Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Ғўза далаларига трихограммани тарқатиш усуллари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Ғўза далаларига трихограммани тарқатиш усуллари.
Ҳозирги вақтда трихограмма қўлда тарқатилмоқда. Трихограммани қўлда тарқатиш. Бу мақсадда дон куяси капалаги тухумларидан трихограмма имагоси учиб чиқишидан бир сутка олдин бир гектарга чиқариш нормаси икки ёки уч литрли шиша баллонларга жойлаштирилади. Олдиндан ҳар бир баллонга ўлчами 1-1,5 см келадиган қоғозчалардан бир гектарга мўлжаллаб, 100 таси ташлаб қўйилади. Бунинг учун фильтр қоғози ишлатилгани маъқул. Очиб чиққан трихограммалар шу қоғозларга бемалол ўрнашади. Трихограмма учиб кетмаслиги учун баллонларнинг оғзи қалин мато билан бекитилади ва оммавий учиб чиқа бошлаши билан баллонлар 25-30 0 С ҳароратли соя жойларда тутилади. Бевосита тушиб турган қуёш нури ғумбак ва имагога ҳалокатли таъсир қилади. 118 Тухумлардан чиқган трихограммалар (тарқатишгача) 4-8 соат давомида 20% ли шакар шарбати билан боқилади. Бу чора натижасида трихограмма урғочиларининг умри анча узаяди, жинсий маҳсулдорлиги ва фаоллиги ошади. Трихограммани кечки салқин соатларида (17-21), яъни ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлмаган, ҳаво намлиги юқорироқ пайтларда чиқариб, тарқатиш керак. Бу вақтларда трихограммага қуёш нурлари бевосита тушмайди ва шу боис у фаол бўлади. Трихограмманинг табиатда хўжайинини қидириб топиш хусусияти суст бўлишини ҳисобга олиб, уни дала бўйича бир текис тарқатиш мақсадида, ҳар бир гектарга камида 100 та нуқтада 10 метрдан оралатиб, зараркунанданинг зичлиги кўп бўлган жойларда 5х5 схемада тарқатиш зарурдир. Банкага солинган қоғозлардаги трихограммани қисқич ёрдамида қоғози билан бирга эҳтиётлаб олиб, ўсимликларнинг соя жойларига қўйиб кетилади. Ҳашаротлар қоғозларда текис тақсимланиши учун тарқатиш давомида банка доимо секин айлантириб турилиши керак. Трихограммани қипиқ ва шоли тўпони ёрдамида қўлда тарқатиш усуллари ҳам мавжуд. Аммо бундай ҳолларда трихограмма бир мунча шикастланади ва тухумхўрни дала бўйлаб текис тарқатиш имкони бўлмайди. Трихограммани механизация усулида тарқатиш. Трихограммани дала кўламида ялписига бир текис тарқатишини таъминлаш ва зарарли тангачақанотлиларнинг ҳар хил турлари тухумларини йўқотиш мақсадида кейинги йилларда кўпгина илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа-конструкторлик ва ишлаб чиқариш ташкилотларида ер механизмлари ва авиация воситасида тарқатишнинг механизациялаштирилган усуллари ҳам яратилган. Трактор аппаратураси ёрдамида тарқатиш. Собиқ Бутуниттифоқ ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш институтида (Кишенев) трихограммани қоғоз ва желатиндан ясалган капсулаларда манбали ҳамда ёппасига тарқатиш усули ишлаб чиқилди. Бу мақсадда трихограммали капсулалар трактор ва авиация воситасида тарқатилган (Абашкин ва б., 1980; Боубетрин ва б., 1980). Бу усул қуйидагилардан иборат: трихограмма зарарлаган дон куяси капалагининг 100 дона тухуми энтомофаг ғумбаклик даврида капсулага жойланади. Чопиқ тракторига ўрнатилган махсус аппарат ёрдамида капсулалар далага 14х14 м схемаси бўйича 119 гектарига 50 минг (0,8 г) нормада 50 та нуқтага ёки 14х7 м схемаси бўйича гектарига 100 мингта нормада 100 та нуқтага сочиб чиқилади. Трихограммани тарқатиш олдидан ҳар бир капсуланинг қобиғини автоматик равишда тешиб, паразит чиқиши учун диаметри 0,8–1 мм келадиган тўртта тешик очилади. Бу агрегат соатига 10-12 гектар майдонга паразитни тарқатади. Ғўза майдонларида трихограммани трактор қурилмасида тарқатишни синашга оид дастлабки ишлар Тожикистонда амалга оширилган. Бу борада В.Г. Коваленковнинг (1977) синовлари ижобий натижа бермади. Бу усул трихограмма самарадорлиги пасайишига олиб келди, унинг кўп қисми капсула ичида нобуд бўлди, ғўза даласининг юқори ҳарорати оқибатида трихограмма учиб чиқа олмади ва далада текис тақсимланмади. Трихограммани ёғоч қипиғи ва шоли тўпони билан аралаштириб қўллаш борасида ўтказилган тажрибалар ҳам бор. Трихограммани тракторда тарқатиш учун қўлланиладиган аппаратура ишлаб чиқишда Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтида анча ижобий натижаларга эришилди (А.К.Сохта ва бошқалар, 1984). Тухумхўрни оз нормадаги сув билан ғумбак даврида аралаштириш йўли билан шу қурилмада трихограмманинг барқарор дозировка қилиниши ва далаларда бир текис тарқалиши таъмин этилди. Сув билан аралашган биоматериал дозировка мосламаси орқали ҳаво оқимига дуч келади ва далага сочилади. Қизиқарли томони шундаки, бу усул қўлланганда биоматериал тарқатиш олдидан бир мунча вақт сувда бўлади. Маълум бўлишича, тухумхўр ғумбаклари бундай шароитда ҳаёт фаолияти ва яшаб қолиш хусусиятларини уч соатгача юқори даражада (78,2% гача) сақлай олади. Бу мосламада трихограммани текис тарқатишда юқори кўрсаткичларга эришилди. Муаллифларнинг маълумотларига қараганда, гектарига 1,5 г нормада энтомофаг қўлланганда қўнган трихограмманинг ўртача қалинлиги ҳар 1 м 2 да 3,1 донани ташкил этди. Тошкент вилояти Коммунистик туманидаги Свердлов номли жамоа хўжалигида ғўза тунламининг иккинчи авлодига қарши 1982-1983 йиллари ўтказилган синовларда, бу мослама тракторга ўрнатилган ОВХ-28 пуркагичи ёрдамида паразит гектарига 1,5 ва 2,5 грамм нормада тарқатилганда, унинг биологик самарадорлиги, мувофиқ равишда, 48,6 ва 59,7% га, қўлда тарқатилганда эса 46,2% га борган (Алимухамедов ва б., 1990). 120 Авиация ёрдамида тарқатиш. 1984-1986 йиллари Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш институти томонидан трихограммани авиация ёрдамида тарқатиш юзасидан бир мунча ишлар амалга оширилди. Аммо трихограммани авиация усулида тарқатишнинг катта афзалликларига қарамай, бу усул кенг кўламда амалга ошмади, чунки тажриба намуналари ва макетлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг талабларига жавоб бера олмади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling