Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Вояга етган қандалалар паразитлари – фазия пашшалари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77
Вояга етган қандалалар паразитлари – фазия пашшалари
Қандалаларда тўрт турдаги, жумладан, олтинтусли – Clytiomyia 


41 
helluo, кулранг – Alophora subcoleoptrata, чипор – Phasia 
crassipennis (6-расм) ва қора – Helomyia lateralis (Diptera туркуми,
Tachinidae оиласи) фазия пашшалари паразитлик қилади. 
Зарарли хасванинг табиий кушандалари оммавий кўпайган 
йиллари кўпчилик майдонларда, зараркунандага қарши кимёвий 
кураш қўллашдан воз кечиш мумкин. 
Кузги ва тупроқ остидан кемирувчи тунламлар 
энтомофаглари. 
Буларга тухум, қурт ва ғумбак паразитлари киради. 
6-расм. Чипор фазия:1-вояга етган ҳашарот; 2-хасва танасидаги 
тухуми (Шумаков, 1958). 
 
Трихограмма 
авлодига 
оид 
тухум 
паразитлари 

Trichogramma (Hymoneptera туркуми, Trichogrammatidae оиласи). 
А.П.Сорокинанинг 
маълумотларига 
кўра, 
жаҳон 
фаунасида 
трихограмманинг 67, МДҲ мамлакатларида 27 ва Ўзбекистонда 12 
тури маълум. 
Трихограмма 
ҳаммахўр 
ҳашарот 
бўлиб, 
70 
турдаги 
зараркунандалар тухумларида паразитлик қилади. 
Комплекс тунламларга қарши шудгорларда, ғалла, техника ва 
сабзавот экинларида эвпроктидис (T. euproctidis) ва оддий (T. 
evanescens) трихограммаларни қўллаш юқори натижа беради. 
Иккала тур ҳам ўт-ўланли муҳитда яшашга мослашган
эвпроктидис трихограммаси 18-30

С ҳарорат ва 65-95% ҳаво 
нисбий намлигида ривожланиб, 23-25
0
С ҳаво ҳарорати ва 60-80% 
ҳаво нисбий намлиги унинг учун оптимал шароит ҳисобланади.
Кузги ва бошқа тупроқ остидан ўсимликни зарарлайдиган 
тунламлар тухумларига қарши трихограмма мавсумий тарқатилади. 
Трихограммани кузги тунлам тухумларига қарши далага икки 


42 
муддатда – тухум қўйиш бошланишида гектарига 20 мингта ва 
оммавий тухум қўя бошлаганда, 50 минг дона тарқатиш, эҳтиёж 
туғилганда эса учинчи марта қўшимча гектарига яна 30 минг 
донадан тарқатиш зарур.
 
Трихограмма (Trichogramma pintoi) биолаборатория шароитда 
ёппасига 
кўпайтирилиб, 
қишлоқ 
хўжалик 
экинлари 
зараркунандаларига (ғўза тунлами ва бошқа бир қанча тунламларга, 
маккажўхори парвонаси, карам капалакларига) қарши қўлланилади. 
Табиатда тунламлар ва бошқа капалаклар тухумларида қишлайди. 
Трихограмма 
табиатда 
13-14 
авлод 
бериб 
ривожланади.
Т
Т
Тухумхўрнинг тўлиқ бир авлоди ўтиши 30
0
С да 8 кун, 25
0
С да 11, 
20
0
С да 16, 16
0
С да 20, 12
0
С да 50 кун давом этади. 
Урғочисининг жинсий маҳсулдорлиги 25-50 дона тухум. Ғўзада 
кўсак қуртига қарши 1 г ҳисобида ҳар 3 кунда, бир авлодига қарши 
жами 3 марта далага тарқатилади. Тунлам капалаги кўп бўлган 
жойларда трихограммани 5х5 м схемасида, гектарига 400 та жойга 
қоғоз қийқимларида тарқатилади. Зараркунанданинг зичлиги оз 
бўлган жойларда эса 10х10 м схемада 100 та жойга тарқатилади.  
Трихограмма ривожланиши учун оптимал ҳаво ҳарорати 23-
25
0
С, нисбий ҳаво намлиги 75-80%. 1 г трихограмма билан 
зарарланган дон куяси тухумида 70000-80000 дона трихограмма 
ғумбаги бўлади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling