Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Лепидоцид
СК 
(БА-300ЕА/мг). 
Лепидоциднинг 
Берд 
биопрепаратлар заводида ишлаб чиқилган янги, суюқ препаратив 
шакли – суспензион концентрат – 1999 йили РФ давлат каталогига 
киритилган. Бу препарат шаклининг афзаллиги – замонавий техник 
воситалар УҚХП (УМО, аэрозол генератор) ёрдамида суспензия 
ҳолида қўлланилишидир. Препарат карам, олма, ток ва бошқа 
ўсимликлар тангачақанотли зараркунанда ҳашаротларига қарши 
кураш учун мўлжалланган.
Лепидобактоцид, Ж. Препарат асосини 200 ЕА/мг титрли, 
биологик фаол Bt subsp. kurstaki спора кристаллари комплекси 
ташкил қилган. Препарат баргли ва игнабаргли дарахтларнинг 
тангачақанотли зараркунандаларига қарши курашда тавсия этилган. 
Дипел, ҲК (БА-16000 ЕА/мг). Препарат Bt subsp. kurstaki 
спора кристалли комплекси асосида “Аббот” (АҚШ) фирмаси 
томонидан ишлаб чиқилган. Карамни тунламлар ва оқишлардан 
ҳимоя қилишга мўлжалланган. 
Дипел, СК (БА-16000 ЕА/мг). Олдинги препаратдан суюқ 
шакли билан фарқланади. Препарат игнабаргли ўсимликларнинг 
тангачақанотли зараркунанда ҳашаротларига қарши кураш учун 
мўлжалланган. 
Бактокулицид (бактицид) препаратининг асосини Bt subsp. 
israelensis нинг спорали кристалл комплекси ташкил қилади. Илк 
бор бу бактерия 1976 йили Исроил олимлари Л. Гольдберг ва И. 
Маргалит 
томонидан 
қон 
сўрувчи 
чивин 
личинкаларидан 
ажратилган. Россияда дастлабки бу кенжа тур асосида қишлоқ 
хўжалик микробиологияси БИТИ ва Киев университети ходимлари 
томонидан бактокулицид препарати яратилган бўлиб, у олдин қон 
сўрувчи ва майда пашшаларга қарши курашда тавсия этилган. Берд 
биопрепаратлар заводи бу препаратни “бактоцид” савдо маркаси 
остида ишлаб чиқара бошлади. Препарат кукун ҳолида ишлаб 
чиқарилиб, таркибида 100 млрд спор/г сақлайди. Исроилда ишлаб 
чиқарилган Vectobac WDG (намланувчи гранула), Vectobac
(гранула), Vectobac 12 AS (эмульсия) шаклидаги биопрепаратлар 
Ўзбекистонда қон сўрувчи чивинлар личинкаларига қарши 
қўлланилиб, юқори самарага эришилган. Охирги йиллари бактоцид 
препаратини 
шоли 
ва 
шампиньон 
чивинларига 
ҳамда 
итузумдошлар ғовакловчиларига (Ушеков, 1994), малина новда 



галлицасига (Shternshis et al., 2002) қарши курашда фойдаланиш 
мумкинлиги аниқланган. 
Децимид. Bt subsp. tenebrionis спора кристаллари асосидаги 
Россиянинг дастлабки препарат аналоги “Биохиммашпроект” 
БИТИ томонидан колорадо қўнғизига қарши ишлаб чиқилди. 
Колорадо, СК. Титри камида 20 млрд спор/г. Bt subsp. 
tenebrionis №16-8116 штаммининг спора ва кристаллари асосида 
яратилган. Штамм ҳосил қилувчи генетика ДавИТИ томонидан 
унда ҳаёт кечирувчи майда ва қора ун миталаридан ажратилган. 
Эндотоксин кристалларининг шакли ясси, тўғри бурчакли, β-
экзотоксин ҳосил қилмайди. Колорадо препарати бир хил қора-
кулранг тусли бўлиб, картошка ва бақлажонда колорадо қўнғизига 
қарши кураш учун тавсия этилган. Кафолатланган сақлаш муддати 
–20
о
дан +20
о
С гача ҳароратда 1 йил. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling