Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карам куясининг табиий кушандалари
11-расм. Ўсимлик бити танасига тухум қўяётган диэретиелла урғочиси (А.Т.Ушеков, Г.А.Бегляров, Т.А.Козлова, 1972) 51 Г.И. Исломованинг (1972) Тошкент вилоятида ўтказган кузатишларида май ойи охирида ҳар 100 карам баргида 225-271 дона мумиёланган битлар сони қайд қилинган бўлса, 10 июнда у 627 га етган ва август ойининг бошига қадар шу миқдорда сақланган. Ҳаво ҳарорати 24-25 0 С бўлганида паразитнинг бир авлоди ривожланиши учун 12 кун керак бўлади. Ҳар бир урғочи паразит 500 донагача тухум қўяди. Аммо диэретиелла миқдорини устама паразитлар камайтириб турса керак, чунки Тошкент вилоятида ўтказилган кузатишларда карам битининг паразит билан зарарланиши далаларда 13-17% ни ташкил қилган, холос (Даминова,1992). Карам куясининг табиий кушандалари. МДҲ нинг турли минтақаларида карам куясининг табиий кушандалари сифатида 67 турдаги паразитлар, 41 тур йиртқич ва 3 касаллик қўзғатувчилари қайд қилинган (Адашкевич, 1983). Диадегма – Diadegma angitia, Horogenes (=Nytobia) fenestralis (Hymenoptera туркуми, Ichneumonidae оиласи). Вояга етган паразитлар қора рангли, танаси сийрак оқиш туклар билан қопланган. Яйдоқчи танасининг ўлчами 5-6 мм, тухум қўйгичи қорнидан 2 марта қисқароқ. Диадегма ғумбаклик фазасида хўжайин пиллачаси ичида турли маданий биотопларда ва бегона ўтларда қишлайди. Баҳорда куялар ва барг ўровчилар қуртлари пайдо бўлиши билан диадегма ҳам қишлов жойларидан учиб чиқа бошлайди. Яйдоқчи учиб чиқиши билан эркак ва урғочилари жинсий чатишади ва хўжайинининг асосан иккинчи-учинчи ёш қуртлари танасига тухум қўйишга киришади. Ўртача битта урғочи яйдоқчи 50 дона атрофида тухум қўяди. Хўжайин қуртлари катта ёшга етганда яйдоқчи личинкалари унинг ичида ривожланишини тугатади. Одатда битта қурт ичида паразитнинг битта личинкаси ривожланади. Яйдоқчи бир наслининг тўлиқ ривожланиши учун ўртача 20 кун керак бўлади. Мавсум давомида яйдоқчи карам куяси қуртларини 40-80% ва ундан ҳам кўпроққа зарарлаши кузатилган (Бондаренко, 1986). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling