Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Йиртқич каналар. Ўган асрнинг 80-йилларида биологик усул
ривожланишига катта эътибор бериш билан бирга очиқ ва ёпиқ грунтда ўргимчаккана ва трипсларга қарши йиртқич каналарнинг Phytoseiidae оиласи кенг кўламда ишлатилишига йўл очилган. Россия Федерациясининг марказий ҳудудларида, Карпат орти мамлакатларида йиртқич каналарнинг фитосейулюс – Phytoseiulus persimilis тури сабзавот экинларида учрайдиган ўргимчакканага қарши ўта самарали акарифаг ҳисобланиб, кенг қўлланилган. Йиртқич каналарнинг Канада ва Голландиядан интродукция қилинган Metaseiulus occidentalis, Amblyseius fallacies, A. reductus, 23 A. mckenziei ва A. сucumeris турларини ҳам қўллаш бошлаб юборилган. Ток ва мевали дарахтларда M. оccidentalis, қулупнайда A. reductus, боғларда А. fallacies, сабзавот экинларида A. mckenziei ва A. сucumeris турлари билан ўргимчаккана ҳамда трипсларга қарши кенг тажрибалар қўйилиб, улар амалиётга тавсия этилган. Фитосейидларнинг охирги 2 тури амалиётда амблисейуслар номини олиб, турли мамлакатларда асосан бодрингда, пиёзда ва манзарали гулларда тамаки трипсига (Thrips tabaci ) қарши кенг миқёсда қўлланилади (Бегляров, Сучалкин 1985). Фитосейулюс ва амблисейусларни кўпайтириш ва қўллаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилган (Бегляров, Сучалкин, 1990). Фитосейулюс фақат олдиндан тайёрлаб қўйилган ўсимликдаги фитофаг каналарда кўпайтирилса, A. mckenziei, A. сucumeris, A. reductus ва A. swirskii турлари олифаг бўлиб, уларни ун канаси – акарусда Acarus farris ҳам кўпайтириш имкониятлари мавжуд. Аблисейусни акарус канасида кўпайтириш усули Россиянинг Фитопатология институтида ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг шароитига (температура, намлик, очиқ ва ёпиқ грунтлардаги ўсимликларнинг ҳолати) тўғри келади. Марказий Осиё ҳудудларида амблисейуслар ривожланиши учун очиқ далаларда эрта баҳор-куз ойлари, ёпиқ шароитда эса куз- қиш ойлари қулай шароит ҳисобланади. Йитрқич каналарнинг биологик хусусиятларини билмасдан уларни зараркунанда фитофагларга қарши амалиётда биологик усулда қўллаш ўта мушкуллигини эътиборга олиб, қуйида амблисейуснинг биологик хусусиятлари бўйича маълумотларни келтирамиз. Ўзбекистоннинг ғўза далаларида қайд қилинган йиртқич каналар фаунаси, биологияси ва аҳамиятини тадқиқ этиш ишлари ЎзЎҲҚИТИ да олиб борилган. Ғўза далаларининг агробиоценозида йиртқич каналарнинг 43 тури аниқланган (Сизова, 1983). Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling