Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Барг кемирувчи тангачақанотлиларнинг энтомофаглари
Қизилоёқ микродус – Microdus rufipes (Hymenoptera туркуми,
Braconidae оиласи). Олма мевахўри ва бир қанча бошқа капалаклар қуртларининг кенг тарқалган паразити. Микродус диапаузадаги личинкалик фазасида олма мевахўри қурти пилласи ичида қишлайди. Паразит олма мевахўри қуртидан бир неча кун олдин, жинсий вояга етмаган ҳолда, учиб чиқади ва қўшимча углевод билан озиқланишга муҳтож бўлади. Орадан 2-4 кун ўтгач урғочи микродус олма меваси пўсти остидаги ва мағзидаги мевахўрнинг биринчи ва иккинчи ёшдаги қуртлари ичига тухум қўяди ва 76 тўртинчи ёшдаги личинка стадиясига қадар ички паразитлик (эндопаразит) қилиб, мевахўр қурти пилла ўраганидан кейин паразит личинкаси унинг ичидан чиқади ва унинг қолдиқлари билан озиқланади (эктопаразитизм), хўжайин пилласи ичида пилла ўраб, ғумбакка айланади. Микродус хўжайини – олма қурти – билан синхрон ривожланиб, зараркунанда қанча авлод берса, у ҳам шунча авлод беради. Барг кемирувчи тангачақанотлиларнинг энтомофаглари. Барг кемирувчи тангачақанотлилар орасида олма куяси, дўлана капалаги, тенгсиз ипак қурти, златогузка, америка оқ капалаги ва бошқалар мевали дарахтларнинг жиддий зараркунандалари ҳисобланади. Улар ҳисобига бир қанча йиртқич ва паразитлар озиқланади. Йиртқич қандалалардан оддий ва ўрмон антокорислари ҳамда айрим сўқир қандалалар олма куяси қуртлари билан озиқланса, бошқа кўпчилик йиртқич ҳашаротлардан олтинкўзлар, кокцинеллидлар ва визилдоқ қўнғизлар ток ипак қурти ва бошқа тангачақанотлиларнинг тухум ва қуртлари билан озиқланади. Барг кемирувчи тангачақанотлиларда паразит ҳашаротларнинг 100 дан ортиқ тури қайд қилинган. Жумладан, олма куяси тухумларида агениаспис, тенгсиз ипак қурти капалаги тухумларида япон анастатуси паразитлик қилади. Дўлана капалаги қуртлари танасида апантелеслар, тенгсиз ипак қурти ғумбакларида ипак қурти апантелеси ва (Pimpla, Brachymeria авлодларидан) бошқа апантелеслар табиий кушандалик қилади. Пардасимонқанотли паразитлардан ташқари барг кемирувчи тангачақанотлиларда кўп сонли тахин ва саркофаглар ҳам паразитлик қилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling