Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Нуқтали дераекорис – Deraeocoris punctulatiis (Hemiptera 
туркуми, Miridae оиласи) ғўза агробиоценозининг сезиларли 
зоофагларидан бири, олдинги елкаси ва қанот устлигида йирик 
нуқталари бор, тана ўлчами 3,8-4,4 мм. Барча турдаги ғўза битлари 
ва 
тамаки 
трипси 
билан 
озиқланади. 
Ғўза 
сўрувчи 
зараркунандаларининг миқдорини 5-7% га камайтириб туради. 
Туркманистонда бу йиртқич ғўза тунламининг кичик ёшдаги 
қуртлари билан озиқланиши ҳам кузатилган. Мавсум давомида 3-4 
авлод беради. Зоофитофаг зараркунандалардан ташқари ўсимлик 
бити билан ҳам озиқланади. 
Nabis palifer (Hemiptera туркуми, Nabidae оиласи). Бу йиртқич 
қандала танасининг устки қисми
capғишроқ, нисбатан кучсиз 
ривожланган қора шакли мавжуд. Танасининг ўлчами 7-8,5 мм. 
Ғўза далалари учун одатдаги тур ҳисобланиб, ўсимлик битлари, 
ўргимчаккана, тамаки трипси ва бошқа ҳашаротлар билан 
озиқланади. Ғўза битларини 5-6%, алоҳида ҳолларда 10% гача 
камайтириб туради. Вояга етган қандала фазасида қишлайди. Бу 


27 
тур фақат Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистонда қайд 
қилинган. Бошқа йиртқичлар билан биргаликда ўсимлик битлари, 
тамаки 
трипси 
ва 
ўргимчаккана 
миқдорини 
бир 
мунча 
камайтириши мумкин.
Geocoris arenarius (Hemiptera туркуми, Lugaeidae оиласи) – 
самарали зоофаг, ғўзада асосан ўсимлик битлари ва ўргимчаккана 
билан озиқланиб, уларнинг миқдорини 2-5% гача камайтиради. 
Мавсум давомида бир неча авлод бериб, кўпаяди.
Ғўза даласида яна бир қанча турдаги йиртқич қандалалар – 
Vachiria oshaniniCoranus aeguptiusDeraeocoris zarudniiHolonabis 
sareptanus, Salda littoralis L. (Умаров, Мўминов, 1975) лар қайд 
қилинган.
Йиртқич трипсAeolothrips intermedius. (Thysanoptera 
туркуми Aeolothripidae оиласи) – кенг тарқалган йиртқич. Ғўза 
майдонларида тамаки трипси, полиз бити ва ўргимчаккана билан 
озуқанади. Личинкалик фазасида тупроқда қишлайди. Қишловдан 
апрелда, кўпинча ойнинг ўрталарида чиқади. Йиртқич трипснинг 
бир авлоди ривожланиши учун 30 кун керак бўлади. 
Йиртқич трипс анча хўра. Унинг иккинчи ёшдаги личинкаси, 
танаси майдалигига қарамасдан, бир суткада 6-10, вояга етгани эса 
17-23 ўргимчаккана ва унинг тухумларини ёки 45-50 тамаки 
трипсининг личинка ва вояга етганига қирон келтиради. Ғўзада 
эолотрипс ўргимчаккана сонини тахминан 10-15%, тамаки 
трипсини эса 38% гача камайтириши аниқланган (Умаров, 
Нарзиқулов, 1981). Эолотрипснинг биологияси, айниқса ғўзадаги 
мавсумий динамик сони, хўралиги С.Шукруллаев (1976) томонидан 
батафсил ўрганилган. Шу муаллиф маълумотларига кўра, 
эолотрипс ғўзада фақат июн ойида кузатилади. Июл ойи охиридан 
ғўза майдонларида эолотрипснинг сони кескин қисқаради, август-
сентябр ойларида эса у ғўза далаларини тарк этади ва қишловга 
кетади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling