60
кескин кенгайтирилди ва шу билан бир қаторда
лавлаги
зараркунанда ва касалликларига қарши курашга эътибор қаратилди.
Маълумки,
лавлаги
зараркунандаларини
камайтиришда
уларнинг
табиий
кушандаларининг
аҳамияти
бениҳоядир.
Жумладан лавлаги (барг) бити популяциясини камайтиришда
хонқизи қўнғизлари (еттинуқтали, ўзгарувчан, ўнтўртнуқтали ва
б.), гинг пашшалари (ҳошияли, кенг пешона ва ҳ.), олтинкўзлар
(еттинуқтали, оддий) муҳим аҳамият
касб этса, битнинг
паразитларидан майда яйдоқчилар ҳам зараркунанда миқдорини
бир мунча камайтириб туради.
Лавлаги илдиз битларини
камайтиришда эса тауматомия (
Thaumatomia glabra) пашшасининг
личинкалари муҳим рол ўйнайди. Бундай майдонларда пашшанинг
личинка ва пупарийларининг сони 1 м
2
да 1000-1700 донага етгани
қайд қилинган (Миноранский, 1989).
Лавлаги
узунбурун
қўнғизларининг
энтомофаглари.
Ценокрепис –
Caenocrepis bothynoderes. Пардасимонқанотлилар
Hymenoptera туркуми, птеромалид
Pteromalidae оиласига мансуб
паразит. Паразит эски лавлаги майдонлари тупроғида, 2-3 мм
чуқурликда, лавлаги узунбурун тухуми ичида катта ёшдаги
личинкалик даврида қишлайди. Вояга етган паразитлар баҳорда
лавлаги узунбурунлари тухум қўйишидан 10-15 кун олдин учиб
чиқади. Урғочи паразитлар лавлаги узунбурунларининг (оддий,
кулранг, шарқ, чипор ва ҳ.) тупроққа қўйилган
тухумларини
зарарлайди. Одатда битта хўжайин тухуми ичида битта паразит
личинкаси ривожланади. Ҳарорат 25-28
0
С бўлганда паразитнинг
тўлиқ ривожланиши учун икки ҳафта керак бўлади.
Эски
лавлаги
пояларини
шудгорлаш
ценокрепис
самарадорлигини кескин пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: