Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77
Бракон 
яйдоқчисини 
оммавий 
кўпайтириш 
қўйидаги 
босқичларни ўз ичига олади: 
- хўжайинни кўпайтириш ва уни зарарлаш; 
- паразитни кўпайтириш ва уни йиғиштириш ҳамда сақлаш. 
Республика ишлаб чиқариш биолабораторияларида бракон 
фақат мум парвонаси қуртларида кўпайтирилади. Шунинг учун ҳам 
мум парвонаси тўғрисида маълумот бериш мақсадга мувофиқдир. 
Браконнинг табиий популяциясини йиғиш ва «қўр» («она») 
маҳсулот кўпайтириш. Ҳар йили август-сентябр ойлари далада 
кечки помидор ва маккажўхори экинларидан ғўза тунлами 
қуртларининг 
зарарланганлари 
ва 
зарарланган 
қуртларда 
учрайдиган браконни турли ривожланиш фазаларида – тухум, 
личинка, ғумбаклари билан йиғиштирилади.
Браконнинг вояга етганларини табиатда йиғиш мақсадида 
махсус №11 ёки №9 капрон тўрларидан 50х50 мм ўлчамли 
халтачалар тайёрланади. Уларнинг уч томони тикилиб, ичига бир 
неча дона (10-15 та) ун парвонасининг катта ёш қуртлари солинади, 
халтача оғзи қуртлар чиқиб кетмайдиган даражада тикилиб
ипчалар ёрдамида боғдаги дарахтларга ёки дала экинзорларига 
илиб қўйилади. Илиб қўйилган халтачалар ҳар куни кузатиб 
турилади. Мабодо ун парвонаси қуртлари бракон билан зарарланиб, 
унга тухум қўйилгани аниқланса, унда халтачалар эҳтиёткорлик 
билан йиғиб олиниб, баллонларга солинади ва бракон кўпайтириш 
учун қўйилади. 8-10 кундан сўнг учиб чиққан табиий бракондан 
янгилаш учун материал сифатида фойдаланиш мумкин. 
Октябр-ноябр ойларида эса кечки маккажўхори, озуқа лавлаги, 
ёввойи ўтлардан – қўйтикандан маккажўхори капалаги қуртлари 
ҳам йиғилади. 
Браконнинг вояга етганлари 2 кун давомида лабораторияда 
қўшимча озиқлантирилади ва кейин пробиркаларга бир жуфтдан 
жойланади, пробиркага маккажўхори қурти ҳам солинади. Қурт 
фалаж қилиниб, унга тухум қўйилгандан сўнг, такрорий 
фойдаланиш учун бракон бошқа пробиркага эҳтиёткорлик билан 
кўчирилади. 
Табиий бракондан (маккажўхори парвонаси қуртидан ва б.) 
олинган 
янги 
авлод 
«қўр» 
маҳсулот 
мум 
парвонасида 
кўпайтирилиб, биологик маҳсулот шу тарзда янгиланади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling