Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77
Phytoseius corniger нинг ривожланиш даври апрел-май ойида 
ҳарорат 13,9-15
0
С ва сентябрдан ноябр охиригача 14,6-11,9
0
С 
бўлганда жуда чўзилиб, ҳарорат ошганда (27,0 дан 29,6
0
С га қадар) 
кескин қисқаради ва 8-9 суткада бир авлоди тўлиқ ривожланади. 
Йиртқич кананинг бир авлоди тўлиқ ривожланиши учун 8,5
0
С дан 
юқори ҳароратнинг 156
0
С фойдали йиғиндиси керак бўлади. 
Тошкент вилояти шароитида фитосейус корнигер мавсумда 16-18 
авлод бериб, ривожланади.
Сутка давомида тухум қўювчи фитосейус корнигер 25-30
0
С 
ҳарорат ва 60% нисбий намлик шароитида 2,0-4,1 тухум, 45% 
нисбий 
намликда 
эса 
1,8-2,9 
дона 
ҳаракатдаги 
дўлана 
ўргимчакканасини истеъмол қилади (Ульмасбоев, 1997). 
Йиртқич (фитосейус корнигер):ўлжа (дўлана ўргимчаккана) 
нисбати 1:10 дан ошмаганда зараркунандага қарши кимёвий кураш 
ўтказмаса ҳам бўлади. 
 
Ширабит ва битларнинг табиий кушандалари. 
Ширабит ва битлар энтомофаглари орасида кўпроқ йиртқич ва 
паразитлар 
учрайди. 
Йиртқич 
ҳашаротлардан 
яримқаттиққанотлилар, хонқизи қўнғизлари, тўрқанотлилар ва 
сирфид пашшаларини эслатиб ўтиш кифоядир. 
Йиртқич қандалалардан антокорислар – оддий антокорис 
мевали дарахтлар битлари ва ширабитлар билан озиқланишга 
ихтисослашган.
Кокцинеллид қўнғизлари орасида иккинуқтали (Adаlia 
bipunitata), еттинуқтали (Coccinella septempunctata), ўнбирнуқтали 
(Coccinella 
11-punctata), 
ўзгарувчан 
(Adоnia 
variegata
ва 
сингармония (Synharmonia conglobata) турлари алоҳида аҳамиятга 
эга. 


66 
С.А. Мангутова (1970) мевали дарахтларда хонқизи қўнғизлар 
суткалик хўралиги юзасидан ўтказган тадқиқотларида ўзгарувчан 
хонқизи қўнғизи 1 сутка давомида шафтоли битининг (Myzоdes 
persicae) 199 донасини, сингармония 144 тасини ва ўнбирнуқтали 
хонқизи эса 262 донасини истеъмол
қилган.
Мевали дарахтлардаги хонқизи қўнғизларининг сони кўпинча 
боғ қатор ораларида экиладиган нектарли ўсимликларга ҳам 
бевосита боғлиқ. Боғ қатор ораларидаги экинлар ўриб олинганда 
кокцинеллидлар ва бошқа йиртқич ҳашаротларнинг кўпчилиги 
мевали дарахтларга кўчиб, ширабит ва битлар миқдорини кескин 
камайтиради. 
Аммо 
кокцинеллидлар 
сонини 
паразитлик 
қилувчи 
пардасимонқанотлилардан энциртидлар (Homalotylus flaminius) ва 
тетрастихид (Tetrastichus coccinellae) ғумбак паразитлари, браконид 
(Dinocampus coccinellae) қўнғизларда паразитлик қилувчилар 
камайтириб туради. Кокцинеллидларнинг тухум ва личинкалари 
билан эса йиртқич қандалалар ва олтинкўзлар озиқланади. 
Боғларда тўрқанотлилардан – олтинкўзлардан еттинуқтали 
(Chrysopa septempunctata), оддий (Ch. сornia) ҳамда Ch. аlboneata
Ch. мartynovae ҳаёт кечириб, улар ёзнинг иккинчи ярмида кўплаб 
йиғилади. 
Галлицалардан Leucopis artiforsis Tanas., L. glyphinivora Tanas 
(Мангутова, 1970), сирфид пашшалардан боғларда 16 авлодга 
тегишли 44 тур қайд қилинган бўлиб, уларнинг 50% (22 тур) 
афидофаглардир (Даминова, 1992). Syrphus vitripennis, Ischniodon 
scutellaris ва Paragus авлоди турлари характерли турлар 
ҳисобланса, кўпчилик авлодлар – Chrysotoxum, Ceriana, Miasropa
турлари фақат мевали боғларда қайд қилинган. 
Мевали 
дарахтлар 
битларида 
кўп 
турдаги 
пардасимонқанотлилар паразитлик қилади. Олма битининг муҳим 
энтомофаглари сифатида Ephedris plagiator ва Praon valucre 
турларини эслатиб ўтиш кифоя (Давлетшина, 1980). Қисқа 
ихтисослашган тур сифатида қонли битнинг паразити афелинусни 
кўрсатиш мумкин. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling