Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Пентафаг
Ж. 
Биопрепаратни 
Pseudomonas 
syringae 
фитопатоген бактериясининг гиперпаразитлари ва бактериофаги 
комплекси асосида белорус олими А. Ф. Былинский ишлаб чиққан. 
Пентафаг мевали дарахтлар ва сабзавот экинларининг ҳар хил 
бактериозларига қарши профилактик ва даволовчи таъсирга эга. 
Тўғри қўллаганда биопрепарат мевали дарахтларни бактериал рак
данакли дарахтларни тешикли доғланиш ва бодрингни серқирра 
доғланиш касалликларидан деярли тўла ҳимоя қилади. Ундан 
ташқари, 
тажрибаларда 
пентафаг 
помидорнинг 
бактериал 
доғланиши, тамакининг чўтир (доғланиш – рябуха), ловия, соя ва 
ўриснўхатнинг 
бактериоз 
касалликларига 
қарши 
самараси 
ўрганилмоқда; ўсимликлар ун-шудринг ва калмараз билан 
зарарланишини камайтириши ҳам аниқланган.
Биопрепарат таъсир механизми вирус кириши натижасида 
фитопатоген бактерияларнинг ҳужайралари емирилиши билан 
ифодаланади. Ҳар бир зарарланган ҳужайра нобуд бўлгандан 
кейин, ундан 100-200 та янги вирус чиқади ва улар янги бактерия 
ҳужайраларини зарарлайди. Айни пайтда табиий антагонист 
микроорганизмлар кўпайиши жадаллаштирилади.
Медико-биологик 
тажрибалар 
пентафагнинг 
инсон 
ва 
ҳайвонлар учун хавфсиз эканлигини кўрсатган. Уни метафос, Би-58 
ва уларга ўхшаш бошқа кимёвий препаратлар билан бак 
аралашмасида қўллаш мумкин. Пентафагни 20
о
С дан юқори 
бўлмаган ҳароратда 1 йил сақлаш мумкин. 
Назорат саволлари
1.Бактериали микробиопрепаратларни айтиб беринг? 
2.Замбуруғли микробиопрепаратларни айтиб беринг? 
3.Вирусли микробиопрепаратларни айтиб беринг? 
2-МАВЗУ: ҒЎЗАНИНГ СЎРУВЧИ ВА КЕМИРУВЧИ 
ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ ЭНТОМОФАГЛАРИ 
Керакли жихозлар:
1. Лупа, бинокуляр 
2. Энтомологик нина 


18 
3. Расмли жадвал 
4. Ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари 
5. Тарқатма материаллар 
Режа: 
1. Оддий ўргимчаккананинг акарифаглари 
2. Ғўза битлари ва бошқа сўрувчи зараркунандаларнинг 
табиий кушандалари 
3. Тунламларнинг табиий кушандалари 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling