Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Сохта қалқондорларнинг энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Chleiloneurus cloviger
- Оддий коккофагус
Сохта қалқондорларнинг энтомофаглари.
Кўпчилик сохта қалқондорлар ҳаммахўр бўлиб, олма ва бошқа мевали дарахтларда кенг тарқалган. Бундай турлардан акация, турон ёки шарсимон, шафтоли, Осиё, олхўри, бурушган сохта қалқондорларни кўрсатиш кифоя. Сохта қалқондорларда табиий кушандалик қиладиган 30 турдан ортиқ йиртқич ва паразитлар мавжуд. Эслатиб ўтганимиздек, муҳим, самарали, йиртқич хонқизи 71 қўнғизларидан хилокоруслар (иккинуқтали, буйраксимон) ва тўртдоғли экзохомусни кўрсатиш мумкин. Х.Х.Холмуродов (1998) маълумотига кўра, сохта қалқондорларда паразитлик қилувчи энтомофаглардан Scutellista cyanea, Encarsia lutia, Metaficus sp., Anisis sp., Microterus sylvius, Cheiloneurus cloviger, Coccophagus lycimnia, Pachineuron salitorum ларни кўрсатиш мумкин. Хурмо ва олхўри боғларида устама паразитлардан Chleiloneurus cloviger кўп миқдорда қайд қилинган бўлса, бирламчи паразитлардан хурмо боғида Microterus sylvius, олхўри боғида эса Coccophagus lycimnia ларнинг популяциялари қалинлиги жуда юқори бўлган. Chleiloneurus cloviger акация сохта қалқондорининг миқдорини камайтириб туришда муҳим аҳамият касб этади. Республика жанубий минтақасида бу паразит зараркунанда миқдорини 18,9- 31,1% га камайтириши аниқланган. Оддий коккофагус – Coccophagus lycimnia (Hymenoptera туркуми, Aphelinidae оиласи) – кенг тарқалган паразит. Урғочиси акация, Осиё, олхўри ва бошқа сохта қалқондорларнинг бирламчи паразити, эркаклари эса иккиламчи паразит сифатида ўз тури личинка ва ғумбакларида ҳам ривожланади. Паразитнинг иккинчи ёшдаги личинкалари сохта қалқондорларнинг иккинчи ёшдаги личинкалари ичида қишлаб чиқади. Апрел ўрталарида паразит ғумбакка айланади ва хўжайин танаси мумиёланади. Мумиёнинг ранги қора, ялтироқ, оқиш айланмали. Коккофагус арренотокия типида кўпаяди. Урғочи уруғланган тухумларини хўжайиннинг тана бўшлиғига қўйиб, ундан чиққан личинкалар хўжайин танаси ичида бирламчи паразит сифатида ривожланиб, териси орқали нафас олади. Паразитнинг уруғланмаган тухумларидан эркак ҳашаротлар ривожланади. Урғочилар тухумларини сохта қалқондорлар танасидаги бирламчи паразитнинг катта ёшдаги личинкалари ёки ғумбаклари устига, жумладан, ўз турига ҳам қўяди. Очиб чиққан личинкалар ташқи паразит сифатида ривожланиб, бирламчи паразит ҳисобига озиқланади ва унинг очиқ нафас олиш системаси бўлади. Урғочилари кундузи фаол бўлади. Улар учун энг қулай ҳарорат 23-27 0 С, бу шароитда 30-35 кун яшаб, 50-60 донага қадар тухум қўяди. МДҲнинг Европа қисмида пардасимонқанотлилар туркуми (Hymenoptera), энциртидлар (Encyrtidae) оиласининг бир қанча 72 турлари, жумладан ихтисослашган паразит венгр бластотрикси – Blastotrix hungarica, эрдеш бластотрикси – Blastotrix confusa, олхўри сохта қалқондорининг ихтисослашган паразити бронза тусли диcкoдес – Discodes coccophagus ва бошқалар қайд қилинган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling