Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


-расм. Ўзгарувчан хонқизи қўнғизи ва унинг личинкаси ўсимлик  битлари тўдаси орасида (А.Блюмер расми)


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
 
3-расм. Ўзгарувчан хонқизи қўнғизи ва унинг личинкаси ўсимлик 
битлари тўдаси орасида (А.Блюмер расми) 
 
Ғўза битларининг паразитлари
Ўзбекистон 
шароитида 
пардасимонқанотлиларнинг 
(Hymenoptera туркуми) турли оилаларига оид кўп турлар ғўза 
битлари ҳисобига паразитлик қилади. Афидиидлар (Aphidiidae
оиласига мансуб ҳашаротлар кенг тарқалган бўлиб, улар катта 
аҳамият касб этади. Ғўза битлари ҳисобига яшайдиган 11 турга 
мансуб паразитлар аниқланган. Улар майда ҳашаротлар бўлиб, 
танасининг ўлчами кўпинча 4-5 мм дан ошмайди.
Айрим паразитларнинг тухумлари майда, рангсиз, тиниқ бўлиб, 
ўрта қисми қорайиброқ ва атроф айланаси оқариброқ туради. 
Чўзинчоқ эллипс шаклда, узунасига бир мунча эгилган бўлади. 
Личинкалари тиниқ, танаси 13 та кичик бўғимлардан иборат. 
Йирик боши кўкрак бўғимларидан ажралиб туради. Сиртқи хитин 
қавати кам ривожланган. Ҳар бир бўғимнинг сирти айланасига 
тукчалар билан қопланган, елка томонидаги тукчалари айниқса 
яхши кўриниб туради. 
Ғумбакнинг шакли ҳашаротнинг вояга етган зотига ўхшаб 
кетади. Танаси сарғиш-оқ рангли, қалин, ипаксимон иплардан 
тўқилган пиллага ўралган ҳолда битлар мурдалари ичида 
жойлашади.


30 
Афидиидлар 
оиласига 
мансуб 
ҳашаротлар 
ўсимлик 
битларининг ички паразитлари бўлиб, уларнинг ҳаёт кечириши 
бир-бирига ўхшаб кетади. 
Афидиидлар табиатда катта ёшлардаги личинкалик фазасида 
ўсимлик битларининг ичида қишлайди. Қишлаб чиққан личинкалар 
ўша 
заҳоти 
ғумбакланади 
ва 
март 
охири-апрел 
бошида 
ғумбаклардан вояга етган зотлар учиб чиқади. Хўжайиннинг 
мумиёланган танасидан чиқиш олдидан паразит кичкина тешик 
очади. Дастлаб бу тешикдан мўйлаблар, сўнгра бош кўринади. 
Паразит мумиёни ташқаридан пайпаслагандек мўйлабларини 
тўхтовсиз қимирлатиб, тешикни кенгайтиради ва ниҳоят олдинги 
оёқлари ёрдамида ташқарига чиқади. 
Учиб чиққан паразитлар асосан ёввойи ва бегона ўтларга, яъни 
битлар колониялари манбааларига тарқалади. Баъзи турлар жинсий 
аъзолари етилган ҳолда учиб чиқади, дарҳол жуфтлашади ва тухум 
қўйишга киришади, баъзилари эса икки-уч кун оралатиб тухум қўя 
бошлайди. Улар партеногенетик усулда ҳам кўпайиши мумкин. 
Бунда уруғланмаган тухумлардан фақат эркак зотлар ривожланади. 
Урғочилари қуёшли иссиқ кунларда, ҳарорат 20
0
С дан ошганда 
жуда фаоллашади. Ҳарорат 30
0
С гача кўтарилганда ва булутли, 
совуқ кунларда уларни ўсимлик битлари колонияларида пайқаш 
қийинроқ бўлади. 
Паразитнинг урғочилари тухум қўйиш учун асосан битларнинг 
ҳиди ва улар ажратган чиқиндилари, шунингдек ўсимликларнинг 
гулларига талпинади. Колонияни пайқаганлари мўйлаблари билан 
ўлжани пайпаслаб, унга яқинлаша бошлайди ва бит танасининг 
сиртини тешади. Улар асосан иккинчи-учинчи ёшлардаги ўсимлик 
бити личинкаларига тухум қўяди, вояга етган ва қанотли битларни 
камдан-кам зарарлайди. 
Ҳар хил турдаги афидиидларнинг жинсий маҳсулдорлиги 50 
дан 3000 тагача ўзгариб туради. Бу ҳол вояга етган паразитларнинг 
яшаш давомийлигига, афзал кўриладиган хўжайин миқдори ва 
турига, атроф муҳитнинг ҳарорати ҳамда нисбий намлиги ва бошқа 
ташқи муҳит таъсирларига бевосита боғлиқ. 
Афидиидлар билан зарарланган ғўза битлари дастлаб ташқи 
кўринишидан 
соғломидан 
фарқ 
қилмайди, 
аммо 
паразит 
личинкалари ривожланган сайин, хўжайини озиқланмай ва 
ҳаракатланмай қолади, танаси шишиб кетади, рангини ўзгартиради 
ва ўлади. Унинг фақат мумиёланган хитинли қобиғи қолади. 


31 
Паразитнинг эмбрионлик ривожланиши уч-тўрт кун давом 
этади, кейин тухум қобиғи ёрилади ва ундан личинка чиқиб, 
хўжайиннинг ички аъзолари билан озиқланади.
Личинка 8-15 кун давомида тўрт ёшни кечиради. У ингичка, 
ипаксимон иплардан пилла ўрайди ва унинг ичида ғумбакка 
айланади. 2-5 кун ўтгач, ғумбаклардан вояга етган паразитлар бит 
танасидан учиб чиқади. Уларнинг яшаш давомийлиги, озуқа 
мавжудлиги ҳамда атроф-муҳит шароитларига қараб, 4-15 кунни 
ташкил этади. 
Қўшимча озиқланиш фақат имагонинг умрига эмас, балки 
тухумлар етилишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бунда 
урғочиларнинг 
жинсий 
маҳсулдорлиги 
ва 
паразитнинг 
самарадорлиги oшaди. Улар имагинал фазада гул нектари ва 
ўсимлик битлари чиқитқилари билан озиқланадилар. 
Ўзбекистон шароитида бу оилага мансуб ҳашаротлар 5-7 авлод 
бериб ривожланади ва вегетация давомида турли стацияларга 
тарқалади, бу хўжайин тарқалган манбааларга боғлиқдир. 
Августнинг иккинчи ярмидан эътиборан ғўза битларини 
зарарлайдиган паразитларнинг (фақат афидиидлар оиласидан эмас, 
бошқаларининг ҳам) самараси кескин ошади, сентябр охирларида 
эса камаяди. Октябрнинг ўрталарида уларнинг қишловга кириши 
кузатила бошлайди. 
Ўсимлик битлари ҳисобига яшайдиган афидиидлар ва бошқа 
паразитлар ғўза ҳамда бошқа экинларни ҳимоя қилишда сезиларли 
ўрин тутиши ва яхши самара беришига қарамасдан, хўжайин билан 
синхрон ривожланмаслиги, кимёвий препаратлар қўлланишидан 
қирилиб кетиши, жойдан-жойга кўчиши ва суст тарқалиши 
туфайли ўсимлик битлари миқдорини зарарсиз даражада сақлай 
олмайди. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling