Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Карам тунлами энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карам пашшаларининг энтомофаглари . Карам пашшалари сонини энтомофагларнинг асосан икки тури: алеохара ва триблиографа камайтиради. Икки уйли алеохара
Карам тунлами энтомофаглари. Карам тунламида 30 турга
яқин паразитлар (Штерншис ва б., 2004) ва 17 турдаги йиртқичлар ҳамда касаллик қўзғатувчиларнинг 3 тури (Адашкевич, 1983) қайд қилинган. Тунлам тухумини трихограммалардан Trichogramma pintоi, T. evanescens ва Т. euprоctidis (Hymonoptera туркуми, Trichogrammatidae оиласи) зарарлайди. Трихограмма ва карам тунлами табиий популяциялари ривожланиши даврлари бир-бирига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам трихограммани зараркунандага қарши мавсумий тарқатиш усули қўлланилади. Бу паразитларнинг ривожланиши хўжайин тухумларида ўтиб, зарарланган тухумлар қорамтир тусга киради. Учала турнинг ҳам қидириш қобилияти паст, улар ер бағирлаб учади, бир жойдан иккинчисига тупроқ ва ўсимлик орқали, қисқа-қисқа учиб, ўтади. Марказий Осиё шароитида карам тунлами иқтисодий жиҳатдан сезиларли зарар етказмаслиги туфайли унга қарши трихограммани қўллаш муддат ва нормалари ишлаб чиқилмаган. 54 Карам пашшаларининг энтомофаглари. Карам пашшалари сонини энтомофагларнинг асосан икки тури: алеохара ва триблиографа камайтиради. Икки уйли алеохара – Aleochara, bilineata (Coleoptera туркуми, Staphylinidae оиласи). Карам етиштириладиган барча минтақаларда тарқалган. Вояга етган қўнғизлик фазасида йиртқич, личинкаси эса эктопаразитдир. Имаго кенг олигофаг сифатида намоён бўлиб, унинг тарқалиши карам пашшаларининг кучли зарар етқазиш минтақаларига тўғри келади. Алеохаранинг урғочилари жинсий вояга етмаган ҳолда туғилади. Тухумлар етилиши алеохаралар карам, лавлаги, майса пашшаларининг тухум ва личинкалари билан озиқлангач рўй беради. Қўнғиз ҳаёти давомида 2400 тага қадар ўлжасини истемол қилади. У етилган тухумларни қўйиб бўлгач, янги тухумлар ҳосил қилади. Ҳаётининг давомийлиги кўпинча 3 ойга қадар чўзилади, урғочи 500-900 донагача тухум қўяди. Улар тухумини биттадан пашша личинкалари билан зарарланган ўсимлик илдиз системаси яқинидаги тупроққа қўяди. Личинкалар ривожланиши гиперметаморфоз типида амалга ошади. Тухумлардан очиб чиққан камподесимон личинкалар 2 ҳафтага қадар озиқланмасдан яшаши мумкин. Улар пашша пупарийларини фаол излаб, улар орасидан ғумбакка айланганларини танлайди. Личинкалар пупарийга кириб олганларидан сўнг, хўжайин ғумбаги ичида ўрнашиб олади, 4-8 кун ўтгач личинка туллаб, оёқсиз ва камҳаракат бўлиб қолади. Бир ҳафта давомида хўжайин таркиби билан интенсив озиқланган личинка 3 нчи ёшга ўтади. Алеохара вояга етган ҳашаротлик фазасига қадар пашша пупарийсида озиқланади. Тухумдан имаголик фазасига қадар 10 0 С ҳароратда 143-275 кун, 25 0 С да эса 22-27 кун ҳаёт кечиради. Турли географик минтақаларда алеохара 1-2 дан 4 мартагача насл беради. Алеохаранинг мавсумий цикли, триблиографаники сингари, хўжайин ривожланиш цикли билан аниқланади. 1 нчи ёшдаги личинка пашша пупарийсида қишлайди. Қўнғизлар инида карам баҳорги пашшасининг 1 нчи авлоди ғумбакка айланиш даврида пайдо бўлади. Турли йилларда карам пашшалари пупарийларининг алеохара личинкалари билан зарарланиши 6% дан 85% гача бўлади. 55 Алеохара қўнғизлари самарали бўлиб, улар узоқ яшайди, зараркунанданинг ёзги тури личинкалари ва баҳорги 2 нчи наслининг тухум ва личинкаларини кўплаб йўқотади. БЎХҚИ томонидан алеохарани оммавий кўпайтириш ва қўллаш усуллари ишлаб чиқилган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling