26
ғўза битлари ҳамда бошқа сўрувчи зараркунандаларга қирон
келтиради.
Campylomma verbаcsi (
Hemiptera туркуми,
Miridae оиласи).
Йиртқич қандалалар танасининг устки қисми оқиш-қўнғир, сарғиш,
танасининг ўлчами 2,6-3,1 мм. Зоофаг, асосан ғўза
майдонларида
йиртқич сифатида ҳаёт кечириб, беда бити,
полиз бити, озроқ ғўза
катта яшил бити ва ўргимчаккана билан озиқланади. Кампиломма
ўсимлик битларини 2-3%, ўргимчаккана миқдорини эса 5-10% гача
камайтиради (Махсумов, Нарзиқулов, 1981).
Кампиломма айниқса ғўзада ўргимчаккана сони кўпайган июл-
август ойларида оммавий кўпаяди. Қандала йилига бир неча авлод
бериб, тухум фазасида қишлайди. Қишловдан
март ойи охири ва
апрелда чиқади. Бу кампиломма турининг ҳаёт кечириши етарлича
ўрганилмаган.
Campylomma diversicornis (Hemiptera туркуми,
Miridae оиласи)
– йиртқич зоофаг. Бу самарали энтомофаг ғўза майдонларида
ўсимлик битлари, тамаки трипси ва ўргимчаккана
билан фаол
озиқланади. Олдинги турга ўхшаб,
C. diversicomis ҳам
тухум
фазасида
қишлайди.
Унинг
сони
ғўзада
сўрувчи
зараркунандаларнинг сони ошган сари кўпая боради ва бошқа
йиртқич қандалалар билан бирга зараркунандалар сони кўпайишига
тўсқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: