Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Псевдобактерин-2, суюқ.*.
Турингин ва астур. Учинчи гуруҳ биопрепаратлари вакиллари
бўлиб уларнинг асоси спорасиз токсиндир. Турингин – суюқ препарат, таркибида Bt. subsp. thuringiensis ажратадиган β- экзотоксин сақлайди. Дастлаб ҳайвонларни паразитлардан даволашда, кейинчалик, БТБ сингари, ўсимликлар ҳимоясида қўлланилган. Астур ҲК ва СК эндотоксин кристаллари Bt. subsp. kurstaki аспороген штамми асосида яратилган. 1997 йили карам, мевали резавор ва доривор экинлар тангачақанотли зараркунанда ҳашаротларига қарши курашда тавсия этилган. Псевдобактерин-2, суюқ.*. Препарат Pseudomonas aureofaciens нинг BS1393-штамми асосида РФА микроорганизмлар биокимёси ва физиологияси институтида тайёрланган. Титри 2- 3·10 9-10 ҳужайра/мл. Кузги ва баҳори буғдой ва баҳори арпа уруғларини илдиз чиришларга қарши дорилаш (1 л/т) ва ушбу экинларга ўсув даврида пуркаш (1 л/га), иссиқхоналарда эса бодринг ва помидор уруғларини дорилаш (0,1 мл/кг) ва ушбу экинларнинг қўнғир доғланишига қарши ўсув даврида пуркаш (10 л/га) учун тавсия қилинган. Псевдомонадалар асосида РФА СБ цитология ва генетика институтида, Сибирь шароитларида бир қатор фитопатогенлар ўсиши ва ривожланишини юқори самара билан камайтирувчи ёки тўхтатувчи Бизар Плюс препарати ишлаб чиқарилган. БЎБҲҚИТИ билан Краснодар комплекс биологик тажриба маркази тирик бактериялар, замбуруғлар ва уларнинг метаболитлари асосида ишлаб чиқарган Дизофунгин препарати маҳсулотларни сақлаш даврида касалликлардан ҳимоя қилишда келажакли ҳисобланади (Монастырский, 2003). Препарат токсиноген замбуруғлар (Fusarium, Alternaria, Aspergillus, Mucor туркумларига мансуб турлар) ўсиши ва ривожланишини камайтиради ёки тўхтатади. Ишлаб чиқариш шароитида ўтказилган синов тажрибаларида Дизофунгин нафақат омборда сақланаётган донни, балки далада ўсаётган ўсимликларни ҳам касалликлардан ҳимоя қилган. 11 АҚШ да бактериялар асосида кўп препаратлар яратилган. Жумладан, Галлтрол (Agrobacterium radiobacter, 84-штамм асосида), Ноугалл (A. radiobacter, K-1026-штамм асосида), Компаньон (Bacillus subtilis GB103 ва бошқа штаммлар асосида), ҲайСтик N/T (B. subtilis MBI600 штамми асосида), Кодиак (B. subtilis GB103 штамми асосида), Дини (Burkholderia cepacia Wisc. асосида), Интерсепт (B. cepacia асосида), БайоЖект Спот-Лис (Pseudomonas aureofaciens асосида), Байо-Сейв 10LP, 110 (Pseudomonas syringae асосида), БлайтБен А506 (Pseudomonas fluorescens A506 штамми асосида), Даггер G (P. fluorescens асосида), Сидомон (Pseudomonas chlororaphis асосида) препаратлари ҳар хил иссиқхоналарда ва очиқ далада ўстириладиган экинлар, мевали ва манзарали дарахтлар, ток, цитрус экинлари ва бошқа экинларнинг ҳар хил касалликларига қарши сотувда мавжуд (Agrios, 2008). Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling