Microsoft Word ax kitob янги doc


-расм. Фойдаланишнинг ёлгон нуқтаси


Download 5.8 Mb.
bet127/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

12.10-расм. Фойдаланишнинг ёлгон нуқтаси


Симли тармоқдан фойдаланувчилар ҳам, билмасдан тармоқни хужумга очиб бериб фойдаланишнинг ёлғон нуқталарининг ўрнатилишига сабабчи бўлишлари мумкин. Баъзида фойдаланувчи, қулайликка интилиб, симсиз алоқа тақдим этувчи фойдаланишнинг симсиз нуқталарини ўрнатади, аммо хавфсизлик муаммосини ўйламайди. Бу нуқталар симли тармоққа кириш учун "орқа эшик" вазифасини бажариши мумкин, чунки улар турли хужум- ларга дучор бўладиган конфигурацияда ўрнатилади.
Хужумларнинг анонимлиги. Симсиз фойдаланиш хужумнинг тўлиқ анонимлигини таъминлайди. Урнатилган жойни аниқловчи мос тармоқ ас- боб-ускунаси бўлмаса, хужум қилувчи анонимликни осонгина сақлаши ва симсиз тармоқ таъсири худудидаги ҳар қандай жойда беркиниши мумкин. Бундай ҳолда нияти бузуқ одамни тутиш қийин, ишни судга ошириш эса ундан ҳам қийин.
Таъкидлаш лозимки, аксарият фирибгарлар тармоқни, уларнинг ички ресурсларига хужум қилиш учун эмас, балки Interne^H текин аноним фой­даланиш учун ўрганадилар ва Internet ҳимоясида бошқа тармоқларни ху- жумлайдилар.




"Мижоз-мижоз" хилидаги хужумлар. Тармоқнинг барча абонентлари хужумланиши мумкин. Биринчи муваффақиятдан сўнг хужум қилувчи кор- поратив ёки телекоммуникацион тармоқдан фойдаланиш хуқуқига эга бўлади. Аксарият тармоқ маъмурлари хавфсизлик режимига талабни оши- ришга ёки шахсий тармоқлараро экранларни (брандмауэрларни) ўрнатишга етарлича эътибор бермайдилар. Шу сабабли, симсиз тармоқ мижозларига муваффақиятли хужумлар нияти бузуқ одамларга фойдаланувчиларнинг ис- мини ва паролини очиш, демак, бошқа тармоқ ресурсларидан фойдаланиш имконини бериши мумкин.
Тармоқ асбоб-ускуналарига хужумлар. Нотўғри конфигурацияланган асбоб-ускуналар хужум қилувчилар учун биринчи "хўрак" ҳисобланади ва тармоққа кейинги суқилиб киришга йўл очади. Хужумларнинг асосий объ- ектлари - маршрутизаторлар, узиб-улагичлар, архивларни сақловчи сервер- лар ва фойдаланиш серверлари.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling