Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вирусли микробиопрепаратлар
Вермикулен, ПС*. Препарат тирик Penicillium vermiculatum
антагонист замбуруғидан тайёрланади. Титри – 1 г препаратда камида 5 млрд конидия. Оқ чиришга қарши кунгабоқар уруғларига, намловчи ва ёпиштирувчи моддалар қўшиб, ишлов бериш учун қўлланилади (0,2 кг/т). БМЭИТИ маълумотларига кўра, кунгабоқар оқ чиришига қарши Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида, Ростов, Воронеж, Волгоград ва Белгород вилоятларида ўтказилган синовларда препарат самарадорлиги 63-98% ни ташкил қилган, ундан ташқари, патогенлар ривожланиши кам ёки ўртача бўлган инфекцион фон шароитида, фомопсисга қарши ҳам анча самара берган. АҚШ да замбуруғлар асосида 20 тадан кўп препаратлар яратилган. Улар қаторига олдин эсга олинган Байофунгицид AQ10, Аспир ҳамда Байотокс С (апатоген Fusarium oxysporum асосида), Фузаклин (апатоген F. oxysporum асосида), Контанс WG ва Интерсепт WG (Coniothyrium minitans асосида), ДайТера Байоконтрол (Myrothecium verrucaria. асосида), Полигандрон (Pythium oligandrum асосида), Примастоп (Gliocladium catenulatum асосида), РутШилд, ПлантШилд, Т-22 Плантер бокс (Trichoderma harzianum Rifai, KRL_AG2 ва T-22 штаммлари асосида), Ф-стоп А506 (T. harzianum асосида), СоилГард (ГлиоГард) (Gliocladium virens GL-21 штамми асосида), БИНАБ Т (T. harzianum ва T. polysporum асосида), Промоут (T. harzianum ва T. viride асосида), Ротстоп (Phlebia gigantea асосида), Триходекс (T. harzianum асосида), Трихопел ва Трихожект (T. harzianum ва T. viride асосида) препаратлари киради. Улар ҳар хил экинларнинг турли касалликларига қарши сотувда мавжуд (Agrios, 2008). Вирусли микробиопрепаратлар Булар қаторига таъсир механизми ҳар хил бўлган иккита вирус биопрепаратлари киради: заифлашган томат мозаикаси 17 вируси асосида тайёрланадиган вакцина ва пентафаг препарати. Помидор ўсимлигининг вакцинация жараёни 15-бобда келтирилган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling