Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Лиотрифон – Liotryphon punctulatus (Ephialtos extensor). Олма 
диапаузасидаги қуртларининг кенг тарқалган ташқи паразити 
(эктопаразит), олигофаг (15-расм).
Паразит катта ёшдаги личинкалик фазасида олма қурти 
пилласида қишлайди ва келаси йил февралида ғумбакка айланади. 
Яйдоқчининг қишловчи личинкалари 25
0
С совуққа ҳам чидайди. 
Ўзбекистонда лиотрифон ғумбакларидан, асосан март охири-апрел 
бошларида, вояга етганлари учиб чиқади. Учиб чиққан яйдоқчи 
олма мевахўрининг қишлаётган қуртларини зарарлашга улгуради. 
Яйдоқчи тухумларини олма мевахўри қурти устига ёки ёнига 
қўяди. Битта қуртга 7 донагача тухум қўйиши мумкин, аммо 
улардан фақат битта личинка тўлиқ ривожланади, қолган 
личинкалар эса бир-бирини шикастлаши туфайли нобуд бўлади 
(Абдуллаев, 1974). 


75 
Қўйилган тухумлар уруғланган ёки уруғланмаган бўлиши 
мумкин. Уруғланган тухумлардан урғочилар, уруғланмаганларидан 
эса фақат эркак яйдоқчилар ривожланади. Маструс яйдоқчисидан 
фарқли ўлароқ, лиотрифон ғумбаклардан жинсий вояга етмаган 
ҳолда учиб чиқади. Бунда ғумбаклардан дастлаб паразитнинг 
эркаклари, кейин эса урғочилари чиқади. Урғочилар гул нектари ва
хўжайин гемолимфаси билан озиқланганидан кейин, тухумлари 
етилади ва 5-6 кунлари улар тухум қўйишга киришади. 
15-расм. Лиотрифон ихневмонидининг урғочиси
(Э.Г. Гончаренко, 1971) 
Оқсилли ва углеводли қўшимча озуқа истеъмол қилган 
урғочилар 30-40, эркак ҳашаротлар эса 15-20 кунгача яшайди. 
Урғочи лиотрифон 120-130 донага қадар тухум қўяди. 
Лаборатория шароитида битта яйдоқчи 118 га қадар олма мевахўри 
қуртини фалажлагани аниқланган (Абдуллаев, 1974).
Вегетация мавсумида лиотрифон 6 мартагача насл беради. 
Тошкент вилояти боғларида 1971 йили яйдоқчи олма мевахўри 
қуртларини 30% га зарарлаган.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling