Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Нуқтали стеторус – Stethorus punctillum (Сoleoptera туркуми,
Сoccinellidae оиласи). Ўргимчаккананинг кенг тарқалган, ихтисослашган йиртқичи , Тожикистонда Е.П.Луппова (1958) томонидан батафсил ўрганилган. 21 Нуқтали стеторуc қўнғизи майда (1,2-1,5 мм), қора тусли, қанот устлиги майда нуқталар билан қопланган, танаси бироз чўзинчоқ шаклда. Личинка танасининг узунлиги 1-3 мм, боши майда, қорамтир тукчалар билан қопланган (2-расм). Ғумбаклари оч- ёки тўқ-жигарранг. Ғумбаклар танасининг охирги қисми билан ўсимлик баргларига ёпишиб туради. Е.П.Луппова (1958) маълумотларига кўра нуқтали стеторус тухумлик фазасидан қўнғизлик фазасига қадар ривожланиши учун 13-20 кун керак бўлади. Ўртача бир урғочи қўнғиз 100 та тухум қўяди. Урғочи қўнғизлар ғумбакдан очиб чиққандан 13-15 кун кейин тухум қўйишга киришади, яъни тухум қўйишдан олдин жинсий вояга етиши ва уруғланишдан олдин қўшимча озиқланишга муҳтож бўлади. Қўнғиз тухумларини ўргимчаккана тарқалган ғўза баргларига якка-якка қўяди. Баргдаги ўргимчаккана қалинлигига қapaб бир баргга 5-6 тагача тухум қўйиши мумкин. Жуда кучли зарарланган баргларда 10-12 тага қадар ҳам стеторус тухуми кузатилган. Нуқтали стеторус ўргимчаккананинг ихтисослашган фаол кушандаси бўлиб, у ўргимчаккана, айниқса унинг тухумлари билан озиқланади ва бир сутка давомида 50-60 ўлжасини йўқотади. Июл ойида унинг фаоллиги анча ошади ва бир сутка давомида 100 тага қадар ўргимчаккана билан озиқланади. Тўртинчи ёшдаги личинкалар бир суткада 180-200 та ўргимчакканани истеъмол қилади ва битта личинка ўз ҳаёти давомида 900 дан 1050 (июл) тага қадар ўргимчакканани йуқота олади. Нуқтали стеторус қўнғизи ўргимчаккана тухумлари билан озиқланишни хуш кўради. Бир қўнғиз сутка давомида 150-170, кўпи билан 258 та кана билан озиқланади ва ўзининг икки ойлик ҳаёти давомида 9000 тага қадар ўргимчакканага қирон солади. Нуқтали стеторус қўнғизи ғўзага май-июн ойи бошларида ўта бошлайди ва унинг юқори миқдори июн охири ва июл бошларига тўғри келади. Умуман ўргимчаккана ва унинг табиий кушандалари уйғун ривожланмайди, яъни ўргимчаккана ғўза тушгандан 15-20 кун кейин кушандалар экинга ўта бошлайди. Лекин мавсумда йиртқич (акарифаг) каналарнинг ўргимчакканага нисбати 1:15-1:20 га тўғри келганда, ғўза экин майдонларида ўргимчакканага қарши кимёвий ишлов бермаса ҳам бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling