Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Сохта қалқондорларнинг энтомофаглари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Сохта қалқондорларнинг энтомофаглари
Кўпчилик сохта қалқондорлар ҳаммахўр бўлиб, олма ва бошқа 
мевали дарахтларда кенг тарқалган. Бундай турлардан акация
турон ёки шарсимон, шафтоли, Осиё, олхўри, бурушган сохта 
қалқондорларни кўрсатиш кифоя. Сохта қалқондорларда табиий 
кушандалик қиладиган 30 турдан ортиқ йиртқич ва паразитлар 
мавжуд. Эслатиб ўтганимиздек, муҳим, самарали, йиртқич хонқизи 


71 
қўнғизларидан хилокоруслар (иккинуқтали, буйраксимон) ва 
тўртдоғли экзохомусни кўрсатиш мумкин.
Х.Х.Холмуродов 
(1998) 
маълумотига 
кўра, 
сохта 
қалқондорларда паразитлик қилувчи энтомофаглардан Scutellista 
cyanea, Encarsia lutia, Metaficus sp., Anisis sp., Microterus sylvius, 
Cheiloneurus cloviger, Coccophagus lycimnia, Pachineuron salitorum 
ларни кўрсатиш мумкин. Хурмо ва олхўри боғларида устама 
паразитлардан Chleiloneurus cloviger кўп миқдорда қайд қилинган 
бўлса, бирламчи паразитлардан хурмо боғида Microterus sylvius
олхўри боғида эса Coccophagus lycimnia ларнинг популяциялари 
қалинлиги жуда юқори бўлган. 
Chleiloneurus cloviger акация сохта қалқондорининг миқдорини 
камайтириб туришда муҳим аҳамият касб этади. Республика 
жанубий минтақасида бу паразит зараркунанда миқдорини 18,9-
31,1% га камайтириши аниқланган.
Оддий коккофагусCoccophagus lycimnia (Hymenoptera 
туркуми, Aphelinidae оиласи) – кенг тарқалган паразит. Урғочиси 
акация, Осиё, олхўри ва бошқа сохта қалқондорларнинг бирламчи 
паразити, эркаклари эса иккиламчи паразит сифатида ўз тури 
личинка ва ғумбакларида ҳам ривожланади. Паразитнинг иккинчи 
ёшдаги личинкалари сохта қалқондорларнинг иккинчи ёшдаги 
личинкалари ичида қишлаб чиқади. Апрел ўрталарида паразит 
ғумбакка айланади ва хўжайин танаси мумиёланади. Мумиёнинг 
ранги қора, ялтироқ, оқиш айланмали.
Коккофагус арренотокия типида кўпаяди. Урғочи уруғланган 
тухумларини хўжайиннинг тана бўшлиғига қўйиб, ундан чиққан 
личинкалар хўжайин танаси ичида бирламчи паразит сифатида 
ривожланиб, 
териси 
орқали 
нафас 
олади. 
Паразитнинг 
уруғланмаган тухумларидан эркак ҳашаротлар ривожланади. 
Урғочилар тухумларини сохта қалқондорлар танасидаги бирламчи 
паразитнинг катта ёшдаги личинкалари ёки ғумбаклари устига, 
жумладан, ўз турига ҳам қўяди. Очиб чиққан личинкалар ташқи 
паразит сифатида ривожланиб, бирламчи паразит ҳисобига 
озиқланади ва унинг очиқ нафас олиш системаси бўлади. 
Урғочилари кундузи фаол бўлади. Улар учун энг қулай ҳарорат 
23-27
0
С, бу шароитда 30-35 кун яшаб, 50-60 донага қадар тухум 
қўяди. 
МДҲнинг Европа қисмида пардасимонқанотлилар туркуми 
(Hymenoptera), энциртидлар (Encyrtidae) оиласининг бир қанча 


72 
турлари, жумладан ихтисослашган паразит венгр бластотрикси – 
Blastotrix hungarica, эрдеш бластотрикси – Blastotrix confusa
олхўри сохта қалқондорининг ихтисослашган паразити бронза 
тусли диcкoдес – Discodes coccophagus ва бошқалар қайд қилинган. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling