Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Биотоксибациллин, П (БТБ) (БА-1500 ЕА/мг). Препаратнинг
асосини Bt subsp. thuringiensis ташкил қилади. Иккинчи гуруҳ биопрепаратларига тааллуқли бўлиб, таркибида спора ва эндотоксиндан ташқари сувда эрувчи β-экзотоксин ҳам мавжуд. Қишлоқ хўжалик микробиология БИТИ томонидан ишлаб чиқилган. Таркибида β-экзотоксин бўлган биринчи Россия препарати. Кўп қишлоқ хўжалик экинларининг тангачақанотли зараркунанда ҳашаротларига, колорадо қўнғизи ва ўргимчакканаларга қарши қўллаш учун тавсия этилган. Ўзбекистонда БТБ-202 препаратини ғўза пайкалларида гектарига 2-3 кг нормада қўллаб, кўсак қурти ва карадринага қарши 80-86% гача самарага эришилган. Зараркунандалар оммавий тусда кўпайган йиллари экинларга бир йўла ғўза тунлами ва ўргимчаккана тушган тақдирда, препарат гектарига 4-6 кг ҳисобидан қўлланилган. Бикол, СП (БА-2000 ЕА/мг, титри 1 граммда камида 45 млрд. спора). Препаратнинг асоси Bt. subsp. thuringiensis, спора-кристалл комплекси ва β-экзотоксиндан иборат. Экоток (Москва) ИИБ томонидан ишлаб чиқилган, БТБ дан препарат шакли афзаллиги билан фарқланади. Карам ва олма тангачақанотли зараркунанда ҳашаротларига, картошка ва помидорда колорадо қўнғизи ва ҳимояланган грунтда ўргимчакканага қарши курашда тавсия этилган. Таркибидаги β-экзотоксин препарат қўллаш доирасини, экзотоксин таъсир механизми ҳисобига, эндотоксинга нисбатан 10 кенгайтиради. Экзотоксин нафақат ичакдан, балки ҳашарот танаси орқали ҳам таъсир қилади, спора-кристалл комплекси эса синергизм намоён қилади. Шунинг учун экзотоксин сақловчи препаратлар нафақат капалак қуртлари ва колорадо қўнғизи, балки ўргимчакканага қарши ҳам тавсия этилади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling