Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Замбуруғли микробиопрепаратлар


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Замбуруғли микробиопрепаратлар 
Ўсимлик касалликлари қўзғатувчиларига қарши ишлатишга 
мўлжалланган, замбуруғлар асосида тайёрланадиган бир қатор 
биопрепаратлар мавжуд. Одатда бундай биопрепаратларни, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларнинг талабномаларига 
биноан, 
ихтисослашган 
фирмалар 
ёки 
минтақавий 
биолабораториялар ишлаб чиқаради.
Ўсимликларни 
касалликлардан 
ҳимоя 
қилишда 
қўлланиладиган замбуруғ препаратларини икки гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
● антагонистик микроорганизмлар ва гиперпаразитлар тирик 
культуралари асосидаги препаратлар; 
● замбуруғлар синтез қиладиган антибиотиклар асосидаги 
препаратлар.
Антибиотикларни 
фақат 
биологик 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ихтисослашган, мураккаб технологик асбоб-ускуналари бўлган 
корхоналарида тайёрлаш мумкин (бу препаратлар ҳақидаги 
маълумотлар 13-бобда келтирилган). Тирик культуралар асосли 
биопрепаратларни биолабораториялар ёки фирмаларда ишлаб 
чиқариш мумкин. 
Ўсимликларни 
фитопатогенлардан 
ҳимоя 
қилишда 
Trichoderma туркумига мансуб бўлган замбуруғлар (T. harzianum, T. 


12 
viride ва б.) энг катта аҳамиятга эга (13-бобга қаранг). Бу 
замбуруғлар асосида тайёрланадиган барча биопрепаратлар 
триходерминлар деб аталади ва уларнинг препаратив шакллари 
ишлатилган штамм, озуқа муҳит таркиби, ўстириш методи ва тайёр 
препарат титри билан боғлиқ ҳолда, ҳар хил бўлади. Россияда 
биринчи замбуруғ препарати ВИЗР да T. viride асосида ишлаб 
чиқарилган.
Триходерминларнинг 
ишлаб-чиқаришда 
қўлланиладиган 
асосий препаратив шакллари – қуруқ ва суюқ (нам) шакллардир. 
Одатда суюқ шаклда споралар юқорироқ ҳаётчанликка эга, 
препарат чанг ҳосил қилмайди, ишлаб-чиқаришда уни қуритиш 
учун сарф-харажат қилинмайди. Аммо бундай препаратни 12
о
С дан 
юқори бўлмаган ҳароратда фақат 2 ҳафтагача сақлаш мумкин. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling