Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимлик битларининг энтомофаглари.
- Галлица афидимиза
Лавлаги
пашшаларининг энтомофаглари. Лавлаги пашшалари личинкаларида 20 турдан ортиқ паразитлар қайд қилинган. Улар орасида опиус авлоди турлари, айниқса ялтироқ опиус кенг тарқалган. Умуман лавлаги пашшаларида 60 дан ортиқ паразитлар қайд қилинган (Миноранский, 1989). Лавлаги пашшалари тухумларида Trichogramma evanescens, T minutum паразитлик қилса, уларнинг личинкаларида Phygadeuan pegomyia, Opius spinaceae, O. carbonorium, O. fulvicollis ва ҳ. (14- 61 расм), пупарийларида эса Aleochara bilineata ва A. bipustulata паразитлик қилиши аниқланган. Барг кавакларидан чиққан пашшанинг личинка ва пупарийлари билан олтинкўзлар личинкалари, стафилинидлар, визилдоқ қўнғизлар ва бошқа кўпчилик йиртқич бўғимоёқлилар озиқланади. 14-расм. Ялтироқ опиус (Н.Березкина и М.И.Матвеева, 1968) Ўсимлик битларининг энтомофаглари. Ҳимояланган грунтда ўсимлик битларининг 30 дан ортиқ тури қайд қилинган. Улардан кўпчилиги – полифаглар. Ўсимлик битларининг тур таркиби муайян иссиқхонада кўпинча етиштирилаётган ўсимлик тури билан аниқланади. Ўсимлик битларининг табиий кушандаларидан ҳимояланган грунтда қўллашга самаралилари сифатида йиртқичлар ва паразитлар ажратиб олинган. Улар қаторига галлица афидимиза, олтинкўзлар, афидиус, циклонеда, пропилея, лизифлебус, микромус бурчаксимон, макролофус ва б. киради. Галлица афидимиза – Aphidoletes aphidimyza (Diptera туркуми, Cecidomyiidae оиласи) ўлчами 1,8-2,2 мм бўлган кулранг-қўнғир тусдаги пашшачадир. Мўйлаблари 12 бўғимли, ёйсимон эгилган, эркак зотларида тана ўлчами билан баробар, урғочиларида эса икки марта қисқа. Оёқлари узун, панжалари 5 бўғимли. Тухумлари чўзиқ-овалсимон, ўлчами 0,3 мм, туси ялтироқ-зангори, оч- қўнғир. Личинкалари чувалчангсимон, дуксимон шаклда, оёқсиз. Ранги оч-сариқдан зангори ва оч-қўнғиргача ўзгариб туради. Охирги ёшдаги личинкаларининг ўлчами 2-3 мм атрофида. Афидимизанинг охирги ёшдаги личинкалари диапауза ҳолида сохта пиллача ичида тупроқ юзасида ва ўсимлик қолдиқлари остида қишлайди. Баҳорда личинкалар ғумбакка айланиб, улардан апрел 62 охири-май бошларида вояга етган галлицалар учиб чиқа бошлайди. Урғочи пашшачалар учиши ва жуфтлашиб, тухум қўйиши асосан кеч соат 21 дан эрталаб 8-9 ларга қадар давом этади ва улар тухумларини турли ўсимлик битлари колониялари орасига қўяди. Кундузги юқори ҳароратда пашша соя ва салқин жойларга тўпланади ва кечқурин ҳарорат пасайиши билан яна фаоллашади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling