Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқаҳошияли афитис
- Фойдали проспалтелла
Ўнтўртнуқтали экзохомус – Exochomus quadripustulatus
(Coleoptera туркуми, Coccinellidae оиласи), кенг тарқалган йиртқич хонқизи қўнғизи. Унинг йиллик ривожланиш цикли хилокорусларга ўхшасада, озиқланиш ихтисослиги кенгроқдир. Йиртқич қалқондорлар, сохта қалқондорлар, унсимон қуртлар ва бошқалар билан озиқланиши мумкин. Қисқаҳошияли афитис – Aphitis praclia (Hymenoptera туркуми, Aphelinidae оиласи) – қалқондорларнинг ташқи паразити. Паразит личинкалари ўлган қалқондорлар қалқони остида қишлайди. Вояга етган паразитлар май ойида – калифорния қалқондори пайдо бўлган даврда – учиб чиқади. Урғочи паразит тухумини қалқондор танасига ботириб қўяди. Личинка хўжайин танасини шикастланган еридан кемириб тешик очиб, сўриб озиқланади. Бир авлод ривожланиши учун 30-40 кун керак бўлади. Фойдали проспалтелла – Prоspaltella perniciosi (Hymenoptera туркуми, Aphelinidae оиласи) – калифорния қалқондорининг ички паразити. 1947 йили АҚШ дан ва 1957 йили Корея ярим ороли ва Хитойдан олиб келиниб, Қора денгиз соҳилларида, Краснодар ўлкасида иқлимлаштирилган. Узоқ Шарқда унинг маҳаллий популяцияси учрайди. Проспалтелланинг тухумлари калифорния қалқондори личинкаларида қишлайди. Баҳорда тухумлардан чиққан тухумхўр личинкалари қалқондорнинг ёғ таначалари ва ички органлари билан озиқланиб, ғумбакка айланади. Ичида паразит бўлган қалқондорнинг танаси шишади, пушти-қўнғир рангга 70 киради ва қотади. Вояга етган паразит зараркунанда пўсти ва қалқонини кемириб, овалсимон дарча очиб, ташқарига учиб чиқади. Урғочи қалқондорнинг «дайди» личинкаларидан бошқа барча ривожланиш стадиялари танасига паразит 30-50 донага қадар партеногенетик тухум қўяди. Паразит бир авлодининг тўлиқ ривожланиши учун оптимал шароитда 36-40 кун керак бўлади. Паразитнинг қишловчи популяциялари 22 0 С совуққа ҳам чидайди. Иссиқ ва қуруқ ҳарорат унинг самарадорлигини кескин пасайтиради. Проспалтеллани кўпайтириш усули ишлаб чиқилган (Белявская 1967), бунда дастлаб калифорния қалқондори кўпайтирилади. Қалқондор айниқса қовоқнинг столовая, зимняя А- 5 навларида яхши кўпаяди. Қалқондорни кўпайтириш учун бир варақ қоғозга 200 минг дона, бир қовоқ меваси ҳисобидан, «дайди» личинкалари йиғилади ва мевалари яхши пишган қовоққа қўйиб юборилади. Кейин қовоқ икки–уч кунга қоронғи садокка жойлаштирилади ва «дайди» личинкалар қовоқ мевасига ўрнашиб олиши ва оқ қалқон билан қопланиши билан уларни 20-25 0 С ҳарорат ва 60-70% ҳаво нисбий намлиги бўлган ёруғ садокларга кўчирилади. 28-30 кундан сўнг янги авлоддан «дайди» личинкалар туғилиши бошланади. Мабодо ошқовоққа зараркунанда яхши тарқалган бўлса, унда “дайди”чалар иккинчи ёшга ўтиши билан қовоқ мевалари 3-5 донадан йирик садокларга жойланади ва ҳар бир мевага 50-100 дона проспалтелла чиқарилади. 18-20 кун ўтгач паразит тарқатилган қовоқлар яна қоронғи садокларга кўчирилади ва тезда садок деворларига ўрнатилган пробиркаларда тўпланган йирик проспалтелла йиғиб олинади. Проспалтеллани лабораторияда кўпайтириш жараёни қалқондорни янгидан кўпайтиришдан бошланади ёки олинган биологик маҳсулот биоценозни бойитиш учун тарқатилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling