Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77
АфелинусAphelinus mali (Hymenoptera туркуми, Aphelinidae 
оиласи) – ўтган асрнинг 20-йилларида Шимолий Америкадан 
дунёнинг 40 мамлакатига интродукция қилинган (олиб келинган), 
1926-1931 йиллари ва кейинчалик кенг синовлардан ўтказилиб, шу 


67 
кунга қадар ҳам қонли битга қарши биологик восита сифатида 
қўлланилмоқда.
Марказий Осиёда афелинусни илк бор 1932 йили профессор 
Н.А. Теленга қонли битга қарши қўллаб, юқори самара олган. 1935 
йилдан бошлаб республика карантин инспекцияси Ўзбекистонда 
қонли бит тушган боғларга афелинус паразитини кўплаб 
тарқатишни ташкил қилди ва афелинус қўлланилган боғларда 
зараркунанда миқдорини 80-98% гача камайтиришга эришилди 
(Яхонтов, 
1962). 
Афелинуснинг 
катта 
ёшдаги 
личинкаси 
зарарланган (мумиёланган) бит танаси ичида қишлайди. Апрелда 
хўжайин танасидан учиб чиққан вояга етган паразитларининг 80-
90% урғочилар бўлади. Учиб чиққан урғочи паразит тезда тухум 
қўйишга киришади; у турли ўсимликлар гул нектари билан 
қўшимча озиқланса, умри 2 кундан 7-8 кунга, қўйиладиган 
тухумлар сони эса 15 дан 60-100 донагача ошади. 
Урғочи паразит ўлжа танасига 1 дона, баъзан кўпроқ тухум 
қўяди, аммо бит танасида фақат битта паразит личинкаси 
ривожланади. Афелинус личинкаси бит танасида 16-24 кун 
ривожланиб, ўша ерда ғумбакка айланади. Афелинуснинг 
арренотокия типида кўпайиши қайд қилинган. Афелинус билан 
зарарланган бит бир неча кундан кейин озиқланишдан тўхтаб, 
танаси шишади. Мумсимон парини йўқотиб, қораяди. Қонли бит 
ўлгандан сўнг унинг остидан сизиб чиққан суюқлик бит мумиёсини 
субстратга ёпиштиради ва мумиёланган мурда қотгандан сўнг, ўша 
ерда (дарахт шохи, новдаси ва ҳ.) маҳкам ёпишиб қолади. 
Афелинуснинг фаоллиги бевосита об-ҳаво шароитига боғлиқ. 
Салқин (15-16
0
С ва пастроқ) ва нам ҳавода урғочи камҳаракат, 
қуёшли кунларда эса фаол тухум қўяди. Иссиқ соатларда баргнинг 
орқа томонига яширинади. Паразит ёш кўчатлардаги, шохлари 
сийракланган ва поя илдиз бўғзидаги қонли битларни камроқ 
зарарлайди. Афелинус учун оптимал шароит 17-30
0
С ҳарорат ва 70-
80% ҳаво нисбий намлиги ҳисобланади. 
Афелинуснинг бир авлоди тўлиқ ривожланиши 18 кундан 1 
ойгача чўзилади. Марказий Осиёда яйдоқчи паразит 8 тага қадар
авлод беради. Қонли битга қарши биологик кураш мақсадида кузда, 
кеч кузда, совуқ кунлар бошлангунча, афелинус билан зарарланиб, 
мумиёлашган битлар билан қопланган 1-2 йиллик дарахт 
новдаларини 10-20 см узунликда қирқиб, қаламчалар тайёрланади. 
Боғ-боғ қилиб йиғиб қўйилган бу новда қаламчалар қиш ойларида 


68 
ёмғир ва қордан ҳимояланган, ҳаво яхши алмашиб турадиган
қуруқ, совуқ хоналарда сақланади. Баҳорда ҳаво ҳарорати +8
0
С га 
кўтарилганда, 
афелинус 
билан 
зарарланган 
битли 
новда 
қаламчалари совуқроқ жойларга, ертўла ораларига кўчириб, 
сақланади. 
Афелинусни қонли битга қарши қўллаш учун баҳорда, 
апрелнинг қуруқ ва иссиқ кунларида, қишда сақланган қаламчалар 
боғларда бит ўрнашиб олган дарахтларга, гектарига 15-20 қаламча 
(тахминан 1000 дона афелинус) ҳисобидан илиб қўйилади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling