Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.11-расм. "Симеизурушни" олиб бориш асбоб-ускунаси.
- Роуминг муаммоси.
Махфий симсиз каналлар. Симсиз тармоқ фойдаланувчилари тармоқ ни яратиш ёки баҳолаш жараёнида яна бир омилни ҳисобга олишлари за- рур. Симсиз фойдаланиш нуқтасининг нархи паст ҳамда дастурий таъми- нот, стандарт ноутбук ва NIC-карталар асосида фойдаланиш нуқтасини яратиш етарлича осон бўлганлиги сабабли, нокоррект конфигурацияланган ёки симли тармоқда ўйламасдан жойлаштирилган симсиз асбоб-ускунани зий- раклик билан кузатиш талаб этилади. Бу асбоб-ускуна (12.11-расм) симли
CDPD/GPRS им- кониятли уяли телефон Магнитли мададлайдиган 2.4ГГ ц частотадаги 5,5 дБ лик 12.11-расм. "Симеизурушни" олиб бориш асбоб-ускунаси. инфратузилмада жуда сезиларли "рахналар" ҳосил қилиши мумкинки, улар тармокдан бир неча километр узоқдаги хужум қилувчилар диққатини тор- тиши мумкин. Худди шунга ўхшаш конструкция ёрдамида ўзига хос "симсиз кўприқ" ўтказиш ва фойдаланиш нуқталарининг бутун занжирини ташкил қилган ҳолда тармоқдан маълумотларни ҳимояланган бино ташқарисида чиқариб олиш мумкин (12.12-расм) Шахсий Узиб-улагич Маршрутизатор Роуминг муаммоси. Симсиз тармоқнинг симли тармоқдан яна бир муҳим фарқи фойдаланувчининг тармоқ билан алоқани узмасдан жойини ўзгартириш қобилиятидир. Роуминг концепцияси турли симсиз алоқа стан- дартлари CDMA (Code Division Multiple Access), GSM (Global System for Mobile Communications) ва симсиз Ethernet учун бир хил. ТСР/1Рнинг кўпгина тармоқ иловалари сервер ва мижоз IP-адресларининг ўзгармаслигини талаб этади, аммо тармоқдаги роуминг жараёнида абонент албатта унинг бир жойини тарк этиб, бошқа жойига қўшилади. Симсиз тармоқларда мобил IP-адресларнинг ва бошқа роуминг механизмларининг ишлатилиши ушбу талабга асосланган. Мобил IP-алоқанинг асосий ғояси - фойдаланувчининг турган жойи- ни қайдлаш ва трафикни қайта йўналтириш. Абонент турган жойига боғлиқ бўлмаган адрес TCP/IP - уланишни мададлайди, фойдаланувчи турган жойига боғлиқ бўлган вақтинча адрес эса локал тармоқ ресурслари билан уланишни таъминлайди. IP мобил тизими учун учта тартибга солувчи талаблар мавжуд: мобил узели (фойдаланувчининг симсиз қурилмаси), уй агенти (уй тармоғида жойлашган сервер) ва ажнабий агент (роуминг узати- лувчи тармоқда жойлашган сервер). Мобил узели янги тармоққа ўтганида, у турган жойига боғлиқ бўлган вақтинча IP-адресни олади ва ажнабий аген- тда қайдланади. Сўнгра ажнабий агент уй агенти билан боғланиб мобил агентнинг ўзига боғланганлигини хабар қилади. Шу ондан бошлаб барча пакетлар ажнабий агент-роуминг орқали уй агентига йўналтирилади. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling