Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калифорния ва бошқа турлардаги қалқондорларнинг энтомофаглари.
Трехнитес – Trechnites psyllae (Hymenoptera туркуми,
Encyrtidae оиласи) охирги ёшдаги личинкалик фазасида ширабит мумиёси ичида тўкилган баргларда қишлайди. Тўртинчи ва бешинчи ёшлардаги мумиёланган нок бит битининг қанот бошланғичлари оч-жигарранг ва қорни қорамтирроқ бўлади. В.И.Талицкий тадқиқотларидан маълум бўлишича, ширабит танасидаги паразит учиб чиққан тешикнинг жойланиши ва ҳажмига қараб паразитизм хусусиятини аниқлаш мумкин. Жумладан, биринчи ва учинчи тартибдаги паразитлар ширабит мумиёсининг қорин қисмидан йирик тешик ҳосил қилиб учиб чиқса, иккинчи тартибдаги вояга етган паразитлар мумиёнинг елка қисмидан тешик ҳосил қилиб, учиб чиқади. Трехнитес паразити вояга етганларининг учиб чиқиши ширабит қишлаб чиққан тухумлардан оммавий равишда личинкалар очиб чиқиш даврига тўғри келади. Паразит урғочилари ширабит ажратган чиқитқи ҳисобига озиқланиб, 5-8 кун яшайди. Ширабитнинг паразит билан зарарланган тўртинчи ёшдаги личинкаси мумиёланади. Калифорния ва бошқа турлардаги қалқондорларнинг энтомофаглари. Калифорния ва бошқа қалқондорларнинг йиртқичлари сифатида кокцинеллидлардан буйраксимон хилокорус – Chilocoris renipustulatus ва иккинуқтали хилокорус – Ch. bipustulatus (Coleoptera туркуми, Coccinellidae оиласи) самарали турлари қайд қилинган. Уларнинг ривожланиш ва озиқланиш хусусиятлари ўхшаш. Уларнинг фарқи шундаки, иккинуқтали хилокорус бир мунча ксерофил ҳисобланиб, қуруқ саҳро минтақаларида буйраксимон турига нисбатан кўпроқ учрайди. Хилокорус 69 қўнғизлари ўсимлик қолдиқлари остида, тупроқ ёриқларида ва мевали дарахтлар поялари атрофида қишлаб чиқади. Мартда қишловдан чиққан урғочи қўнғизлар 10-15 кундан кейин пўстлоқ ёриқларида қалқондорлар мурдалари остига 200-250 тага қадар пушти рангли тухумларини қўяди. Қўнғиз ва личинкалар диаспидидлар (Diaspididae оиласи), жумладан, калифорния, жигарранг ва бошқа қалқондорларнинг урғочилари ва личинкалари билан озиқланади. Битта йиртқич ҳаёти давомида тахминан 1000 та қалқондорни йўқ қилади. Аммо бу йиртқичлар фаолиятини паразитлар чегаралайди. Жумладан, тетрастихид (Tetractichus coccinellae) ва энциртид (Homalatylus flaminius) хилокоруслар иккинчи авлоди личинкаларини 50-70% га, учинчи авлод личинкаларини эса 90% ва ундан кўпроққа зарарлайди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling