Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Баргўровчиларнинг энтомофаглари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77
Баргўровчиларнинг энтомофаглари
Баргўровчилардан мевали дарахтларнинг зараркунандалари 
сифатида олма, олхўри ва шарқ мевахўрларини ҳамда баргларни 
зарарловчи айрим баргўровчи турларни алоҳида қайд қилиш зарур. 
Боғларда баргўровчилар ҳисобига йиртқичлик ва паразитлик 
қиладиган 
кўп 
табиий 
кушандалар 
аниқланган. 
Йиртқич 
ҳашаротлардан олма, олхўри ва бошқа мевахўрларнинг тухум ва 
қуртлари билан йиртқич қандалалар, айрим турдаги визилдоқ 
қўнғизлар, 
кокцинеллидлар, 
олтинкўзлар 
озиқланади. 
Б.В.Златоновнинг (1992) маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг 
жанубий-шарқида 
кимёвий 
препаратлар 
билан 
ишланмаган 
боғларда 
йиртқич 
қандалалар 
сон 
жиҳатидан 
умумий 
энтомофагларнинг 43% ни ташкил қилиб, уларнинг бир дарахтдаги 
сони 20 минггача етиши қайд қилинган. И.Э. Дўсманов (1997) 
маълумотларига кўра эса Тошкент вилояти шароитида мевали 
дарахтларда визилдоқ қўнғизларнинг Pterostichus cardaticolla
Amara sp. турлари қайд қилинган. Хонқизи қўнғизларидан 
Coccinella septempunctata ва олтинкўзлардан Chrysopa carnea 
турлари мевали дарахтларда оммавий равишда учрайди. 
Паразит ҳашаротлардан мевахўр тухумларида кушандалик 
қиладиган оддий (Trichogramma evanescens), сарғиш (T. сacoecia) ва 
эркаксиз (T. еmbryophagum) трихограммалар ҳамда қурт ва 
ғумбакларда паразитлик қилувчи ихневмонидлардан пимплалар 
(Pimрla turiоnellae ва P. мelanacrias), пристоерус, лиотрифон, 
браконидлар – тўрттишли аскогастер, микродуслар (Microdus 
rufipesM. dumidiator) ва бошқалар муҳим аҳамият касб этади.
Сарғиш трихограмма – Trichogramma cаcoecia (Hymenoptera 
туркуми, Trichogrammatidae оиласи) – кенг тарқалган тур. Ғумбак 
олди даврида баргўровчилар тухумлари ичида қишлайди. Бу тур 
асосан намлик юқори участкаларда, дарахтлари қалин ва пастликда 
жойлашган боғларда тарқалади. Оптимал шароитда (18-26
0
С 
ҳарорат, 75-80% ҳаво нисбий намлиги) ҳар бир урғочи трихограмма 
40-70 донага қадар тухум қўяди. Трихограмма популяциясининг 70-


73 
80% ни урғочилар ташкил қилади. Ҳаво нисбий намлиги 40-50% 
гача пасайганда урғочиларнинг жинсий маҳсулдорлиги 30% га 
камаяди ва ривожланиши тўхтайди. Популяцияда эркак миқдори 
кўпаяди. 
Урғочи трихограмма тухумларини олма мевахўри, куртак 
парвонаси ва бошқа баргўровчилар тухумлари ичига қўяди. Сарғиш 
трихограмманинг ривожланиш муддатлари 25, 20, 18, 14
0
С 
ҳароратда, мос равишда, 9, 17, 21 ва 38 кун давом этади. Табиий 
шароитда сариқ трихограмма тахминан 10 та авлод беради.
Хўжайинини қидириб топиш ва у билан синхрон ривожланиш 
цикли сустлиги туфайли сариқ трихограмманинг самараси анча 
пасаяди. Трихограмма баҳорда олма қурти тухум қўйишидан олдин 
учиб чиқади. Боғлар атрофида каттароқ ўрмонзор мавжудлиги ва 
бундай ўрмонда баргўровчиларнинг популяцияси қалинроқ бўлиши 
паразит мунтазам ривожланиши учун қулай шароит яратади. 
Паразит мевали дарахтларнинг шох-шаббаларига бир текис 
тарқалади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling