Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Микроплитис 
(Microplitis 
spectabilis) 
гуруҳларда 
ривожланадиган 
эндопаразит 
бўлиб, 
браконидлар 
оиласига 
мансубдир. У кузги тунлам паразитлари орасида самараси 
жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Микроплитис МДҲ нинг 
Европа 
қисмида, 
Қрим, 
Кавказ 
ва 
Марказий 
Осиё 
республикаларида кенг тарқалган. 
Микроплитис илк бор 1934 йили Халидей томонидан 
таърифланган. Етук паразит морфологиясини Н.А.Теленга (1955), 
преимагинал фазаларини эса Л.С.Ульянова (1972) батафсил 
таърифлаган. 
Вояга етган ҳашаротнинг ўлчами 3 мм. Эркак ва урғочилари 
қора, серҳаракат, сонининг юқори томони ва тиззаси қизғиш 
рангли. Боши япалоқ, ажинли, жилосиз тусда. Эркаклари ва 
урғочилари мўйлабларининг тузилиши ва узунлиги жиҳатидан 
фарқланади. Урғочиларнинг мўйлаблари ипсимон, танасига 
нисбатан калтароқ, эркакларида эса қилсимон, танасидан узунроқ. 
Қорин қисми кўкрагига нисбатан қисқароқ. Қорин туби қора. 


36 
Тухум қўйгичи қисқа. Қанотлари оқиш, олдинги қанотлари қизил 
бўлиб, оқиш холи бор (4-расм). 
Тухуми тиниқ, чўзинчоқ-овал шаклда. Бир кунлик тухумининг 
ўлчами 200-300 мкм. Тухум ичидаги модда дастлаб бир хил 
кўринишда, иккинчи куни эса унинг айрим қисмлари заррачали 
бўлиб кўринади. Учинчи куни тухум жуда катталашади ва 
ичидаги модда ўрта қисмига тўпланади. Тўртинчи куни тухум 
ичида шаклланган личинка кўзга ташланиб, унинг орқа қисмида 
думсимон ўсимтаси бўлади. Бешинчи куни личинкалар хўжайин 
танасида эркин жойлашади.
Личинка танаси 9-11 бўғимдан иборат, уларнинг ҳар бирида 6-8 
тадан тукчалар жойлашади. Ривожланишнинг 6-7 кунлари личинка 
ташқи кўринишида ўзгаришлар деярли учрамайди, унинг ичагида 
озуқа яққол кўринади. 9-10 кунга ўтганда личинкаларнинг танаси 
бир мунча катталашади ва оғиз аппарати яхши ривожланган 
бўлади. Гавдасининг бош қисми чўзилади, кейинги қисмида, 
пуфакча олдида белбоғ пайдо бўлади. 12 куни личинка ўлчами 
янада катталашади ва думи йўқолади. 14 кунга келиб, микроскоп 
остида қараганда қон айланиш системаси, ипаксимон ип 
ажратадиган безлари, овқат ҳазм қилиш аппарати яққол кўринади. 
 
4-расм. Микроплитис (Давлетшина ва б., 1976). 
Хўжайин танасидан чиққан личинка пиллача ўраб, унинг ичида 
ғумбакланади. Пиллачалар тупроқда қурт ёнида 12-40 тадан тўп-
тўп бўлиб жойлашади ва узунлиги 3-3,5 мм, эни 1 мм келадиган, уч 
томони торайиб борадиган юмалоқ-чўзинчоқ шакл ҳосил қилади. 
Ғумбаги очиқ типда, танага қисилган эркин мўйлаблари, оёқлари, 
қанотлари кўриниб туради. 


37 
Микроплитис кузги ва бошқа тунламларнинг диапаузадаги 
қуртлари танаси ичида, тупроқ остида 10 см чуқурликда қишлайди. 
Бедапоя, сабзавот далалари, дала уватлари, йўл ёқалари уларнинг
асосий қишлаш жойларидир. 
Л.С.Ульяновнинг (1972) маълумотларига кўра, зарарланган 
тунлам қуртлари мартнинг иккинчи ярмидан диапауза ҳолатидан 
чиқиб, тупроқ юзасига кўтарила бошлайди. Микроплитис 
личинкалари ҳам диапаузадан чиқади ва охирги ёшига етгач, 
хўжайин танасини тарк этади. Бунинг учун улар қурт танасининг 
юқори қаватини кемиради. Уларнинг чиқиши 1-2 соатга чўзилади. 
Битта хўжайин қурт танаси ичида 50 тагача паразит личинкалари 
ривожланиши мумкин. 
Ҳавонинг 
ўртача 
суткалик 
ҳарорати 
26,6
0
С 
бўлганда 
микроплитис тўла ривожланиши учун 21 сутка керак бўлади. 
Жумладан тухуми 2 сутка, личинкаси 16, ғумбаги 3 сутка давомида 
ривожланишни якунлайди. Озуқа етарли бўлганда етук ҳашаротлар 
9 кундан 20 кунгача яшайди. Вегетация давомида микроплитис 5-6 
авлод бериб, ривожланади. 
Микроплитис жинсларининг нисбати 3:1 бўлиб, бунда 
урғочилар устунлик қилади. Улар ғумбакдан чиқиши билан 
жуфтлашади. Қўшимча озиқланиш урғочиларда тухумларнинг 
етилишини тезлаштиради.
Паразит урғочилари мўйлаблари ёрдамида пайпаслаб, тупроқ 
юзасида тез ҳаракатланади. Хўжайин қуртларини учратиши билан 
унга тухум қўяди. Битта урғочи 400 тага қадар тухум қўйиши 
кузатилган. 
Табиий ҳолда паразит ғўза агробиоценозидаги хўжайин 
қуртларини 
30-40 
фоизгача 
зарарлайди. 
Микроплитисни 
лабораторияда кўпайтириш апантелесни кўпайтиришга ўхшаш 
бўлади.
Рогас – Rogas dimidiatus Кузги ва бошқа тупроқ остидан 
кемирувчи тунламлар қуртларининг комплекс паразитларидан 
биридир. У ҳам браконидлар оиласига мансуб (5- расм). 
Пиллачалар ичида ғумбаклик фазасида қишлайди. Ғўза 
майдоналарида кузги тунламнинг биринчи насл қуртлари пайдо 
бўлгунга қадар, у беда ва бошқа сабзавот экинларида учрайдиган 
тунламлар қуртлари ҳисобига ривожланади (Алимухамедов ва б., 
1990; Хамраев ва б., 1991). 


38 
5-расм. Рогас: 1-вояга етган ҳашарот; 2-пилла
(К.Е.Воронин, В.А.Шапиро, Г.А.Пукинская, 1988) 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling