Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77
ТриблиографаTrybliographae rapаe (Hymenoptera туркуми, 
Cynipidae оиласи). Карам пашшаларининг ихтисослашган паразити. 
Хўжайин билан синхрон ривожланади. Урғочи ўсимликнинг ер 
ости қисми пояси ичидаги ёки тупроқда илдиздаги пашша 
личинкаларини зарарлайди. Асосан 2 нчи ёшдаги личинкаларни 
зарарлашни хуш кўради. Пашша личинкасига паразит бир донадан 
тухум қўяди. Триблиографа онтогенезида личинкалар хўжайин 
ичида эндопаразитлик қилади. Пашша личинкалари ғумбакка ўтиш 
учун пилла ўраш даврида 3 нчи ёшдаги триблиографа личинкалари 
хўжайин танасини тарк этиб, ғумбак танасига ўрнашиб, 
эктопаразитлик қилади, шу ерда ривожланишини тугатади ва 
пупарий (сохта ғумбак) ичида ғумбакка айланади. 
Вояга етган ҳашарот – яхши тезучар. Урғочилар қанот 
чиқаргандан 1-2 кун кейин кўп миқдордаги етилган тухумлари 
билан учади ва тухум қўйишга киришади. Қишлаб чиққан 
урғочиларнинг потенциал жинсий маҳсулдорлиги 145 тухум бўлиб, 
бу ёзги авлодларининг жинсий маҳсулдорлигига (105) нисбатан 
анча юқоридир. Триблиографа урғочилари пашша личинкалари 
сони кам бўлганда ҳам уларни топиш қобилиятига эга. Аммо 
талайгина тухумлари тухумдонларида етилган урғочилар ўсимлик 
пояси ичида нобуд бўлади. Натижада уларнинг серпуштлиги 30 
дона 
тухумдан 
ошмайди. 
Қўшимча 
озиқланиш 
уларнинг 
серпуштлигини оширмасада, яшаш муддатини 10 кундан 28 
кунгача узайтиради. 
Триблиографанинг насл сони хўжайиннинг йиллик циклига 
боғлиқ. Триблиографа одатда баҳорги карам пашшасида 2 марта, 
ёзгисида эса бир марта насл беради. 
Триблиографа 
баҳорги 
ёки 
ёзги 
карам пашшаларида 
ривожланишидан қатъий назар хўжайинлардан 20-25 кун кеч учиб 
чиқади. 
Унинг 
учиб 
чиқиши 
табиатда 
2-ёшдаги 
пашша 
личинкаларининг оммавий ривожланиш даврига тўғри келади. 
Триблиографа ёзги насли ривожланиши 50 кунга қадар давом 
этади. Унинг ёзги пашшадан учиб чиқиши, баҳорги пашшанинг 
ёзги насли пупарийлардан учиб чиқишига тўғри келади. Натижада 


56 
карам далаларида вояга етган паразитларнинг сони анча кўпаяди. 
Бу даврда кимёвий препаратларни қўллаш паразитнинг кўплаб 
қирилиб кетишига сабаб бўлади. 
Триблиографа бир турдаги пашшадан иккинчисига ўтиш 
қобилиятига эга, унда мос равишда хўжайинни алмаштириш билан 
унинг мавсумий ривожланиш цикли ҳам ўзгаради. Паразит карам 
пашшаси сингари карамнинг ёш ўсимлигини афзал кўради. У 
мавсумнинг биринчи ярмида эрта ва ўртапишар карам бошида ва 
гулкарамнинг эртаги кўчатларида, ёз пайтида эса ўрта ва кечпишар 
карам навларида ривожланади. 
Карам баҳорги пашшаси пупарийларининг зарарланиши 28-
47%, ёзгисида эса 19-37% гача етади. Триблографа алеохара билан 
биргаликда зараркунандани 70% гача зарарлаши мумкин 
(Штерншис ва б., 2004).

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling