилар: хакерлар Yahoo.com, Amazon.com каби компанияларга ва ҳатто космик тадқиқот агентилиги NASAra катта зарар етказдилар. Хавфсизлик хизмати бозорининг энг йирик номоёндаларидан бири RSA Security, ҳарқандай таҳдидга қарши чора борлиги хусусидаги ўйламасдан қилган баёнотидан бир неча кундан кейин, хужумга дучор бўлди[29]. Одатда одамлардан ёки предметлардан чиқадиган ва зарар етказадиган таҳдидлар қуйидаги синфларга бўлинади: ички ёки ташци ва тузилмалан- ган (маълум объектга қарши) ёки тузилмаланмаган ("кимга Худо беради" қабилида адресланувчи). Масалан, компьютер вируслари "ташқи тузилмаланмаган таҳдидлар" сифатида туркумланади ва тамомила оддий ҳисобланади. Қизиғи шундаки, фойдаланувчилар ўзининг компьютерини муайян нишон деб ҳисобламайдилар, улар ўзларини яхшигина ҳимоялангандек сезадилар. Керакли ҳимоя даражаси аксарият ҳолларда ишингизнинг ҳолатига боғлиқ. Агар ташкилотингиз ёки компаниянгиз қандайдир тазйиқ нишони бўлса, агар сиз миллий энергетик ресурсларни тақсимловчи ёки миллий алоқа тармоқларига хизмат қилувчи давлат ин- фратузилмаси таркибида бўлсангиз, оддий террористлар бомбаларини ва пистолетларини четга қўйиб, турли-туман дастурий воситалар ёрдамида ташкилотингизга электрон хужумни амалга ошириш масаласини кўрадилар. Иккинчи томондан, савдо-сотиқ ва маркетинг бўйича оддий ташкилот хусу- сида сўз борса, фақат мижозлар руйхатини ўғриловчи хизматчиларингиз тўғрисида, қалбаки кредит карточкалари бўйича товар олувчи фирибгарлар, тармоғингизга прейскурантлардан фойдаланиш мақсадида кирувчи рақиблар, Web-сайтингизни таъмагирлик мақсадида бузувчилар ва шунга ўхшашлар тўғрисида қайғуришингизга тўгри келади. Аммо, ваҳимага ўрин йўқ. Биринчи навбатда кундалик эҳтиёж чора- лари кўрилиши лозим. Ахборотга эга бўлишнинг энг оммабоп усули оддий ўғрилик. Сиз иш столингизда кечага мумайгина пулни қолдириб кетмайси- зу. Нима учун боқувчингиз-шахсий компьютер хавфсизлигини таъминлашга озгина вақт сарф қилмайсиз? Бу нафақат аппарат воситалар ига, балки маълумотларга ҳам тааллуқли. Маълумотларни ўғирлатиш ёки йўқотиш катта, баъзида, тузатиб бўлмайдиган зарар келтиради. Маьлумки, тизим маьмурлари барча маҳфий материаллардан фойдаланиш имконига эга ва, одатда, компания фойдасидан ўз улушларига эга эмаслар. Шу сабабли худди улар ташкилот хавфсизлигига таҳдид сола олувчилар ичида энг каттаси ҳисобланадилар. Таъкидлаш лозимки, компания ишга кирувчиларни синчиклаб текширади. Худди шундай, хавфсизлик хизматини таъминловчиларга, айниқса маслахат бериш, режалаштириш ва муъмурлашни тавсия этувчиларга диққат билан қараш лозим. Цивилизация ривожининг замонавий босқичида ахборот нафақат жа- моат ва давлат институтлари фаолиятида, балки ҳар бир инсон ҳаётида ҳал қилувчи ролни уйнайди. Кўз олдимизда жамиятнинг ахборотлашиши шид- дат билан ва кўпинча олдиндан билиб бўлмайдиган тарзда ривожланмоқда. Биз эса унинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа оқибатларини тушу- ниб етишга бошлаймиз, холос. Жамиятимизнинг ахборотлашиши ягона дунё ахборот маконининг яратилишига олиб келадики, бу макон доирасида ахборотни йиғиш, ишлаш, сақлаш ва субъектлар - инсонлар, ташкилотлар, давлатлар ўртасида алмашиш амалга оширилади. Равшанки, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа ахборот- ларни тезликда алмашиш имконияти жамият ҳаётининг барча соҳаларида ва айниқса ишлаб чиқаришда ва бошқаришда янги технологияларнинг қўлланилиши сўзсиз фойдалидир. Аммо, саноатнинг тезликда рифожлани- ши Ер экологиясига таҳдид сола бошлади, ядро физикаси соҳасидаги ютуқлар ядро уруши хавфини тўғдирди. Ахборотлаштириш ҳам жиддий му- аммолар манбаига айланиши мумкин. Урушлар доимо бўлган. Вақт ўтиши билан урушни олиб бориш бутун бир фанга айланди. Ҳарқандай фандагидек урушда ўзининг тарихи, ўзининг қоидаси, машҳур намоёндалари, ўзининг методологияси пайдо бўлди. Замонавий уруш ғояси жуда илдамлаб кетди. Энди унинг макони - бутун ер шари. Уруш локал қароқчи хужумидан бир неча давлатларни вай- рон қилувчи глобал муаммога айланди. Турли мамлакатларнинг ҳарбий доктриналарида электрон қурол ри- вожи режалари ва махсус вазифаларга мўлжалланган дастурий таъминот тўғрисида эслатишлар кўзга ташланмоқда. Турли разведка манбаларидан келаётган ахборотнинг таҳлили натижасида хулоса қилиш мумкинки, баъзи бир давлатларнинг раҳбарлари хужумкор кибер-дастурларни яратишни молияламоқдалар. Ахборот урушига оддий воситалар ёрдамида ҳарбий ҳаракатлар самара бермайдиган ҳолларга нисбатан стратегик альтернатива сифатида қаралмоқда. Ҳарбийлар томонидан киритилган ахборот уруши атамаси реал, қирғинли ва емирувчи ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ шафқатсиз ва хав- фли фаолиятни англатади. Бу урушнинг алоҳида қирралари-штаб уруши, электрон уруши, психологик амаллар ва ҳ. Ҳарқандай уруш, ахборот уруши шу жумладан, замонавий қурол ёр- дамида олиб борилади. Ахборот қуроли ёрдамида, уруш олиб борилувчи барча қуроллардан фарқли ўлароқ, эълон қилинмаган ва кўпинча дунёга кўринмайдиган урушларни олиб бориш мумкин (олиб борилмоқда ҳам). Бу қуролнинг таъсир объектлари - иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳ. каби жамият ва давлат институтлари. Маьлумотларни узатиш тармоқларининг келажак жанглар майдонига айланиши аллақачон эътироф этилган. Ахборот қуроли хужумда ва мудофаада "электрон тезлик" билан иш- латилиши мумкин. У энг илғор технологияларга асосланган бўлиб, ҳарбий низоларни дастлабки босқичида ҳал этилишини таъминлайди ҳамда умуммақсад кучларнинг қўлланилишини истисно қилади. Ахборот қуроли қўлланишининг стратегияси хужумкор характерга эга. Аммо хусусий заиф- лик нуқтаи назари мавжуд, айниқса фуқоролик секторида. Шу сабабли бундай қуролдан ва ахборот терроризмидан ҳимояланиш муаммоси ҳозирда биринчи ўринга чиққан. Фойдаланувчиларига дунё тармоқларида ишлашни таъминловчи мамлакатларнинг миллий ахборот ресурсларининг заифлиги - ҳар икки томонга хавфли нарса. Ахборот қуроли деганда ахборот массивларини йўқотиш, бузиш ёки ўғирлаш воситалари, ҳимоялаш тизимини йўқотиш, қонуний фойдаланув- чилар фаолиятини чегаралаш асбоб-ускуналар ва бутун компьютер тизими ишлаши тартибини бузиш воситалари тушунилади. Ҳозирда хужумкор ахборот қуроли сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling