Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Қурт ва ғумбак паразитлари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Қурт ва ғумбак паразитлари. Трихограммадан ташқари 
кузги тунлам қуртлари, ғумбаклари ва ҳ. ҳисобига 95 турдаги 
табиий кушандалар озиқланади. Булардан айниқса Макроцентрус – 
Macrosentrus collaris кузги ва бошқа тупроқ остидан зарарлайдиган 
тунламларнинг 2-6 ёшдаги қуртларини зарарлаб, паразитлик 
қилади. Макроцентрус полиэмбрионал (битта тухумда 10 та дан 60 
тагача эмбрион) ривожланиш хусусиятига эга. Паразитнинг катта 
ёшдаги личинкаси кузги тунламнинг 5-6 ёшдаги қуртлари ичида 
қишлайди. 
Безалган эвтаниакра – Eutanyacra picta (=Amblyteles 
vadatorius III) ва ихнеумон – Ichneumon sarcitourus (Hymenoptera 
туркуми, Ichneumonidae оиласи) кузги тунламдан ташқари оддий 
ва кулранг ғалла ва ғўза тунламида ҳам паразитлик қилади. Бу 
паразитлар кенг тарқалган бўлиб, тунлам қуртларида кичик ёшдаги 
личинкалик фазасида қишлайди ва баҳорда хўжайин ғумбагида 
ривожланишини 
тугаллайди. 
Кузги 
тунлам 
қуртларининг 
зарарланиш даражаси 7-12% ни ташкил қилади. 


43 
Ктенихневмон – Ctenichneumon panzeri кенг тарқалган 
паразитдир. Кузги тунламдан ташқари ғўза тунлами ва карадринада 
ҳам паразитлик қилади. Кичик ёшдаги личинкалик фазасида 
тунламлар қурти ичида тупроқда қишлайди (7-расм). Паразитнинг
оммавий учиб чиқиши апрелнинг иккинчи ўн кунлигида кузатилиб, 
учиб чиққан паразит қишлаб чиққан тунлам қуртлари танасига 
одатда бедапояларда тухум қўяди. Паразитнинг ёзги авлодлари 
ривожланиши ғўза далаларида ўтади. Тунлам ғумбаклари паразит 
билан 2-24% га зарарланади. 
7-расм. Ктенихневмон: 1-вояга етган ҳашарот; 2-личинка 
(Мейер, 1935) 
Теленга апантелесиApantels telengai (Hymenoptera тукуми, 
Braconidae оиласи) кузги ва тупроқ остидан зарарловчи бошқа 
тунламларнинг асосан ички гуруҳли паразитидир. Паразитнинг 
иккинчи ёшдаги личинкалари кузги тунлам катта ёшдаги қуртлари 
ичида тупроқда, кўпинча бедапояларда қишлайди. Паразит май 
ойида учиб чиқиб, ғўза майдонида кузги тунламнинг кичик ва ўрта 
ёшдаги қуртлари танасига тухум қўяди. Бир урғочи 500 донагача 
тухум қўйиши мумкин. Мавсумда 6-7 насл беради. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling