Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Канахўр трипс
Оқишқанотли ориус – О. аlbidipennis (Hymenoptera туркуми,
Anthocoridae оиласи) қўриқ, ярим қўриқ участкаларда ва тоғ ёнбағирларида, суғориладиган ерларда эса ғўза далалари ва бедазорларда ҳаёт кечиради. Бу йиртқич, айниқса полиз ва катта ғўза яшил битлари ҳамда ўргимчаккананинг самарали табиий кушандасидир. Ғўза тунлами тухумлари ва тамаки трипси билан камдан-кам ҳолларда озиқланади (20-расм) Бу ориус бошқа йиртқичлар комплекси билан бирга ўсимлик битлари ва ўргимчаккана миқдорини ғўзада самарали бошқариб туради. Вояга етган қандала қишловдан март-апрел ойларида чиқади ва сўрувчи зараркунандалар миқдори ошган даврида (июн- август) фаоллашади. Оқишқанотли ориуснинг ҳаёт кечириши ва жинсий маҳсулдорлиги қора ориусга жуда яқин туради. Ўргимчаккананинг ихтисослашган табиий кушандаларидан йиритқич канахўр трипс ва нуқтали стеторус зараркунанда миқдорини камайтиришда алоҳида аҳамият касб этади. Канахўр трипс – Scolothrips acariphagus (Thysanoptera туркуми, Aeolothripidae оиласи). Ўргимчаккананинг Марказий Осиёда кенг тарқалган, ихтисослашган ва зараркунанда миқдорини кескин камайтириб турувчи акарифаги. Канахўр трипснинг танаси узунчоқ, вояга етган зотининг тана узунлиги 1 мм атрофида, сомонсимон сариқ рангда, кўринишидан ғўза зараркунандаси бўлган тамаки трипсига ўхшасада, ундан олдинги қанотларидаги аниқ ифодаланган олтита (урғочиларида) ёки тўртта (эркакларида) тўқ-кулранг доғлари билан ажралиб туради. Личинкалари оқ ёки пушти тусли. Кўпинча қорнининг ўртасида ҳажми 0,3-1 мм келадиган пушти доғлари ва қаттиқ қилчалари мавжуд (21-расм) 20 Вояга етган трипс ғўза далалари четларида тўкилган хазонлар атрофида, тут дарахтлари пўстлоқлари тагида ўргимчаккана билан бирга қишлайди. Ўзбекистон шароитида канахўр трипс апрелдан октябргача ўргимчаккана колонияларида ривожланади ва мавсумда 10 мартага қадар авлод беради. Урғочи канахўр трипс тухумларини ғўза баргининг остки томонида барг тўқимаси ва томирларига ботириб қўяди. Бир суткада 8-9 та, умуман эса 40 дан ортиқ тухум қўйиши мумкин. Тухумлардан личинкалар баҳор ва куз ойларида 7- 8, ёзда эса 3-4 кунда очиб чиқади. Трипс бир авлодининг тўлиқ ривожланиши учун 12-27 кун керак бўлади. Канахўр трипс – очкўз йиртқич. Битта личинкаси бир суткада 20-45, вояга етгани эса 32-108 тага қадар ўргимчакканани истеъмол қилади. Кузга бориб уларнинг озиқланиши бир мунча камаяди. Умуман канахўр трипс хўжайинини 30% га камайтириши аниқланган. Канахўр трипснинг ҳаёт кечириши, динамик миқдори ва озиқланишини В.В.Яхонтов ва А.А.Миц (1970, 1977) тўлиқ ўрганишган. Уларнинг маълумотига кўра, канахўр трипс Тошкент вилояти Янгийўл тумани шароитида ғўзадан ташқари яна 13 оилага тааллуқли 32 тур маданий ва ёввойи ўсимликларда ҳаёт кечириши қайд қилинган. А.А.Миц (1977) маълумотларига кўра, канахўр трипс Фарғона водийси шароитида ғўзага ўргимчаккана тушгандан кейин 15, 27, 45 кун сўнг ўта бошлаган. Канахўр трипснинг юқори миқдорлари, айниқса йўл ёқасига яқин қарталарда, ғўзада ўргимчаккана сони юқори бўлган ҳамда йўл ёқасидаги кичик ғўза майдонларида аниқланган. Шу билан бирга, канахўр трипс сонини йиртқич қандала кампиломма ва эолотрипслар бир мунча камайтириб туради. Жумладан, бир суткада кампиломманинг битта личинкаси 5-10 та, эолотрипснинг битта личинкаси эса 4-10 тага қадар канахўр трипс личинка ва вояга етганларини сўриб, йуқотади. Канахўр трипсни лаборатория шароитида оммавий кўпайтириш усули Ўзбекистон Республикаси ФА зоология институтида ишлаб чиқилган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling