Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
T. 
evanescens. 
Ўзбекистонда 
кенг 
тарқалган 
тур 
ҳисобланади. У баҳор ва куз ойларида табиатда кўплаб учрайди. Бу 
тур ҳаво ҳарорати 26
0
С ва нисбий намлиги 70% бўлганда яхши 
ривожланади. 
Биолаборатория 
шароитида 
урғочи 
трихограммаларнинг пуштдорлик даражаси дон куяси тухумларида 
34 дона, эркак ва урғочи трихограммалар нисбати 1:3 бўлиши 
кузатилади. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги кўтарилиб-тушиб 
туриши уларнинг биоэкологиясига салбий таъсир кўрсатади. Бунда 
уларнинг тухум қўйиш қобилияти 2 марта пасайиб кетиши қайд 
қилинган. Ҳаво ҳарорати 35
0
С ва нисбий намлиги 30-90% бўлганда 
трихограммалар тухум ичида 3-ёш личинка давригача ривожланиб, 
сўнгра оммавий ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилган.
Бу 
трихограммалар 
кўпроқ 
сабзавот-полиз 
экинларига 
тушадиган тунлам тухумларида текинхўрлик қилиб ҳаёт кечиради
лекин боғларда олма қурти ва барг ўровчи зараркунандаларнинг 
тухумларида ҳам текинхўрлик қилувчи махсус тур аро ирқлари ҳам 
мавжуд. 
T. 
еvanescens 
полиз 
экинларига 
тушадиган 
зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун тунлам тухумларига ва 
боғда учрайдиган тур аро ирқларини олма қурти тухумларига 
қарши қўллаш яхши самара беради.


108 
4. T. sugonjaevi. бутун дунё бўйича янги тур бўлиб, 
Ўзбекистон ҳудудларида кўп учрайди. Унинг ранги қора-қўнғир, T. 
evanescens туридан фарқ қилади. Бу тур учун энг мақбул ҳаво 
ҳарорати 26
0
С ва нисбий намлиги 70%. Ўртача пуштдорлик 
даражаси дон куяси тухумларида 39 донани, жинслар нисбати эса 
1:3 ни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати 35
0
С, нисбий намлиги 30-90% 
га кўтарилганда ҳам тухум қўйишдан тўхтамайди. Аммо қўйилган 
тухумлар 3-ёш личинка давригача равожланиб, дон куяси 
тухумлари ичида нобуд бўлиши кузатилган. T. sugonjaevi ва T. 
evanescens турлари биоэкология жиҳатидан бир-бирига яқинлиги 
сабабли уларни кузги тунлам тухумларига қарши қўллаш мақсадга 
мувоффиқдир.
5. T. elegantum. республикамизда Сурхондарё ва Сирдарё 
вилоятларининг чўл ва ярим чўл зоналарида, асосан кўсак қурти 
капалакларининг тухумларида қайд қилинган. Иссиққа чидамли тур 
ҳисобланади. T. elegantum учун энг мақбул ҳаво ҳарорати 30
0
С ва 
нисбий намлиги 40%. Бу шароитда ҳам трихограмманинг жинслар 
нисбати 1:3 бўлиши кузатилган. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги 
кўтарилиб-тушиб туриши унинг пуштдорлик даражасига таъсир 
қилади ва пуштдорлик 4-6 мартагача камайиши кузатилган. Бу 
трихограмма турининг энг юқори ривожланиш мезони 36,9
0
С ни ва 
пастки ривожланиш мезони 10
0
С ни ташкил қилади.
 
T. elegantum иссиққа чидамли тур бўлгани учун уни 
республикамизнинг жанубий вилоятларида тунлам тухумларига 
қарши қўллаш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling