Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Оддий ўргимчаккананинг акарифаглари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77
 
Оддий ўргимчаккананинг акарифаглари 
Марказий Осиё ғўза далаларида ўргимчаккана оммавий 
ривожланишини чегаралаб турувчи, 40 турдан ортиқ кана 
йиртқичлари аниқланган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ҳаммахўр 
турлардир. Улардан қора ориус (Orius niger), оқишқанотли ориус 
(О. аlbidipennis) ва бошқа бир қанча турларни кўрсатиш мумкин 
(20-расм) 
Қора ориусOrius niger (Hymenoptera туркуми, Anthocoridae 
оиласи) ўргимчаккана, тамаки трипси, ғўза ёки полиз бити ва ғўза 
тунлами тухумлари билан озиқланади. Уруғлантирилган урғочи 
хазон остида, ўсимлик қолдиқлари орасида, уватларда ва 
қўриқларида 
қишлайди. 
Ориуснинг 
қишловдан 
март-апрел 
ойларида чиқиши кузатилган. Йиртқич қандала айниқса июн-август 
ойларида фаол бўлади. Баҳорда йиртқич ширинмия, бедапоялар ва 
бошқа стацияларда йиғилиб ўргимчаккана, трипс, ўсимлик битлари 
ва ҳ. билан озиқланади. 
Ғўза 4-5 чинбарг чиқаргандан бошлаб, ориуслар ғўза 
майдонларида йиғила бошлайди. Уларнинг сони, айниқса ғўза 
экинига ўргимчаккана ва ғўза битлари туша бошлаганда кўпая 
бошлайди. 
Вояга етган қандалалар ўртача 52 кун, кўпи билан эса 3 ойга 
қадар яшайди. Эркак қандалаларнинг ҳаётчанлиги урғочиларга 
нисбатан қисқароқ бўлади. Урғочилари тухумларини 3-4 кун 
оралатиб, 5-9 тадан гуруҳларда ғўза тепа баргларига, кўсагига ва 
гулларига қўяди. Тухумдан личинкалар (май-августда) 11-13 кунда 
чиқади ва 5 ёшни ўтади. Урғочи қандала танасининг ўлчами 2,2-2,9 
мм, эркагиники 1,8-2,3 мм. Кичик ёшдаги ориус личинкалари 


19 
ўргимчаккана тухуми ва личинкалари билан озиқланишни хуш 
кўрса, иккинчи ёшдан ошганлари фақат ўргимчаккананинг вояга 
етган зотлари билан озиқланади. Қора ориус йилига тахминан 7-8 
авлод бериб кўпаяди. 
Битта вояга етган урғочи ориус кун давомида 100-120 етук 
ўргимчакканани, 30-40 дона полиз битини истеъмол қилса, охирги 
ёшдаги личинкаси 42 тагача личинка ва вояга етган ўсимлик 
битларни, 100-119 донагача ўргимчаккананинг личинка ва вояга 
етганларини ейди. Муҳими шундаки, қора ориус ғўза тунлами 
тухумлари, 3 турдаги ғўза битлари ва ўргимчаккана билан 
озиқланади. Ғўзада қора ориуснинг миқдори июл охиридан август 
ўрталарига қадар кўпайиб боради. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling