Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77
Назорат саволлари: 
1.Сабзавот 
экинлари 
зараркунандаларининг 
табиий
энтомофагларига қайсилар киради? 
2.Полиз 
экинлари 
зараркунандаларининг 
табиий
энтомофагларига қайсилар киради? 
3.Картошка 
экинлари 
зараркунандаларининг 
табиий
энтомофагларига қайсилар киради? 


64 
5-МАВЗУ: БОҒ ЭКИНЛАРИ 
ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ ЭНТОМОФАГЛАРИ ВА 
АКАРИФАГЛАРИ БИЛАН ТАНИШУВ 
Керакли жихозлар:
1. Лупа, бинокуляр 
2. Энтомологик нина 
3. Расмли жадвал 
4. Ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари 
5. Тарқатма материаллар 
Режа: 
1. Боғ каналарининг акарифаглари.
2.Ширабит ва битларнинг табиий кушандалари.
3.Калифорния ва бошқа турлардаги қалқондорларнинг 
энтомофаглари 
4. Сохта қалқондорларнинг энтомофаглари 
5. Баргўровчиларнинг энтомофаглари 
6. Барг кемирувчи тангачақанотлиларнинг энтомофаглари 
Боғ каналарининг акарифаглари. 
Республикамиз боғ агроценози мевали дарахтларида зарарли 
каналар билан озиқланадиган йиртқич кана ва ҳашаротларнинг 16 
тури аниқланган. Улардан 13 тур йиртқич каналар 2 та туркумга 
(Parasitiformes ва Acariformes) ва 3 турдаги йиртқич ҳашаротлар эса 
уч туркумга (Thysanoptera, Coleoptera, Neuroptera) мансубдир 
(Ульмасбоев, 1997). 
Қайд қилинган йиртқич каналар орасида амалий жиҳатдан 
оммавий тур сифатида фитосейус корнигернинг (Phytoseius 
corniger, Parasitiformes туркуми, Phytoseiidae оиласи) жинсий 
уруғланган йиртқич урғочилари дарахт пўстлоқлари остида, новда 
ва поя ёриқларида, дарахт каваклари ва тўкилган эски баргларда 
қишлайди. 
Март ойининг иккинчи ярмида каналар қишлов жойларидан 
чиқади. Дастлаб уларнинг сони камроқ бўлади. Йиртқич каналар 


65 
озиқланиб, тарқалади ва тезда тухум қўйишга киришади. Одатда 
апрел бошларида уларнинг тухумларини олма баргида кузатиш 
мумкин. Оммавий тухум қўйилиши эса апрел-май ойларида
ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 15-20
0
С га етганда, кузатилади. 
Йиртқич кананинг сони июл ўрталарида, суткалик ҳаво 
ҳарорати 28-29
0
С гача етганда, кўпаяди. Айниқса август охири ва 
сентябрда унинг сони жуда юқори бўлади. Ноябр охири-декабрда 
суткалик ҳарорат 8,5
0
С гача пасайиб, ёруғлик даври 10 соатгача 
қисқарганда, йиртқич кана қишлашга кетади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling