Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77
Периллус 
– 
Perillus 
bioculatus 
(Hemiptera 
туркуми, 
Pentatomidae 
оиласи) 
ўсимлик 
қолдиқлари, 
ўрмон 
хазон 
тўшамалари, дарахтлар пўстлоқлари остида вояга етган қандала 
ҳолида қишлайди. Қишлаб чиққан эркак ва урғочи қандалалар 
дастлаб картошка шарбати билан озиқланиб, жинсий чатишади. 
Урғочи қандалалар картошка баргининг устки қисмига 14 донадан 
икки қатор қилиб тухум қўяди. Янги қўйилган тухумлар сарғиш-
лимон рангли, кейин жигарранг тусга кириб, бир соатдан кейин эса 
деярли қораяди. Урғочи қандала бир ой атрофида яшаб, ўртача 150 
дона тухум қўяди ва ҳаёти давомида ҳар икки ҳафтада эркаклари 
билан такроран жинсий чатишади. 
Қандаланинг иккинчи ёшдаги личинкалари зараркунанда 
тухуми ва тухумдан янги чиққан личинкалари билан озиқланса, 
учинчи ва тўртинчи ёшдаги личинкалари колорадо қўнғизининг 


49 
каттароқ ёшдаги личинкалари билан озиқланади (10-расм). 3-4 
ҳафта давомида битта личинка қўнғизнинг камида 400 дона 
тухумини еб, битиради. 
10-расм. Pеrillus bioculatus урғочисининг колорадо қўнғизи 
личинкаси билан озиқланиши (Б.Г.Линский, 1991) 
Доғли подизус (Pоdisus maculiventris). Йиртқич ўз ватанида 
(Канада жануби-шарқида) личинкалик ва вояга етган қандала 
фазаларида қишлайди. Урғочи баргларнинг устки қисмига тўда-
тўда қилиб, 15-20 донадан тухум қўяди. Қандаланинг ўртача 
жинсий маҳсулдорлиги 500-600, баъзан 1000 донага етади. Қандала 
иккинчи ёшдаги личинкалик стадиясидан бошлаб ва унинг вояга 
етганлари колорадо қўнғизи личинкалари ва бошқа баргхўрлар 
ҳамда турли капалакларнинг қуртлари билан озиқланади. Доғли 
подизуснинг қуйи ривожланиш ҳарорати +13
0
С, бир авлоди тўлиқ 
ривожланиши учун 321
0
С фойдали ҳарорат йиғиндиси керак 
бўлади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling