Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Йиртқич галлица гигрофил, яъни намсевар ҳашарот. 
Эмбрионал ривожланиши учун ҳавонинг оптимал намлиги 80-90%. 
Намлик 45-48% га қадар пасайганда 20-25 соатда эмбрионлар 
бутунлай (100% га) нобуд бўлади. 
Оптимал шароитда (80-90% намлик ва 25
0
С ҳароратда) 
пашшанинг бир авлоди тўлиқ ривожланиши 17-20 кунда 
тугалланади.
Урғочисининг тухум сони 25-30 дан 70 тага қадар бўлиб, 
тухумнинг асосий қисми 2-3 кун ичида қўйилади. Галлица тухум 
қўйишда юқори 
танлаш 
хусусияти билан 
бошқа афидо-
акарифаглардан (сирфид, олтинкўз) фарқланади. Пашшанинг 
қанотли, кўчиб юрувчи (мигрант) лари иссиқхоналар дарчалари 
орқали ичкарига кириб, ўсимлик битлари колониялари орасига ва 
ҳатто якка ҳолдаги ўсимлик битлари ёнига ҳам тухум қўяди. 
Галлица йиртқич личинкалари олигофаг ҳисобланиб, К. Гаррис 
маълумотларига кўра, 61 турдаги, айниқса яшил ва кулранг олма, 
полиз, дуккак, нўхат, карам ва бошқа турдаги битлар билан 
озиқланишни хуш кўради. 
Личинка озиқланишидан олдин ўлжасини фалажлайди. У ҳаёти 
давомида 20 дан 60 тага ва ундан кўпроқ битларни истеъмол 
қилади. Бу миқдор, албатта, бит популяцияси қалинлигига ҳам 
бевосита боғлиқ. Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, галлица 
личинкалари 
озиқланиш 
эҳтиёжидан 
кўра кўпроқ ўлжани 
фалажлаши туфайли битларга кўплаб қирон келтиради.
Йиртқич галлица афидимизани ёппасига урчитиш усули илк 
бор Н.В.Бондаренко ва Б.П.Асякинлар (1975) томонидан яратилган. 
Бу усулга кўра йиртқич галлица афидимизани урчитиш уч 
босқичда олиб борилади: 1) битлар учун озуқа ўсимлиги 
етиштириш ва уларда битларни кўпайтириш; 2) ўсимликдаги бит 
тўдаларида 
йиртқич 
галлицани 
етиштириш; 
3) 
етилган 
галлицаларни йиғиш, сақлаш ёки қўллаш. Биринчи босқични 
ташкил 
этишда 
лабораторияларда 
ёки 
иссиқхоналарда 
етиштириладиган битлар учун озуқа ўсимлигини танлаш муҳим 


63 
аҳамиятга эга. Бундай ўсимликларга дуккаклилар, лавлаги, 
бутгуллилар, бодринг кўчати, булғор қалампири ва бошқалар 
киради. Битларга озуқа учун доим яшил ўсимлик зарурлигини 
ҳисобга олиб, иссиқхоналарда муайян майдончаларда ёки 
лаборатория тувакчаларида ҳар 5-7 кунда янги ўсимлик экиб, 
узлуксиз жараённи йўлга қўйиш керак бўлади.
Афидимизани кўпайтиришда унинг личинкасининг озуқаси 
сифатида, 
юқорида 
келтирилган 
ўсимликларда, 
яъни 
дуккаклиларда, кўпайтириладиган вика, нўхат ва яшил атиргул 
битлари, дуккаклиларда ва лавлагида – дуккак ёки лавлаги битлари
ва крестгулдошларда кўпайтириладиган карам ва шафтоли
битлари (охирги икки тур – айниқса кузги-қишги даврда) каби 
турларни кўрсатиш мумкин. Аммо ушбу муаммо, яъни битлар учун 
озуқа ўсимлигини узлуксиз етиштириш ва уларда битларни 
кўпайтириш анча мушкул бўлганлиги учун кейинги йилларда озуқа 
ўсимлиги сифатида дон ва оддий дон бити етиштириш усули ишлаб 
чиқилди.
Йиртқич галлица афидимизани ёппасига урчитиш, юқорида 
қайд қилинган муаллифлар кўрсатишича, уч хил шароитда олиб 
борилади.
1.Галлицани лаборатория шароитида етиштириш. 
2.Галлицани хўжалик иссиқхоналаридаги алоҳида ажратилган 
майдончаларда етиштириш. 
3.Галлицани бевосита иссиқхоналарда етиштириш. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling