Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77
Триходермин Ж. T. viride нинг ТВД-93 штамми асосида 
тайёрланган. Титр – 1 г препаратда камида 1 млрд конидия. 
Бодрингни илдиз чиришларга қарши суғориш (15-25 л/га) ва 
чиннигул қаламчаларига фузариоз сўлишга қарши пуркаш (6-8 л/га) 
учун қўлланилади. 
Триходермин, Г. T. viride нинг ТВД-93 штамми асосида 
тайёрланган. Титри – 1 г препаратда камида 2 млрд конидия. 
Иссиқхоналарда бодринг уруғларини дорилаш (50 г/кг) ва кўчат 
экиладиган чуқурчаларга солиш (ҳар бир кўчат тагига 2 г) усуллари 
воситасида қўлланилади. 
Новосибирск вилоятида T. viride нинг маҳаллий штамми 
асосида тайёрланган препарат буғдой илдиз чиришига қарши уруғ 
дорилаш ва тупроққа солиш (1 г тупроққа 1,6·10
4
конидия) учун 
ишлатилган. Препарат ўғит (суперфосфат ва аммиак селитраси) 
билан бирга солинганда самараси ортган. 
Триходермин-С. 
Препарат 
Красноярск 
давлат 
университетида тайёрланган. У фақат конидиялардан иборат ва 
таркибида мицелий йўқ. Титри – 6·10
10
конидия/г. Красноярск 
вилоятида буғдой ва арпа уруғларини дорилаш (2 кг/т) учун 
қўлланилган. Бунда арпа Bipolaris sorokiniana билан зарарланиши 
42-64% га ва Fusarium sp. билан зарарланиши 62-77% га камайган. 
Буғдойда ҳам бу касалликлар, мутаносиб равишда, 45-64% ва 41-
70% га камайган. 
Триходермин кўпроқ иссиқхоналарда ишлатилади. Тупроқ 
патогенларига қарши уруғларни дорилаш айниқса юқори самара 
беради. Уларни экишдан 1-3 кун олдин конидиал-мицелиал кукун 


13 
билан чанглатилади. Титри 20 млрд конидия/г бўлган препаратнинг 
ўртача сарф-меъёри 1 кг уруққа 10 г. Уруғни триходермин билан 
КМЦ ва микроэлементлар аралашмаси ёрдамида микрокапсулалаш 
усули ишлаб чиқилган. Бундай ишлов олган уруғлар ҳам илдиз 
чиришлари билан кам зарарланади, ҳам бодринг экинининг ўсиши 
ва ривожланиши жадаллашади. Уруғ дорилашдан ташқари 
препарат иссиқхона тупроғига солиш учун ҳам ишлатилади. Баъзан 
препарат ишлатишнинг икки усули ҳам қўлланилади. Уруғ 
экишдан олдин препаратни тупроққа ва торф блокларига солиш 
учун сарф-меъёр 12-15 г/м
2
, кўчат илдизларини ботириб олиш учун 
тайёрланадиган бўтқада – ҳар кўчат учун 0,5-1 г, кўчат экиладиган 
чуқурчаларга солишда эса – ҳар ўсимлик учун 1,5-3 г. 
Триходерминни бир марта солиш ҳар доим етарли самара 
бермайди, шу сабабдан уни бир неча марта қўллаш талаб қилинади. 
Новосибирск вилоятида триходерминни ўсув даврида 2-5 
марта қўллаганда ҳар бир кв. м майдондан 3,5 кг қўшимча бодринг 
ҳосили олинган ва тупроқнинг фитосанитар ҳолати яхшиланган. 
Бодринг фузариоз сўлишига қарши эса препарат бир неча усулда 
қўлланилган: уруққа нам ишлов бериш; тувакларда торф-тупроқ 
аралашмасига солиш; кўчат ўтқазилгандан 2 ҳафта кейин тупроққа 
солиш. Натижада касаллик камайган, экин барглари юзасиниг 
ҳажми ва ҳосилдорлик ошган. 
Красноярск ўлкаси иссиқхоналарида бодринг чиришларига 
қарши уч марта: кўчат икки чин барг чиқарганида препарат 
суспензияси билан суғориш, кўчат экиладиган чуқурчаларга солиш 
ва илдиз олган кўчатларни суғориш усули қўлланилади.
Триходерминни ўсимликларнинг ер усти касалликларидан 
ҳимоялаш мумкинлигини аниқлаш учун биринчи тажрибаларни 
XX-асрнинг 80-йилларида МГУ да Г. Д. Успенская ва Сабзавотлар 
ИТИ да Н. Н. Гринько ўтказган. Эпифит микрофлора ва патогенлар 
ораларидаги муносабатларни ўрганиш орқали ер усти органларини 
касалликлар комплексидан ҳимоя қилиш усули яратилган. Унинг 
моҳияти – бодринг филлопланасидан ажратилган Trichoderma 
harzianum замбуруғи штаммидан тайёрланган мицелиал-конидиал 
суспензияни ўсимликларга профилактик пуркашдир. Антагонист 
замбуруғни олдиндан барглар юзаларига киритиш у ердаги 
патогенлар тўқимага киришига, демак, инфекцион жараён 
ривожланишига 
йўл 
қўймайди. 
Бунда 
ўсимликларга 
концентрацияси 5·10
5
- 5·10
7
конидия/мл бўлган препарат 


14 
суспензияси пуркалади, ишчи эритма сарф-меъёри - 700-2000 л/га. 
Триходермин баргларга яхши ёпишиши учун суспензияга КМЦ 
қўшилади. Кўчатларни кўчириб эккач уларга уч марта – олдин 7-8 
чин барг фазасида, кейин ҳар 10-12 кунда яна 2 марта – ишлов 
берилади. Натижада бодринг аскохитоз, кулранг ва оқ чиришлар 
ҳамда қўнғир доғланиш билан зарарланиши кескин камаяди. 
Помидорга триходермин пуркаш оқ ва кулранг чириш, 
вертициллёз вилт, альтернариоз ва кладоспориоз каби касалликлар 
ривожланиши сусайиши ёки тўхташини таъминлайди. Ундан 
ташқари, 
Trichoderma 
harzianum 
замбуруғидан 
тайёрланган 
триходермин пастаси билан бодринг ва помидор поя чиришига 
қарши кураш усули ҳам яратилган. Бу препаратга бактофит ёки 
планриз қўшиб қўллаганда бодрингнинг чин ва сохта ун-шудринг 
касалликлари ривожланиши камайиши ёки тўхташига эришилган. 
T. 
köningii 
асосида 
тайёрланган 
препаратни 
иссиқхонада 
ўстирилган бодрингда жанубий галл нематодасига қарши самара 
билан ишлатилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. 
1- расм.Триходерминнинг бирламчи маҳсулотини 
пробиркаларда кўпайтириш 
Ўзбекистонда Trichoderma lignorum замбуруғи (1-расм) асосида 
яратилган биологик препарат иссиқхоналар ва очиқ далаларда 
сабзавот 
экинларининг 
илдиз 
чириши, 
ғўзанинг 
вилт, 


15 
картошканинг ризоктониоз ва бошқа касалликларга қарши 
қўлланилиши мумкин. Препарат тупроққа солиниши ёки уруғ ва 
кўчат экилишидан олдин тупроққа киритилиши мумкин. 
Ушбу препарат қуруқ ҳўлланувчан кукун (ҚҲК) бўлиб, 1 г да 6-
10 млрд. спора бўлади, суюқ триходерминда эса споралар сони 1 г 
да камида 1 млрд.
Қишлоқ 
хўжалигининг 
бир 
қатор 
тармоқларида 
– 
пахтачиликда, ғаллачиликда, картошкачиликда, сабзавотчиликда 
(помидор, карам, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз), полизчиликда 
(бодринг, тарвуз, қовун), гулчиликда (чиннигул, хризантема, 
атиргул ва б.), гул, сабзавот ва мева кўчатларини етиштиришда 
учрайдиган илдиз чириш, сўлиш ва бошқа касалликларга қарши 
ҳамда тупроқдаги инфекцияни йўқотишда биологик кураш чораси 
сифатида триходерма замбуруғини препарат шаклида ва қаттиқ 
субстратларда ўстирилган тирик культурасини ишлатиш тавсия 
этилади. 
Триходерма юқоридаги касалликларни йўқотишдан ташқари 
тупроқ орқали сўрилиб, ўсимликнинг бутун танасига тарқалиб, 
экинларнинг касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади ва 
ҳосилни сақлаб қолади.
Қишлоқ хўжалик экинларининг чиқиндилари асосида ишлаб 
чиқилган триходерма 600-700 граммдан целлофан пакетларга, суюқ 
шакли эса 500 мл сиғимли пластмасса идишларга қадоқланган 
ҳолда чиқарилади.
Триходермани қўллашҒўза ва буғдой экиладиган майдонларга 
чигит ёки уруғлик донни экишдан олдин 120-150 кг/га миқдорда 
тупроққа солинади ёки экинларга биринчи ишлов бериш даврида 
уни тупроққа киритиш тавсия этилади.
Битта полиэтилен пакетдаги триходерма бир йиллик 
экинларнинг 15-20 та , мевали ва манзарали дарахтларнинг 5 та 
кўчати тагига, экиш билан бирга ва вегетация давомида солишга 
мўлжалланган.
Пластмасса идишларга солинган триходерма суюқлиги 150-
200 грамм уруғни 10-12 соат давомида ивитишга ва 5-10 майда 
кўчатларнинг 
илдизини 
30-40 
дақиқа 
ботириб 
қўйишга 
мўлжалланган.
Триходерма солинмаган ва уруғ ҳамда кўчатларга ишлов 
берилмай экилган далаларда ўсув даврида юқорида қайд этилган 
касалликлар кузатилса, қаттиқ субстратдаги ва суюқ ҳолдаги 


16 
триходерма айтилган миқдоридан 2-3 баравар кўпайтириб, ўсимлик 
тагига тупроққа солиниши керак.
Кўчат етиштириладиган майдоннинг ҳар 1 м
2
ига 1,5-2 
целлофан пакет триходерма экинларнинг уруғи экилмасдан олдин 
солинади 

БМЭИТИ да кунгабоқар оқ чиришига қарши пеницилл 
замбуруғи асосида махсус препарат – вермикулен – яратилган. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling