Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Оқ капалакларнинг энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оқ капалак апантелеси
- Ғумбак птеромалуси
Оқ капалакларнинг энтомофаглари.
Карамга зараркунанда сифатида карам (Pieris brassicae), шолғом (P. rapae) ва хартол (Synchlae daplidicae) оқ капалаклари сингари ихтисослашган турлар зарар етказади. Маълумотларга кўра (Адашкевич, 1983), Ўрта Осиё территориясида оқ капалакларнинг 50 турдан ортиқ паразитлари учрайди. Яйдоқчилар орасида айниқса оқ капалак апантелеси ва ғумбак птеромалуслари ниҳоятда самарали паразитлар ҳисобланади. Оқ капалак апантелеси – Apanteles glomeratus (Hymenoptera туркуми, Braconidae оиласи) – айниқса карам оқ капалаги қуртларини хуш кўриб зарарлайди. Паразит ғумбак олди фазасида ўз пиллачаси ичида, хўжайин танасидан ташқарида қишлайди. Баҳорда апантелес хўжайин қуртлари пайдо бўлишидан олдин учиб чиқади. Крестгулдошлар ва соябонгулдошлар оилалари ўсимликларининг гул нектарлари билан қўшимча озиқланиши ҳисобига яйдоқчининг тухумлари сони 400 дан 2000 донага қадар етади. Урғочи яйдоқчи хўжайин қуртини қайта-қайта зарарлаши туфайли бир дона қуртда 100 донага қадар паразит личинкалари ривожланиши мумкин (12-расм). Хўжайин қуртлари бешинчи ёшга етганда апантелес личинкалари ривожланишини тугатиб, қурт танасидан ташқарига чиқади ва унинг атрофида, ипаксимон пиллачалар ичида ғумбакка айланади. Пиллачаларнинг туси сарғиш ёки хўжайин рангига ўхшаб кетади. Битта урғочи апантелес 60-70 донага қадар қуртларни зарарлаши мумкин ва табиатда яйдоқчининг самарадорлиги 15-20% дан 50% ва ундан ҳам юқорироқ даражага етади. Апантелес ҳам карам оқ капалаги сингари мавсумда 4-5 насл бериб, ривожланади. Ғумбак птеромалуси – Pteromalus puparum (Hymenoptera туркуми, Pteromalidae оиласи). Паразитнинг диапауза ҳолидаги личинкаси хўжайин ғумбакларида қишлаб чиқади. 53 12- расм. Карам оқ капалаги қуртидаги апантелеснинг личинка ва пиллачалари (Н.Н.Богданов-Катьков, 1933) Птеромалуслар карам оқ капалаги қуртлари ғумбакка айланишидан бир мунча олдин учиб чиқади. Чиққан урғочиларнинг тухумлари етилган бўлиб, унинг биринчи авлоди газанда капалаги ғумбакларини зарарлайди ва паразитнинг учинчи авлоди ҳам шу ғумбакларда ривожланади. Птеромалуснинг иккинчи ва тўртинчи авлодлари эса оқ капалак ғумбакларида ривожланади. Карам оқ капалаги ғумбакларининг птеромалус билан зарарланиши 3% дан 40% га етиши мумкин. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling